Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 8 » Америка тадқиқотларига кўра, аскарлар сафларида оммавий соғлиққа алоқадор муаммолар мавжуд
14:23
Америка тадқиқотларига кўра, аскарлар сафларида оммавий соғлиққа алоқадор муаммолар мавжуд

armi

Америка тадқиқотларига кўра, аскарлар сафларида оммавий соғлиққа алоқадор муаммолар мавжуд

Американинг ҳарбий тиббиёт ҳайъати ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Америка кучлари 2003 йили март ойидан бошлаб етакчилик қилаётган Ироққа қарши халқаро ҳарбий ҳужумдан сўнг Америка аскарлари орасидаги ўзини ўзи ўлдириш ҳолатлари охирги кўрсаткичга нисбатан 80%га ошган.

Ушбу тадқиқотга кўра, 1977 йилдан 2003 йилгача бўлган давр оралиғида аскарлар сафида ўзини ўзи ўлдириш ҳолатлари анча кам эди. Бу кўрсаткич фуқаролар орасидаги ўзини ўзи ўлдириш кўрсаткичидан паст эди. Бироқ, бу ҳолат 2004 йилдан, яъни Ироқ урушидан бир йил ўтиб  тамоман бошқа тус олди.

Ушбу тадқиқот суянган ҳисоб-китобларга кўра, 2008 йили Америка аскарларидан 140 киши ўзини ўзи ўлдирган. Бу кўрсаткич 2004 йили қайд қилинган кўрсаткичга нисбатан 80%га, фуқаролар орасидаги ўзини ўзи ўлдириш ҳолатларига нисбатан бир неча баробар кўп.

Бу ўсиш сабабини тадқиқот шундай шархлайди: шу қисқа муддат ичида Америка аскарлари орасидаги ўзини ўзи ўлдириш кўрсаткичининг кутилмаган даражада ўсиб кетиши шуни кўрсатадики, 2008 йилда рўй берган бундай ҳолатларнинг 30%  Ироқ урушидан ва Афғонистондаги харбий операциялардан кейинги ҳодисаларга боғлиқ.

Шу мавзудаги бошқа тафсилотларда тадқиқот шунга ишора қиладики, ўзини ўзи ўлдиришга борган аскарларнинг кўпчилик қисми оқ танли ёш йигитлар бўлиб, қуйи аскарлик лавозимларида бўлганлар ва ҳар хил руҳий касалликларга чалинганликлари эҳтимол қилинади.

Тадқиқот огоҳлантирадики, 2008 йили қайд қилинган ўзини ўзи ўлдириш ҳолатлари жанг майдонида қатнашган аскарларнинг бешдан биридан кўпроғи олдиндан руҳий хаста бўлганига ишора қилади. Бу Америка аскарлари орасида соғлиққа алоқадор оммавий муаммо мавжудлигини билдиради.

Тадқиқот шуни қўшимча қилади: ўзини ўзи ўлдириган аскарларнинг учдан бир қисми жанговор операциларга қатнашмаган. Бу - ҳарбий операцияда иштирок этган ёш аскарлар бошидан кечираётган қийинчиликлар хақида уларга кўпроқ тиббий маслаҳатлар бериб бориш лозимлигини кўрсатади.

Тадқиқот 2007-2008 йилги ҳисоботларга суяниб, уларни олдинги ҳисоботларга солиштирган. У Америка президенти Барак Обама ўтган йили декабр ойида Ироқдан чиқиб кетиш ҳақида қарор қилгандан кейинги ўзини ўзи ўлдириш ҳодисаларига киришмаган.

Манба: Франс Пресс

Просмотров: 1094 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz