Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 28 » АҚШнинг Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий база қуриш нияти йўқ
20:03
АҚШнинг Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий база қуриш нияти йўқ
us_uzbek_304

АҚШнинг Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий база қуриш нияти йўқ'

Муносабатлар яна илий бошлади
Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий база қуриш ниятида эмас.
Бу ҳақда Американинг Тошкентдаги элчиси Жорж Кроул журналистлар билан учрашув чоғи баён қилди.
11 сентябр Америкага террор ҳужумларидан кўп ўтмай Америка ҳаво базаси учун ўз ҳудудидан жой берган Ўзбекистон орадан уч тўрт йил ўтиб, Андижонда намойишчиларни қирғин қилар экан, Вашингтоннинг танқидлари остида Америка ҳарбийларини чориғини тўғрилаб қўйганди.
2014 йилда Америка Афғонистонни тарк этиши ҳақида айтар экан, бу Президент Каримовни жиддий ташвишга солди. Каримов минтақада беқарорлик эҳтимоли ҳақида гапира бошлади.
"Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонда бу яқин келажакда, айниқса, Президент Каримов даврида ҳарбий база очиши эҳтимолдан йироқ", дейди россиялик ҳарбий мутахассис Александр Голс.
Аммо, унинг назарида келажакдаги беқарорлик ҳақидаги хавотирлар ҳам асослидир. Ҳар ҳолатда - Марказий Осиёда Америка ҳарбий ҳозирлигига эҳтиёж борми?
Александр Голс: Америкаликларнинг ҳозирги кунда яккаю ягона уруши Афғонистонда кечмоқда. Американинг ҳарбий стратегияси эса зиддият яқинида қалқон вазифасини бажарувчи базалар яратишни кўзда тутади. Бу бор гап. Бундан ташқари 2014 йилда Америка ўз кучлари Афғонистондан чиқаради. Ана шундай бир шароитларда Марказий Осиёда Америка учун ҳарбий база бўлиши муҳимдир. Учинчи бир ҳолат шундаки, ҳозир кўпчилик бир нарсани яхши билади. Америкалик Афғонистондан ўз мақсадларига эришолмай чиқишмоқда. Толибларни енга олишмади. Ҳарбий амалиётларидан кўзланган мақсадлари амалга ошмади. Биз истаймизми йўқми, яқин келажакда Толиблар яна қудратни тортиб олишлари мумкин ва Афғонистонда оёққа туришар экан, Амударё оша Марказий Осиёга ўзларининг тажовузкор Ислом ақидаларини ёйа бошлашлари эҳтимолдан холи эмас. Бунинг учун Марказий Осиё давлатларида замин яратилган. Авторитар тузумлар кучсизланмоқда, аҳоли қашшоқлашаётир...
Би-би-си: Демак, жаноб Каримов Афғонистон Америкаликлар кетгач " Марказий Осиёда доимий беқарорлик ўчоғининг юзага келиш хавфидан бекорга огоҳлантирмаётган эканда? Унда нима учун Америка ва Ўзбекистоннинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ҳарбий база очилмаяпти?
Александр Голс: Албатта, Каримов ҳақ! Чунки бу Каримов режимига ҳам хавф соладиган таҳдиддир. База масаласига келсак... эҳтиёж борлиги, имконият борлигини англатмайди. База очилишига бир қанча ҳалақит берадиган ҳолатлар бор. Айнан Каримов режими маълум бир маънода ноқулайлик туғдиради. Америкаликлар ички зиддиятлар эҳтимоли жиддий бўлган мамлакатларда база очишмайди. Бу биринчиси. Иккинчиси эса Америкаликлар база очиш ташаббуси билан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ва Тошкент ўртасида савдолашиш манбаига айланиб қолишни истамайди. Бу ташкилотга аъзо давлатлар ўз ҳудудларида учинчи бир мамлакатнинг ҳарбий базасини очишидан аввал ташкилотдаги барча давлатлар розилигини олиши керак. Мен Каримов жаноблари Кремл хўжайинидангина эмас, балки Белорус Президенти Лукашенкодан ҳам рухсат сўраб ўтиришини тасаввур қилолмайман.
Би-би-си: Александ Матвеевич, бошқа реалроқ бир масала - Америкаликлар афтида Афғонистондаги баъзи қолдиқ ҳарбий аслаҳасини Ўзбекистону Тожикистонга тортиқ қилишмоқчи экан. Айтингчи, гап қанақа қурол аслаҳалар ҳақида кетмоқда ва бу қанчалар хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиши мумкин?
Александр Голс: Албатта, Америкаликлар анчайин прагматик халқ. Ҳар доим ҳисоб китоб қилишади. Ишлатилган аслаҳаларни олиб чиқиб кетиш арзонга тушадими, қолдиришми ва яна бошқа йўллари... қай бири манфаатлироқ деб ўйлашади. Менимча, содда ва мушкул бўлмаган ҳарбий ускуналар, қурол яроқ ва пиёда қўшинларнинг қуроллари ҳақида сўз бормоқда...Бу жуда мушкул бир савол. Албатта, агар Толиблар ва ё экстремистлар хавфи назарда тутилса, унда қарши чоралар кўрилгани маъқул. Шу йўлда Марказий Осиё режимлари қўллаб қувватлангани маъқулдай... Бошқа томондан эса, агар бу режимлардан норозилик ўртага чиқадиган бўлса, унда ҳеч ким Марказий Осиё ҳукуматлари айни қуролларни тинч аҳолига қарши қўлламайди деб кафолат беролмайди. Бу ҳам нозик масала.

Туркистон: Юқоридаги тахлил хақиқатга яқин. АҚШ М Осиёни тарк этишни нийят қилаётган бўлса, у бу минтақада жуда катта нотинчликлар пайдо бўлишига харакат қилиши аниқ. Лекин Каримов буни жуда яхши билади. Демак АҚШ ва Каримов  ўрталарида уни ва оиласини хотиржамлигини кафолатловчи қандайдир яширин шартнома тузилганки, Каримов уни Афғонистондан чиқиб кетишига ёрдам беришда давом этмоқда. Шундай бўлса, Каримов хатто беқарорликни келиб чиқарилишида хам АҚШ учун мухим рўл  ўйнаб бериши мумкин. Бу холат уни ўз халқига нисбатан хотиржамлик билан зулмни кучайтиришда давом этаётганида кўринмоқда.

Туркистон.

Просмотров: 1008 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz