Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 20 » Адолат ва тараққиёт партияси қўллаётган
16:00
Адолат ва тараққиёт партияси қўллаётган

Адолат ва тараққиёт партияси қўллаётган
Мағриб режими учун «нажот чамбараги» бўладими?!
Ғарб ва унинг мусулмонлар юртларидаги югурдаклари бу юртларда бир кучли тўлқин тўхтовсиз мавж уриб, қаршисида турган нарсаларни ва тўғаноқ бўлмоқчи бўлган кимсаларни оқизиб кетаётганини, бу кимсалар бу тўлқинга қарши туриш чорасини топа олишмаётганини, аксинча умидсизлик ва тушкунликка тушиб қолишганини тушуниб турибди. Улар золимларга қарши туришга жиддий ҳаракат қилаётган Уммат учун мақбул ранг ана шу кимсалар тиқиштиришга зўр бериб уринаётган «январ», «феврал» каби замон ранги билан рангланган ҳаракатлардан иборат нурсиз ранглар эмас, балки замон бўёғи бўлмиш Аллоҳ «ранги»дир.

«Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ранг бергувчи борми?» [Бақара 138]
Улар Уммат мана шу йўналишда кетаётганига, бу ҳаракатида ортга чекинмаслигига, аксинча у ярим асрдан кўпроқ вақтдан бери шу йўналишда кетаётганига ишонч ҳосил қилишди. Улар бу Умматга қарши ва бу Уммат орасидаги нур таратувчиларга қарши золимлар томонидан амалга оширилган зулм ва репрессия шаклларининг ҳеч бири Уммат устидан сиёсат юргизиб келганларга фойда бермаслигига ишонч ҳосил қилишди. Ислом бу Умматдан узоқ вақт ғойиб бўлиб, Уммат билан унинг дини ўртасида сиёсий ва иқтисодий соҳада узилиш даражасига етиб қолган эди, ҳаётнинг бошқа соҳаларида ҳам бузилиш рўй берган эди. Энди эса ана шу нур таратувчи инсонлар бу Умматга тақво либосини кийгизишга ҳаракат қилмоқдалар. Адаштириб залолатга йўллашга бош-қош бўлган кимсалар Уммат дин ва унинг аҳли тарафига ўтганини сезишди. Чунки бу мусулмонларнинг ҳаракатларида, хайқириқларида, жумаларида ва йиғинларида шундоқ кўриниб турган ишдирки, ақли ва кўзи бор одам бу тўғрида талашиб-тортишиб ўтирмайди. Ақли ва кўзи бор кишилар агар одамларга ўзларининг вакилларини танлаш ихтиёри берилса диннинг ҳақиқий ёки зоҳирий вакилларини танлашларини ва Умматнинг динга чақираётган кишиларни ҳеч кимга тенглаштирмаётганини кўриб туришибди. Шунинг учун ўзининг эртасидан қўрқиб қолган баъзи давлатлар шоша-пиша кечаги либосини киймасликка ҳаракат қила бошлади, одамларга уларга ёқадиган альтернативни тақдим қилган бўлиб янги сохта қиёфаларни олиб келишга урина бошлади. Бу альтернативдаги шиорлар ўша-ўша, мана шу кимсалар мойил бўлган, кўтариб чиқишга ва чиройли қилиб кўрсатишга одатланишган, чақириб келишган шиорларнинг ўзидир. Айни вақтда улар мавжуд вазиятнинг ўзини янгича либосда мустаҳкамлашмоқда!
Масалан улар ўзгармаган режим қўли остида ўтказиладиган сайловда «чавандоз»ларнинг «от солишлари» учун майдонни очиб қўйиш таклифини илгари суришди. Ваҳоланки бу режим қулай деб турибди ва ўзининг «бино»сини тираб қоладиган «устун»га муҳтож бўлиб турибди. Шунинг учун ўзларининг биноларини қулашдан сақлаб қолиш мақсадида баъзи исломий оқимларда «устун» топмоқчи бўлишди. Натижада адолат ва тараққиёт партияси ғолиб чиқди, собиқ ҳукуматни ташкил қилган партиялар эса ортга чекинди. Мақсад одамларни бу ишда яхшилик, ёруғлик бор деган ўтга солишдир. Ҳолбуки у Исломнинг Аллоҳ улуғланмайдиган гумбаз остида «ғолиб бўлиши»дир! Аксинча бу гумбаз остида Ғарб конституциялари, унинг фикрлари ва низомлари улуғланади. Мана шу хом хаёл билан зулмат умри узаяди, унинг ёлғонлари одамларга улуғ нарса қилиб кўрсатилади. Чунки унинг «Аллоҳ дини Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмайдиган султон остидаги ҳаётни қабул қилиши мумкин ёки Аллоҳ амрига бўйсунмайдиган низом билан бирга яшашни қабул қилиши мумкин» деб даъво қиладиган кимсалардан иборат шериклари бор. Ҳолбуки Аллоҳ ҳукм ва қонун чиқаришда Ўзига шерик бўлишни қабул қилмайди, ибодат қилинадиган ва муқаддасланадиган шерик бўлишни қабул қилмайди.

«Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар»
[Юсуф 40]
Ҳайрон қолинадиган ишлардан бири Исломга даъват қилаётганларнинг Исломнинг ғойиб бўлиши муддатини узайтирадиган ва Ғарб тушунчаларини қабул қиладиган ҳукумат аъзолари бўлиб яшашни қабул қилишидир. Ваҳоланки баъзи социалистик партиялар Адолат ва Тараққиёт партиясидаги бу даъватчилар билан коалицияга киришни рад қилиб шундай позицияда турдики, аслида адолат партияси шундай позицияда туриши лозим эди.
Мана шундай ҳолатда биз Мағрибдаги мусулмонларга ва исломий ҳаракатларга хитоб қилиб шундай деймиз: мусулмон қаерда бўлмасин Аллоҳ динининг ишончли посбонидир, у бу дин борасида савдолашмайди, ўзгармайди, ўз динини истак-хоҳишларга нишон қилиб қўймайди. Энг катта жиноятлардан бири одамларни чалкаштириб адаштириш, ботилга ҳақ тўнини кийгизишдир ва бошқа одамлар зиёнига бир ҳовуч одамларнинг бир онлик истакларига жавоб берадиган арзимас нарсаларга эришишни баҳона қилиб фасод умрини узайтиришдир. Бу Аллоҳ ва Росулига хиёнатдир, омонатларга хиёнатдир. Ҳолбуки Аллоҳ бу хиёнатдан наҳий қилиб бундай деди:

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилан нарсаларга хиёнат қилмангиз!» [Анфол 27]
Ҳизбут Таҳрир 15 муҳаррам 1433ҳ
Мағриб
Просмотров: 897 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 2
2 husan  
0
Аллох ёрдамичимз болсин

1 Odil  
0
Assalomu alaykum "Adolat va taraqqiyot" partiyasi xaqida to'liqroq ma'lumot berselar biz o'quvchilarga yanada tushunarliroq bo'lardi.

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz