Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 17 » Афғонистон: Толибон билан музокаралар бошланган
17:23
Афғонистон: Толибон билан музокаралар бошланган
karzay

Афғонистон: Толибон билан музокаралар бошланган

Жаноб Карзай"Покистон ҳамма учун, ҳам Толибон, ҳам Америка учун енгиллик бўлишига кўмаклашади", деб айтган.
Афғонистон президенти Ҳомид Карзай Американинг
"Wall Street Journal" рўзномасига берган интервьюсида Америка ва Толибонга боғлиқ тинч музокаралар олиб боришнинг уч йўналиши ҳақида гапирган.
Карзай жаноблари бундан олдин бир неча бор толибларни ўз даврасига тортишга ҳаракат қилиб кўрган, уларни "биродарларимиз," деб атаган эди.
Толибон эса, президент Карзай ҳукуматини "қўғирчоқ" ҳисоблаб,у билан шу пайтгача мулоқотлар олиб боришдан бош тортиб келишган.
Жаноб Карзайнинг пайшанба куни берган интервьюсида айтишича, Америка ҳукумати ва Толибон, Афғонистон расмийлари билан Толибон ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.
Шунингдек, ҳар учала томоннинг ўзаро мулоқотлари бошланган.
Ҳомид Карзай толиблар ҳатто Америка қўшинларининг Афғонистонда узоқроқ муддатга қолишларига изн берадиган тинчлик шартномасини қабул қилишлари мумкин, деб айтган.
Бу Афғонистон президентининг музокаралар маълум натижа бераётганини расман тасдиқлаган биринчи чиқишидир.
Олдинроқ афғон расмийлари юқори мартабали Толибон вакиллари билан Афғонистон ичкарисида ва ташқарисида мулоқотлар ўтказаётганларини билдиришган эди.
Афғонистон президенти айни пайтда Покистонда уч кунлик учрашувларда қатнашмоқда.
Расмий Кобулнинг умид қилишича, Покистон томони Толибоннинг нуфузли аъзолари билан мулоқотлар олиб борилишига имкон яратади.
Афғон расмийларининг толиблар Покистон ичкарисида жойлашиб, мамлакат хавфсизлик кучлари назоратида бўлиб келаётгани ҳақидаги даъволарини Покистон ҳукумати рад қилиб келади.
Жаноб Карзай "Покистон ҳамма учун, ҳам Толибон, ҳам Америка учун енгиллик бўлишига кўмаклашади", деб айтган.
Президент Карзай Америка қўшинлари 2014 йилда Афғонистонни тўлиқ тарк қилганларидан сўнг ҳам икки мамлакатнинг узоққа мўлжалланган стратегик алоқалари давом этади, деган.
Америка кучларининг тунги махсус рейдлари ва НАТО кучлари қўли остида қолаётган маҳбуслар масаласи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Туркистон: Карзайни аҳволи, хар қандай етакчи мусулмон учун ўрнак бўлиши лозим. 
Уни хожаси бўлмиш АҚШ, аста секин ундан юз  ўгирмоқда. Афғонистон хокимиятига қайтиши деярли аниқ бўлиб қолган Толибон эса, уни "муртад" яъни диндан қайтган  деб атамоқда.
У беъчора эса, бу хорликларни худди сезмаётгандек, ўзига эргашганларни хотиржам қилиб туриш мақсадида, ўзини худди вазийятни ўнглаб юбориши мумкиндек қилиб кўрсатишга уринмоқда. Аслида эса, у АҚШ қўшинлари эсон омон чиқиб кетишгунларича Афғонистонда туришга мажбур, сўнг эса уни хам, давлатни тарк этиши аниқ.
Лекин у ўзига эргашганларни барчасини олиб қоча олмайди. Ортда қолганларни жуда ёмон оқибатлар кутаётгани аниқ. 
Шунинг учун Карзайни харакатлари, уларни вақтинча бўлса хам ўзига итоатта ушлаб туриш учун, ўзини баъзи бир чоралар кўраётгандай кўрсатишга уринмоқда.


Просмотров: 997 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz