Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 8 » Ҳарбий кенгаш Америкага қарамлиги сабабли одамлар ишларини кўр-кўрона бошқаряпти
18:57
Ҳарбий кенгаш Америкага қарамлиги сабабли одамлар ишларини кўр-кўрона бошқаряпти

egi
Ҳарбий кенгаш Америкага қарамлиги
сабабли одамлар ишларини кўр-кўрона бошқаряпти.
Мақсад инқилобни исканжага олиб, бўғиб ташлашдир.
Ўзларининг аҳволи янада ёмонлашгани сабабли ва инқилоб ўғирланганини ёки шунга яқин қолганини кўрганларидан кейин, «тунел» охирида ўзлари кўрган нур йўқолиб қолганидан кейин одамларнинг ғазаби қайнаб яна намойишга чиқдилар. Биринчи марта нима сабабли чиққан бўлсалар яна шу сабабли намойишга чиқдилар. Ўша сабаб режимни қулатиш эди. Ҳолбуки ўша режим қонунларнинг ўзи орқали ўз ҳукмини ҳамон ўтказмоқда. Ўтказибгина қолмай балки бу қонунлар қаторига собиқ режим пойдеворини мустаҳкамлайдиган ҳукмрон ҳужжатлар ва қонунлар келиб қўшилди, режим илгаригидан ҳам ёвузроқ бўладиган бўлди.
Ўзини одамлар инқилоби ҳимоячиси деб даъво қилган ҳарбий кенгаш томонидан қўллаб-қувватланган полициянинг Таҳрир майдонида зўравонликни ишга солиши одамлар учун кутилмаган ҳол бўлди. Ҳарбий кенгашнинг ана шу даъвосини катта сондаги шаҳидлар ва жароҳатланганларнинг қони йўққа чиқарди. Аслида ҳарбий кенгаш одамларнинг ҳаммасига ҳақ ва адолат билан ёрдам бериш учун қўзғалиши керак эди. Лекин бу фақат одамларга Аллоҳ шариатини татбиқ этиш билангина бўлади.
Америка яқинда Уильям Тейлорни «Миср, Тунис, Ливиядаги қўзғолонни кузатиб бориш, идора қилиш, измига солиш учун махсус элчи» қилиб тайинлаб, унинг вазифасига «Ўрта Шарқ минтақасидаги демократик ўзгаришларни мувофиқлаштирувчи махсус координатор» деган усти ялтироқ исмни танлаган эди. У ҳарбий кенгаш билан доим боғланиб, Миср аҳли бўлмиш мусулмонлар хусусида Америка маъқуллайдиган ва Американинг улар устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлайдиган қадамларни мувофиқлаштириб туради. Тўкилган қонлар кўп одамлар ва партиялар алданиб қолган қонун чиқарувчи парламент ва президентлик сайловлари ниҳоясига етгунга қадар бу элчининг биринчи вазифаси натижалари эканлиги кўриниб турибди. Бу сайловлар йўлини Америка чизиб берди. Американинг мақсади собиқ режим «бачадони»дан янада ёвузроқ бир режимни чиқаришдир. Бу режим одамларни алдайдиган ниқоб тақади ва одамлар уни яхши деб ўйлашади. Бу янги демократик илмоний режим бўлади, у халқ мажлиси орқали башар чиқарган қонунни татбиқ этади, одамларни башар Роббиси бўлган Аллоҳ шариатини татбиқ этишдан узоқлаштиради. Маълумки, Америка ҳарбий штаби бошлиғи Майк Маллен қўзғолон чоғида ва кейин бўзчининг мокисидек қатнаб қолган эди. У ўнлаб марта келиб-кетиб, Мисрдаги режимнинг «йўл картаси»ни чизиб берди. Америка шу мақсадда тузган фавқуллодда ҳолат хонаси орқали инқилобни идора қилиш ва бўғиб ташлаш мақсадини кўзлаб шундай қилди.
Мисрдаги Ҳизбут Таҳрир одамлар ноҳақ ўлдирилган бу зўравонликни қаттиқ қоралайди ва бунинг жавобгарлигини ҳукмрон ҳарбий кенгаш зиммасига ва унинг ортида турган Америка зиммасига юклайди. Ҳизбут Таҳрир ҳарбий кенгашдан Америкага қарам бўлишдан халос бўлишни ва бу махсус координаторни унинг Америка элчихонасидаги тўдаси билан қўшиб ҳайдаб чиқаришни, «Исроил» элчихонасини ҳам бундан мустасно қилмасликни талаб қилади.
Энди «Мисрга миллий қутқазиш ҳукумати жуда зарур» деган гапга келсак, у Исом Шараф ҳукумати ҳадеб чайнаётган, сийқаси чиқиб кетган гапдир, холос. Тўкилган шунча покиза қонларни менсимасликдир, холос. Бу ҳукумат собиқ конституциянинг ва қонунларнинг ўзига таяняпти, ўша манбанинг ўзидан келиб чиқяпти. Ҳақиқий халос бўлиш фақат низомлар ва қонунларни тўла ўзгартириш билангина амалга ошади. Ўшанда бу қонунлар ўрнини Халифалик давлати татбиқ этадиган Аллоҳ шариати эгаллайди ва армия бу давлатга ёрдам беришини ва уни ҳимоя қилишини эълон қилади.
Мисрнинг бошқарув, иқтисод, тижорат, таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги, ташқи сиёсат, армия ва одамлар ишларини бошқаришга боғлиқ барча нарса соҳасидаги ҳамма муаммоларини Ҳизбут Таҳрир тайёрлаган мукаммал Исломий дастурни татбиқ этиш билан дарҳол ҳал қилиш мумкин. Бу дастур дарҳол татбиқ этилишга тап-тайёрдир. Бунинг учун фақат ҳарбий кенгашдагилар Америкага қарамликдан халос бўлиб Ҳизбут Таҳрирга ёрдам беришлари ва янги ансорлар бўлишлари, рошид Исломий Халифаликни эълон қилишлари керак, холос. Ўшанда Миср аҳлининг ҳаммаси ва бутун Исломий Уммат шодликка тўлади. Аллоҳ биз билан биргадир ва бизга нусрат берувчидир. У ҳамма нарсага Қодирдир.

«Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир» [Аъроф 30]

Туркистон.
Просмотров: 985 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz