-- «Ал-Қоида» рахбари суриялик қўзғолончиларни Ғарбга ишонмасликка чақирди.
Туркистон:
«Ал-Қоида» рахбари Айман аз-Завохирий сурияликларни Башар Асад режимига қарши курашда Ғарбга ҳамда араб давлатлари ҳукуматларига ишонмасликка чақирди, маълум қилади Associated Press.
«Сурия шерлари, олға!» деб номланган 8 минутлик видео тасма 11 феврал, шанба куни исломий сайтларнинг бирига жойлаштирилган эди. Якшанба куни у ҳақда экстремистик кучлар устида изланишлар олиб бориш ишлари билан шуғулланадиган SITE Intelligence Group ташкилоти хабар топди.
«Сурия кундан кунга қонга ботмоқда, қассоб ўғли қассоб Башар Асад эса ўзини тўхтата олмаяпти. Лекин, хунрезликларга қарамай, Сурияда бизнинг одамларимиз қаршиликлари кучайиб бормоқда», иқтибос келтиради Reuters аз-Завохирийдан.
«Ал-Қоида» раҳбари Туркия, Ироқ, Ливан, Иорданя ва бошқа мамлакатларнинг мусулмонларини «Суриядаги биродарларга» барча ёрдамни кўрсатишликка чақирди, аммо мазкур илтимос ғарбий ҳамда араб давлатлари ҳукуматларига таълуқли эмас. «Араб давлатлари Лигасига ва уни қўллаётган хоинларга қарам бўлманглар», - мурожаат қилди аз-Завохирий тарафдорларга.