Воскресенье, 19.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 6 » АҚШ янги мудофаа стратегиясини эълон қилди
21:45
АҚШ янги мудофаа стратегиясини эълон қилди

70

АҚШ янги мудофаа стратегиясини эълон қилди

12 йилга мўлжалланган мудофаа режасида АҚШнинг Осиё ва Тинч океани минтақасида ҳарбий салоҳиятини ошириш кўзланган.

5 январ куни Пентагондаги матбуот анжуманида президент Барак Обама АҚШнинг қайта кўриб чиқилган мудофаа стратегиясини эълон қилди.

Барак Обама янги мудофаа стратегиясида АҚШ армияси босқичма-босқич ислоҳ қилиниши, қуруқлик қўшинлари сони қисқартирилиши режалаштирилганини билдирди.

Афғонистон ва Европадаги Америка қўшинлари қисқариши ҳисобига АҚШ ҳарбийлари сони жами 10 фоизга камайиши тахмин қилинмоқда.

Эндиликда АҚШнинг мудофаа тизими бюджети миллиардлаб долларга қисқаради.

Аниқ рақамларни Оқ уй кейинги ойда эълон қилиши айтилди.

АҚШ янги мудофаа режасида Американинг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтириш кўзда тутилади.

- Биз Осиё ва Тинч океани минтақасида ҳарбий салоҳиятимизни оширамиз. Молиявий қисқартиришлар бу ҳудудларга тааллуқли эмас. Биз муҳим ҳамкорлар ва иттифоқчилар, асосан мунтазам равишда ўз таъсирини намойиш қилаётган НАТОни инвестиция қилишни давом эттирамиз. НАТО сўнгги бор Ливияда ўз кучини кўрсатди. Биз айниқса Яқин Шарққа нисбатан ҳушёрликни сақлаб қоламиз, деди Барак Обама.

Таҳлилчиларга кўра, кейинги пайтда Хитойнинг ҳарбий қудрати ошиб бораётгани ортидан пайдо бўлган ташвишлар боис АҚШ Осиё ва Тинч океани минтақасида ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга киришган.

Мавжуд стратегияни қайта кўриб чиқиш ҳақида АҚШ президенти Барак Обама ҳарбий расмийларга ўтган йил махсус топшириқ берган эди.

Келаси 12 йилга белгиланган мудофаа стратегиясини мамлакат стратегик манфаатларини хатар остига қўймаган ҳолда 400 миллиард долларга қисқартириш топшириғи асосида собиқ Мудофаа вазири Роберт Гейтс ташаббуси билан стратегия қайта кўриб чиқилди.

Қайта ишланган стратегияда бир пайтнинг ўзида иккита уруш олиб бориш ва уларнинг иккаласида ҳам ғолиб чиқишга қаратилган кўпдан амалда бўлиб келган мақсаддан воз кечилгани айтилмоқда.

Сайфуллох: АҚШни янги стротегияси, янгитдан шаклланаётган дунё тизимига мослашишга уриниш дейилади.
Негаки охирги пайтларда ўта кучайиб бораётган мусулмонларни уйғонишлари оқибатида, исломий юртлардан АҚШ базаларини сиқиб чиқарилиши аниқ.
Уни Ислом юртларидаги базалари асосан қуруқликда жойлашганлигидан, АҚШ янги стротегиясини асосан океандаги қуролли кучларига қаратмоқчи бўлябди. 
Агар АҚШ Хитойни атрофидаги стротегик жойларни ундан қўримокчи бўлаётган булса, демак у М Осиёдаги базаларини сақлаб қолишдан ташқари, уларни кенгайтиришга уриниши аниқ.
Лекин яқинда Исломий ўлкаларни ягона Халифалик давлати бошқара бошлаганидан кейин. АҚШни узлатга чиқиб кетиши кутилмоқда.
Негаки хозирданоқ, Европа, Россия сингари Исломий юрт яқин қўшнилари сиёсатчиларини ўзларини тутишларидан, улар Халифа билан яхши қўшничилик сиёсатини танлайдиганга ўхшаб турибди. Тўғрироғи улар шунга мажбурлар.
Бу шуни англатадики, улар хам АҚШни харбий базалари хизматидан воз кечиб, ўз хавфсизлиги учун уларни чиқариб юборишга мажбур бўладилар. Яхши қўшничилик шуни талаб қилади. Акс холда бу давлатларда, ўз ичкариларидаги миллионлаган мусулмонлар томонидан ички низолар келиб чиқиш хавфи пайдо бўлади.

Туркистон.

Просмотров: 891 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz