Воскресенье, 19.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 30 » Афғонистон президенти Толибон билан учрашади
22:38
Афғонистон президенти Толибон билан учрашади
i

Афғонистон президенти Толибон билан учрашади

Президент Карзай илк бора Саудия Арабистонида Толибон раҳбарлари билан учрашади.
Афғонистон ҳукумати мамлакатда тинчлик жараёнларини бошлаш учун бир неча ҳафтадан кейин Саудия Арабистонида Толибон вакиллари билан учрашадиган болди.
Шу пайтгача эса, Толиблар Афғонистон раҳбариятини "Ғарбнинг қўғирчоғи" дея тан олишмаган ва учрашувдан бош тортиб келишганди. Улар фақат АҚШ билан бевосита музокаралар олиб боришимиз мумкин, деб айтишган.
Аммо Қатарда Толибон идораси очилиши хабарлари ўртага чиқишидан бир неча ҳафта ўтиб, бу ҳаракат раҳбарлари расмий Кобул вакиллари билан кўришишга рози бўлмоқдалар.
Олдинроқ эса Толибон ва АҚШ ўртасида музокаралар бошланаётгани ва бу жараёнга Афғонистон ҳукуматининг таклиф этилмагани Президент Карзайни қаттиқ ғазаблантирган эди.
Британияда чоп этиладиган Daily Telegraph нашри бир неча нафар Толибон раҳбари аллақачон Қатарга боришгани ҳақида ёзмоқда.
Улар орасида Толибоннинг собиқ Ташқи ишлар вазири муовини Шер Муҳаммад Станакзай, ҳаракатнинг Саудия Арабистонида элчиси бўлиб ишлаган Шобудин Диловарий ҳамда Мулла Муҳаммад Умарнинг яқин ёрдамчиси бўлмиш Таюб Оға ҳам бор.
Аммо ҳали беш йил олдин Толибон билан учрашган собиқ Оврўпо Иттифоқи вакили Майкл Семплнинг айтишича, "Афғон ҳукумати ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги ҳаракатларда мувофиқлик етишмаётгани" Толибонни бир қадар гангитиб қўйган.
Бироқ Толибон Қатардаги идорадан ўзлари учун маблағ топиш ва кўпроқ хорижий жангариларни ёллаш учун фойдаланиши мумкин, деган хавотирлар бор.
Шунингдек, кутилаётган учрашувлар аксар маҳбусларни алмаштириш масаласига қаратилиб қолиши эҳтимоллари ҳам айтилмоқда.
Афғонистоннинг ўзида ҳам Толибон билан музокаралар турлича қабул қилинмоқда.
Ҳаракатнинг таянч нуқтаси бўлиб келган жанубдаги паштунлар орасида бу тўлақонли ҳукумат тузиш йўлидаги қадам сифатида ҳам талқин этилади.
Бироқ аёллар вакиллари, мамлакат шимол-ғарбидаги тожиклар, ўзбеклар ва шиа ҳазоралар наздида радикал исломий ҳаракат билан қудрат бўлашиш мамлакатга тинчлик келтира олмайди.
Ааллақачон бу миллатлар етакчилари Афғонистонни бошқаришда ўз мавқеларини кучайтириш ва минтақалар ҳамда барча миллатларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш йўлида ҳаракатлар бошлашган.

Туркистон: АҚШ билан Карзайни манфаатлари икки томонга қараб айрилиб бормоқда. Карзай Толибларга қарши тура оладиган қувват тўплай олмади. АҚШ эса Карзайдан Афғонистондан чиқиб кетганидан кейинги Толибонга пасанги, яъни давомли урушни давом эттириб турувчи қувват сифатида фойдаланмоқчи эди.
Энди Карзай ўзини хеч кимга кераги йўқ  бир хойин сифатида ташлаб юборилаётганига, вазийятни толибон билан алоқани тиклаш орқали ўнгламоқчи бўлмоқда.
Лекин у ўзини қўлида бўлмаган нарса устида савдо  қилмоқчи, яъни уни қўлида бўлмаган салтанатни Толибларга тинчлик йўли билан ўтказиб бериш устида савдолашмоқчи. 
АҚШ эса Толибонга шу пайтгача ўрната олмаган салтанатни, эплай олмаган харбий мустамлакачилигини ва Карзайпараст сотқинларни каллаларини таклиф этади.
"Қассобга ёғ қайғувси, эчкига жон қайғувси" дейилганидек, АҚШ  Афғон балосидан қутилиш йўлида, хойин ёки адашган мусулмонларни кўпини қурбон беришга тайёр.


Просмотров: 1066 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz