Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 4 » Афғонистондан чиқариладиган НАТО юклари Ўзбекистондан ўтмайди
08:35
Афғонистондан чиқариладиган НАТО юклари Ўзбекистондан ўтмайди
natoyuk

Афғонистондан чиқариладиган НАТО юклари Ўзбекистондан ўтмайди

"КоммерсантЪ” газетасининг ёзишича, НАТО юкларининг ўз ҳудуди орқали ўтказилиши наркотиклар ва қурол-яроқ контрабандасига йўл очишидан чўчиган Ўзбекистон ҳукумати бундай транзитга рухсат бермаган.

Газетанинг билдиришича¸ 2014 йил охирига қадар Афғонистонни тарк этиши режаланган халқаро кучлар юклари Афғонистондан Россиянинг Уляновск шаҳрига қадар самолëтларда¸ ундан у ëғига эса¸ темир йўл орқали Европага еткизилади.

Бу юкларни ташишда НАТО учқичлари баробарида Россия юк самолëтлари ҳам иштирок этади.

Бу ҳақда "КоммерсантЪ” газетасига ахборот сиздирган Россия Ташқи ишлар вазирлиги дипломатининг билдиришича¸ Тошкент ҳукуматини юзлаб¸ балки минглаб вагонга ортиладиган НАТО юклари ичида Ўзбекистон ҳудудига катта партия наркотик ëки қуролларнинг кириб келиши қўрқитган.

Бундай қўрқувдан xоли бўлган Россия ҳукумати НАТО расмийлари билан ҳарбий иттифоқ юкларини Афғонистондан чиқариш борасидаги кўп жиҳатли ҳамкорликка жон деб рози бўлган.

Зотан бундай ҳамкорлик Россияга ҳам сиëсий¸ ҳам иқтисодий манфаат келтиради – бир томондан Москва НАТО билан сўзлашувларда ишлатиши мумкин сиëсий қартани қўлга киритса¸ иккинчи томондан ҳам Россия ширкатлари НАТОдан катта хизмат ҳаққи олади¸ ҳам ҳукумат транзит учун мўмайгина тўлов олади¸ деган мазмунда гапиради "КоммерсантЪ” манбалари.

"КоммерсантЪ" газетасининг билдиришича¸ НАТО юкларини Ўзбекистонни четлаб ўтиб Россия орқали олиб чиқишга оид ўзаро келишувга яқин кунларда Россия Бош вазири Владимир Путиннинг имзо чекиши кутилмоқда.

Озодлик билан суҳбатида "КоммерсантЪ” мухбири Владимир Соловьёв Афғонистондан чиқиш режаси доирасида НАТО расмийлари Ўзбекистон билан ҳам параллел сўзлашувларни олиб бораётган бўлиши мумкинлигини билдиради. Аммо унга кўра, Каримов билан келишувга эришиш мураккаблигини англаган наточилар, юкларни Россия орқали олиб чиқиш режаси ишончлироқ¸ деган хулосага келишган.

Ҳозирча НАТО юкларини Ўзбекистонни четлаб ўтувчи ҳаво ва қуруқлик йўли орқали олиб чиқишнинг НАТО манфаатига қанчалик мос экани ҳақида фикрлар йўқ.
Аммо юкларнинг бир қисмини учқичлар орқали Россияга олиб келиш ва ундан сўнг Европа ва АҚШга ташишнинг Ўзбекистон қуруқлик коридори орқали транзит қилишдан кўра анча қимматга тушишини тахмин қилиш мумкин.

Ҳозирда НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари таъминоти учун зарур юкларнинг 70 фоиздан кўпроғи Ўзбекистондан ўтувчи Шимолий таъминот тармоғи орқали олиб кирилмоқда ва бу коридор учун Ўзбекистон ҳукумати Ғарб ҳукуматларидан юзлаб миллион транзит ҳақи олмоқда.

Ўзини жаҳон оммавий ахборот воситалари билан Ироқ¸ Афғонистон¸ Қувайт¸ Баҳрейн ва Қатарда жойлашган АҚШ ҳарбийлари ўртасидаги ишончли воситачи деб тақдим этган Америкадаги Dvidshub.net нашри 2011 йилнинг 28 ноябр куни АҚШ генерали Брукс Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев билан учрашиб, АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш жараёнида ҳарбий техникани қайта тақсимлаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилганини хабар берган эди.

Айни шу манба АҚШ генерали билан учрашувда Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев НАТО Афғонистондан ўз юклари¸ хусусан ҳарбий техникасини Ўзбекистон орқали олиб чиқиши ва бу ҳарбий техниканинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудида қолдириши ҳақида баëнот берганини ëзган эди.

АҚШ ҳарбий манбалари тарқатиб¸ кўп ўтмай олиб ташланган бу маълумот муносабати билан Россия бундай режага эътироз билдирган эди.

Ҳозирча НАТО юкларини Ўзбекистонни четлаб ўтиш режасининг бу эътирозга алоқаси бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.

Куни-кеча АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатишга жорий қилинган таъқиқни вақтинча тўхтатган ва ўз қарорини Ўзбекистоннинг Афғонистондаги кучларга таъминот етказишда муҳим давлат бўлгани билан изоҳлаган.

Туркистон: Агар Комерсантни юқоридаги гаплари хақийқат бўлса: Россияни Ўзбекистонга нисбатан бу реъжаси, хар қандай натижага эришганида хам, Россия учун сиёсий манфаат келтириши аниқ.
Охирги вақтлардаги Каримовни ўзини тутиши, нафақат Россияни балки бутун дунё хамжамийятини ташвишга соладиган даражада хаддидан оша бошлаган эди.
Бунга сабаб, АҚШ учун Афғонистондан чиқиб кетишда, Ўзбекистондан бошқа алтернатив йўллар қолмаганида эди.
Россияни таклифи амалга ошгудай бўлса, Каримов жуда ахмақона вазийятда қолади. Россия билан шартномани амалга ошиш ёки ошмай қолиши энди Ўзбекистонни АҚШга нисбатан эркалашини ташлаб, аксинча унга хокисор бўлишига, ёки Россияга нисбатан яна бўйин эгишига боғлиқ бўлиб турибди.
АҚШни Россия билан шартнома бўйича келишиб олиши, Каримовни хеч кимга кераги йўқ  диктаторга айлантириб қўйиши аниқ.
Бу шартномани Россия учун хар томонлама манфаатли эканлиги шундаки, хар икки холатда хам Каримовни ўз ўрнига тушириб, Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Россия хатто бу шартномани амалга ошириш учун, НАТОни хар қандай моддий шартларига рози бўлиши мумкин. Негаки бу шартномадан Россия, Ўзбекистонга қарши сиёсий манфаатларни кўзлайди. 
Каримовни Россия билан келишган холда иш олиб бораябди деган фикрда, мантиқ  йўқ. Негаки бу реъжа агар хақийқатда бор реъжа бўлса, Каримов Ғарб машинасини уни янчиб юбориши мумкин бўлган хужумларидан химоя қила оладиган ягона кучдан ўзи воз кечганини англатади.

Просмотров: 1355 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 1
1 men  
0
Бу ҳақда "КоммерсантЪ” газетасига ахборот сиздирган

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz