Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм
Главная » 2011 » Декабрь » 3 » Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни
19:51
Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни
Ҳизбут Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
01 декабр 2011м
Матбуот баёноти Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти Ван шаҳрини вайрон қилган зилзилада ҳалок бўлганларга таъзия изҳор қилади ва Аллоҳдан уларни ўзининг кенг раҳматига буркашини, яқинларига сабр бериб, жароҳат олганларга тез кунда шифо ато этишини сўрайди Жорий йилнинг йигирма учинчи октябр тонгида Ван шаҳрида содир бўлган кучли зилзила шаҳарнинг ўнлаб аҳолисини ўлимига, юзлабини жароҳатланишига ҳамда улкан зарарлар кўришга олиб келди. Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти шу ҳодиса асносида қуйидагиларни баён қилади: Ҳизб энг аввало ушбу зилзилада ҳалок бўлганларга Аллоҳдан раҳмат қилишини ва яқинларига сабр-тоқат беришини сўрайди. Ҳизб давлатдан ушбу зилзилада зарар кўрганларга, асосан, ҳалок бўлганлар яқинларига моддий маблағ тўлашни талаб қилади. Шунингдек, давлат масъулларидан мана шундай табиий офатларда шундай саноқдаги қурбонликлар ва моддий зарарлардан сақланиш учун келажакда керакли чора-тадбирларни кўришни ҳам талаб қилади. Ниҳоят хусусан, Туркиядаги, умуман, бутун дунёдаги мусулмонлардан Ҳизб зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар каби мана шундай табиий офатлардан насиҳатланишларини, уларни Аллоҳнинг огоҳлантирувчи ва синови деб қабул қилишларини ва шулардан сўнг улар ўз ҳаётларини тартиблаштиришиб, Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига мувофиқ юргизишларини умид қилади.
«Қачон уларга мусибат келганда албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, У зотга қайтувчимиз, (дейдилар)» [Бақара 156] Йилмаз Челик