Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Август 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Август » 30 » Қаддафий оиласи Жазоирда
20:44
Қаддафий оиласи Жазоирда
  qaddofiy1Қаддафий оиласи Жазоирда


Муаммар Қаддафийнинг рафиқаси икки ўғли ва бир қизи билан Жазоирда экани маълум қилинди.

Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, 29 август куни эрталаб Муаммар Қаддафийнинг рафиқаси уч фарзанди билан машинада Ливиядан Жазоирга ўтиб келдилар.

Ливия Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил Жазоирни улар билан ҳамкорлик қилишга чақириб, Қаддафийнинг қидирувда бўлган ўғилларидан бирини ливиялик исёнчиларга топширишга чақирди.

Аснода ливиялик исёнчилар Қаддафийнинг қидирувда бўлган ўғилларидан яна бири Ҳамис 27 август куни Триполидаги тўқнашувда ҳалок бўлганини хабар қилди.

Шунингдек, исёнчилар Қаддафийнинг разведка хизмати бошлиғи Абдулла ал-Сеннусий (Abdullah al-Senussi) ҳам Ҳамис билан биргаликда ҳалок бўлганини тахмин қилаяпти.

АҚШ расмийси Ҳамис Қаддафий ўлимини тасдиқлаш имкони бўлмаганини, бироқ бу маълумотлар "ўта ишончли манбалар”дан олинганини маълум қилди.

Душанба куни эрталаб Халқаро жиноий ишлар суди прокурори Луис Морено-Окампо Ҳамис Қаддафийни ҳибсга олиш ҳақида ордер берилиши ҳақида гапирган эди.


Айни кезда қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Human Rights Watch ташкилоти Муаммар Қаддафийнинг ўғли Ҳамис қўлидан қочиб келган гувоҳга таянган ҳолда, 23 август куни 150 дан ортиқ маҳбус Ҳамис бошчилигидаги ҳарбийлар томонидан ўлдирилгани ҳақида фактлар борлигини маълум қилди.

Ҳозирда полковник Қаддафийнинг ўзи ва унинг яна уч ўғлининг қаерда экани номаълум қолмоқда. Душанба куни Муаммар Қаддафийнинг Бени-Валид шаҳрида экани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Бироқ ҳозирча бу маълумот тасдиқлангани йўқ.

Ливия Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалилга кўра, Муаммар Қаддафий ҳануз мамлакат ичкариси ва ташқарисида бирдек хавфли бўлиб қолмоқда.

Қаддафий яширингани тахмин қилинаётган Бени-Валид шаҳри унга содиқ кучлар назоратида қолаётган шаҳарлардан биридир.

Муаммар Қаддафийнинг она шаҳри Сирт ва мамлакат жанубидаги бир қанча шаҳарлар ҳам Қаддафийга содиқ кучлар назоратида қолмоқда. Ливиянинг бошқа ҳудудлари тўлалигича исёнчилар назоратига ўтди.

Ливиялик исёнчилари капитани Муҳаммад Салимга кўра, Қаддафийга
содиқ кучлар назоратида қолаётган Сирт шаҳри учун кураш ўта шиддатли бўлади.

- Шубҳасиз, у ерда катта жанг бўлади, чунки улар Қаддафийга содиқ ва эндиликда биз уларга қарши қурол ишлатишга мажбур бўламиз, - деди Муҳаммад Салим.

Айни пайтда Ливия Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил НАТО раҳбариятидан исёнчиларга кўмагини давом эттиришни сўради.

Сайфуллох: Қаддофий бир вақтлар худди хозирда Абдул Жалил сингари Ғарб мустамлака кофирлари мадади билан, тахтни қўлга киритган эди.
 Уни хиёнатларини касофати, нафақат ўзига балки бутун зурриёдига ёмон таъсир қиладиган бўлди.
 Бу хоин диктаторларни жазолаш, АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари халқаро сиёсатни янги харитасини чизмоқчи бўлишаётган бир пайтда, ўлкаларни принципиал масалаларига айланди.
 Шундан келиб чиқиб, Қаддофий, Асад ва яна бошқа асосан исломий ўлкалар диктаторларини шу тақдир кутмоқда. 

Просмотров: 935 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz