Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 19 » Атамбаев: Ўш воқеаларида космонавт Шариповнинг ҳам қўли бор
17:03
Атамбаев: Ўш воқеаларида космонавт Шариповнинг ҳам қўли бор
almaz

Атамбаев: Ўш воқеаларида космонавт Шариповнинг ҳам қўли бор

Ўшга қилган хизмат сафари давомида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев "Ўш воқеаларини уюштирганларга етакчилик қилган Қодиржон Ботировнинг мулкини ўз номига ўтказиб олгани ҳам Солижон Шариповнинг воқеага алоқаси борлигига далилдир”, - деб баёнот бергани тўғрисида Озодлик радиоси Қирғиз хизмати хабар қилди.

Ўшда талабалар билан учрашув чоғида президент Атамбаев жумладан бундай деган: 

- Қодиржон Ботировга қарашли мулкнинг бир қисми космонавт Солижон Шариповнинг номига ўтказилибди. Шарипов ўтган сайловда кимларни ташвиқот қилганини биласизлар. Қирғизистонни бўламан, у қиламан, бу қиламан, деган кишини ташвиқот қилиб юрди. 2010 йили ҳам шундай бўлган. Булар ўз мақсадлари учун жанубнигига эмас бутун Қирғизистонни йўқ қилиб юборишга тайёр одамлардир. Бундайлар кўп. Ҳаммасини текширамиз. Менга ишонаверинг.

Қирғиз хизматининг хабар қилишича, Қодиржон Ботиров билан Солижон Шарипов ўртасида алоқалар борлиги тўғрисида Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянова 2 феврал куни мамлакат парламентида қилган чиқишида ҳам гапирган.

Лекин космонавт Ботировга қарашли мулкнинг қанчасига эгалик қилаётгани тўғрисида айтилган эмас.

Ўзига қарашли мулкнинг бир қисми космонавт Шарипов номига расмийлаштирилгани тўғрисида Қодиржон Ботиров Озодлик радиосига берган интервюсида айтган эди.

Қирғизистондаги маҳкама январ ойи охирида ўзбек жамоаси етакчиси Қодиржон Ботировга нисбатан бир умрлик қамоқ жазоси тайинлаш ҳақидаги аввалги суд ҳукмини ўз кучида қолдирган.

Қирғизистон жанубидаги Жалалобод шаҳри маҳкамаси Ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари бўлган Ботировни миллий низоларни "уюштириш"да айбдор деб топиб, сиртдан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

Маҳкама, шунингдек, унга тегишли мол-мулкни мусодара этиш қарорини чиқарганди.

Швециядан сиёсий бошпана олган Қодиржон Ботиров ўзига қўйилган айловни рад этиб келмоқда.

Туркистон: Призидентлик сайловида, Ўзбек миллатига тилёғламалик қилган Атамбоев, энди баҳорги вахималардан хадиксираб Қирғиз миллатчиларига хушомад  қилишга ўтди.
Қодировга нисбатан кетаётган ишни, ўзини атрофидагилар бошлаганини ва давом эттираётганини у жуда яхши билади. Уни баёнотларидан кўзлаётган мақсади хақиқатни рўёбга чиқариш хақида эмас, балки ўзини сақлаб қолиш инстинкидан келиб чиқиб, Қирғизистондаги хақиқий қувват эгаларини рози қилишни кўзламоқда. 
Бу билан у ўша қувват вакилларига, кетаётган сценарийга хеч қандай  ўзгартиш киритмаслигини маълум қилишга уринмоқда.
Бу призидентдан жуда катта умид қилган Ўзбек ва бошқа майда миллатлар яна алдандилар. Улар яна ўша бузуқиларга тек ташлаб қўйиладилар.
Призидент карупциялашган миллатчилар билан музокара қилиш ва келишиш томон кетмоқда.


Просмотров: 1661 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 fenix-uz  
0
Нима учун Атамбаев, 2010 йилги вокеаларда узининг хам айби бор эканини тан олмайди, хайронман surprised

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz