Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 7 » Ҳамас ва Фатаҳ муваққат ҳукумат тузиш бўйича келишиб олишди
10:35
Ҳамас ва Фатаҳ муваққат ҳукумат тузиш бўйича келишиб олишди
abbas

Ҳамас ва Фатаҳ муваққат ҳукумат тузиш бўйича келишиб олишди

Фаластиндаги икки гуруҳнинг бирлашишига Исроил қарши
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бирлашган Фаластин ҳукуматига бошчилик қилишини эълон қилган. У бу ҳақида рақиб Ҳамас ҳаракати раҳбари Ҳолид Мешал билан иккинчи учрашувидан сўнг билдирган.
Бу вақтинчалик ҳукумат Ғарбий Соҳил ва Ғазо бўлгасида сайловлар ўтказилишини тайёрлайди.
Фатаҳ ҳаракати раҳбари Жаноб Аббос ва жаноб Мешал ўтган йил апрелида эришилган ярашув битими ва келгуси ҳукуматга ким бошчилик қилиши борасида Қатарда музокаралар ўтказишмоқда.
Мухбирларимизга кўра, жаноб Аббоснинг роли борасидаги келишмовчиликлар ярашув битимини ҳаётга тадбиқ этилишини қийинлаштириб келаётганди.
Фатаҳ янги ҳукуматдаги вазирлар рўйхати 18 февралда Қоҳирада ўтадиган учрашувда эълон қилишини айтди.
Жаноб Аббос иккала томон ҳам бирлашишга жиддий ёндошаётганини билдирган.
Унинг сўзларини жаноб Мешал ҳам қўллаб-қувватлади. "Биз яраларимизни битиришга жиддий ёндошаётганимизни халқимизга етказмоқчимиз, чунки мақсад - асосий кучимизни Исроил ишғолига қарши курашишга йўналтириш", - деди у.
Ўтган апрелда эришилган битим Ҳамас ва Фатҳ ўртасида Фаластинда юзага келган бўлинишга чек қўйишни кўзда тутган. Тўрт йилдирки Ҳамас ҳаракати Ғазо бўлгасини, Фатаҳ эса Ғарбий Соҳилни бошқариб келишмоқда.
2006 йил январида Ҳамас Фаластин қонунчилик сайловларида ғолиб чиққан. Лекин, март ойида қасамёдга келтирилган ҳукуматни халқаро ҳамжамият тан олмаган.
2007 йил бошида эса Фатаҳ ва Ҳамас ички низоларни бартараф қилиш учун коалиция тузишга келишиб олдилар.
Айни йил июнида Ҳамас Ғазони куч билан эгаллаб олди. Ғазо ва Ғарбий соҳил айри ҳукуматлар назорати остига ўтгач, Исроил ва Миср Ғазо ишғолини янада кучайтирдилар.
Ўтган йил апрелида эришилган битимга биноан, икки тараф муваққат ҳукуматни тузиб, президентлик ва парламент сайловларига тайёрланиши керак эди.
Лекин, Ҳамас ҳозирда Ғарбий Соҳилда бош вазир лавозимида бўлган Салам Файёднинг номзодлигига кескин қарши чиққан.
Сайловлар 2012 йил майида ўтиши мўлжалланганди, лекин Фаластин сайлов комиссияси энди кўпроқ вақт керак бўлишини айтаётир.
Исроил Фаластинда бирлашган ҳукумат тузилишига қарши. У Ҳамасни террорчи ташкилот деб билади.
АҚШ, Россия, Оврўпо Иттифоқи ва БМТдан тузилган Яқин Шарқ тўртлиги Ҳамас зўравонликни қоралаши, Исроилни тан олиши ва Исроил-Фаластин келишувини қўллаб-қувватлаши керак дейди.

Туркистон: Ислом етакчиларининг барчаси, хох давлат етакчилари бўлсин хох хизб ёки жамоалар етакчилари бўлсинлар, бирин кетин куфрни хизматкорларига ёки хойинларга айланиб қолишмоқда. 
Бунинг сабаби эса, уларни Исломий сиёсий таъриқат йўналишини билмаганликларидан ёки шу таъриқатни мувоффаққиятларини кўра олмасдан, куфр таъриқати билан Исломий манфаатларни рўёбга чиқаришни кўзлаб харакатланаётганларидадир.
Яъни Суннатга риоя қилмасдан, ўзбошимча ёки куфр дахоларини йўлларидан таъсирланиб сиёсий йўналаётганларидандир.
Суннат - Пайғамбаримиз САВнинг Маккадаги хаётларидан, Мадинага хижрат қилганларига қадар қилган харакатларидан олинади.
Ўша даврларда, Пайғамбаримиз САВга жуда кўп маротаба, гўёки енгилликларга олиб бориши мумкин бўлган муросасозликка чақирувчи таклифлар қилинаверди, хатто бу таклифлар шаръий хукмга тўғри эмаслигидан Пайғамбаримиз САВ рози бўлмаганларидан, бутун мусулмонларни бошларига жуда қаттиқ  азиятлар келиб тушди.
Бу кулиб туриб хиёнат қилаётган етакчиларни хатти харакатлари, куфрни мусулмонлар устидаги зулмларини кучайишига ёрдам бермоқда.
ОЛЛОХни хукмларини хаётга қайтиши - инсонларни ақлларидан тузилган йўллар билан эмас, балки ОЛЛОХни хукмларига риоя қилиб, худди Пайгамбаримиз САВ сабр қилганларидек, нусрат беришдан аввалги синовларига сабр қилиб ўзимизни ўша нусратга лойиқ эканлигимизни исботлашимиз билан ОЛЛОХни нусрати ила амалга ошади. ИНША ОЛЛОХ.


Просмотров: 1320 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
2 feelfrogNof  
0
For people the most essential investment in the future is insurance. This ensures that we can avoid unnecessary spending on any cases associated to the loss of property.

It is very convenient to apply for insurance quote online, which is why better way is to use http://topcheapinsurance.com/homeowners-insurance.html - rates zip code home insurance for all your purchases. Enjoy cheap quotes and promotions from high rated insurance companies.

1 Dikjimmy  
0
Sometimes someone needs to get cheap rate on home insurance, here http://topcheapinsurance.com/homeowners-insurance.html - home insurance zip code, it is easy to get it in minutes by zip

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz