Воскресенье, 19.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 12 » АҚШ аскарларининг "Толибон жасадларини таҳқирлаган"и текширилмоқда
15:33
АҚШ аскарларининг "Толибон жасадларини таҳқирлаган"и текширилмоқда

armi

АҚШ аскарларининг "Толибон жасадларини таҳқирлаган"и текширилмоқда

Видеони ким ёзиб олгани ёки ким интернетга қўйгани номаълум
АҚШ армияси ўзининг бир гуруҳ аскарлари Толибон жангчилари жасадлари устидан сияётганини намойиш қилувчи видеони текшираётганини билдирган.
АҚШ Денгизчи Кучлари интернетга оширилган лекин ҳали тасдиқланмаган мазкур клипда намоён бўлган амаллар уларнинг ҳарбий қадриятларига мос эмаслигини айтишган.
Яна ушбу мавзуга оид
Афғонистон: Багром базасидаги маҳкумлар "қийноққа тутилган"
Карзай Вашингтон Толибонни ўзига душман ҳисобламаслигини олқишлади
Ерда ётган эркаклар қорачадан келган, оёқяланг, кийимлари кенг. Улардан бири қонга беланган.
Видеони ким ёзгани ёки ким интернетга оширгани номаълум.
Ҳарбий устбошдаги кишилар видеога ёзиб олинаётганларидан бохабар кўринадилар.
Пентагон воизи Капитан Жон Кербининг баёнотида қуйидагилар айтилган: "Биз бу видеодан жуда безовта бўлдик. Булар ким бўлса ҳам ва қандай шароитда амал қилган бўлсалар ҳам, бу ўта қўпол амал ва ҳарбий хизмат аъзоси учун ўта номақбул."
АҚШ Денгизчи Кучлари ҳам шунга ўхшаш баёнот билан чиқди: "Намоён бўлган амаллар бизнинг энг асосий қадриятларимизга мос эмас ва Денгиз Кучларининг тарбиясидан дарак бермайди. Бу ҳол тўла тергов қилинади."
Афғонистондаги Толибон воизи Би-би-си билан суҳбатда ўз ҳаракати бу амални қаттиқ қоралашини айтди. "Бу инсон қиладиган иш эмас. Бу ёввойи амал ва бу ҳақида гапириш биз учун уят", деди Толибон воизи.
Афғон парламенти аъзоси Фавзия Кофи оддий афғонлар Толибон борасида қандай фикрда эканликларига қарамай, барибир бу видеодан ҳафа бўлишларини айтди.
"Гап бу ерда инсон ҳақида, инсонга ҳурмат ҳақида кетмоқда", деди у Би-би-сига.
Америка-Исломий Алоқалар Кенгаши мазкур видео умуман АҚШ ҳарбийлари тарбиясидан дарак бермаслигини айтди.
"Бу жирканч, ноахлоқий видео. Ҳеч қандай ҳарбий буни кўриб ғурурланмайди, айниқса Америка ҳарбийси", деди кенгаш воизи Иброҳим Ҳупер Би-би-сига. "Бу халқаро уруш қонунларига қарши, ундан ташқари Америка ҳарбий адлия қонунларига қаршидир."
Воиз ўз ташкилоти АҚШ Мудофаа Вазири Леон Панеттага мактуб йўллаб, ундан зудлик билан тергов ўтказишни сўраганини билдирди.

Сайфуллох: АҚШни Толибонга навбатдаги тилёғламачилиги, сиёсий исломий нуқтаий назар билан қараганда бир оз беўхшовроқ кўринади. Уни Исломий ўлчамларни тушунмаганлигидан, минглаган Толибларни ўлдирилиши, тирик аёлларимизи зўрланишлари, қадриятларимизни тахқирланиши, Қуръонни оёғ ости қилиб хатто уни тахоратхоналарга ишлатишлари, умуман устимизга бостириб келишларини ўзи, хақиқий мусулмон учун у ўлганидан кейин нима бўлишидан кўра тахликароқ эканлигини билмаган.


Туркистон.
Просмотров: 1041 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz