Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 24 » Бағрам қамоқхонасидаги махбуслар оилаларининиг бошдан кечираётган азиятлари
17:36
Бағрам қамоқхонасидаги махбуслар оилаларининиг бошдан кечираётган азиятлари

bagram
Бағрам қамоқхонасидаги махбуслар оилаларининиг бошдан кечираётган азиятлари

Туркистон:
Афғонистон пойтахти Қобулнинг шимолида жойлашган Бағрам қамоқхонаси махбусларининг оилалари халқаро Қизил Хоч ва инсон хуқуқлари ташкилотларидан бошдан кечираётган қийинчиликларни бартараф этишларини хамда қамоқдаги яқинлари билан мунтазам равишда учрашув имкониятини яратиб беришларини талаб қилдилар. Шу билан бирга махбуслар бошидан кечираётган зўровонлик ва хорловчи муомалаларга хам чек қўйишларини сўрадилар.
Тожикистонлик ва покистонлик махбусларнинг оилалари "Ал Жазира” орқали халқаро инсон хуқуқлари ташкилотларини хамда Қизил Хоч халқаро жамиятини Бағрам қамоқхоналаридаги яқинларини мунтазам равишда зиёрат қилишни тартибга солиб беришларига чақирдилар. Холбуки, аксар оилалар сафар харажатларига қодир эмаслар, бунга қўшимча, айримларни Афғонистонга киришда қаттиқ текширувдан ўтказадилар.
Тожикистон, Покистон, Яман ва бошқа давлатлардан яқинларини зиёрат этишга келган оилалар ётоқхоналарнинг бахолари ўта қиммат бўлгани учун афғонистонлик махбусларнинг оилаларида тунаб қолишга мажбурдирлар. У ерда турли чет давлатлардан 50 дан ортиқ махбус бор.
Шунингдек, айрим оилалар яқинлари билан хеч қандай суратда, хатто 6 ойдан ортиқ алоқа боғлай олмаётганларидан шикоят қилдилар.
Махбусларнинг оилалари "Ал Жазирага” айтишларича, қамоқдагилар турли азобларга дучор қилинмоқда. Уларнинг айримлари азобниниг қаттиқлиги ва муомаланинг ёмонлигидан сурункали касалликларга ва рухий хасталикларга гирифтор бўлмоқдалар. Бундай азобларга Тлибон ёки Исломий хизбдан деб гумон қилинганлар кўпроқ дучор бўлмоқдалар. У ерда юзлаган махбуслар бир неча йиллардан буён махкамани кутиб ётмоқдалар. Махбусларга мунтазам равишда вахшиёна муомала қилинмоқда, қийноқларга солинмоқда, уларни хорлаб, жасадларини тафтиш қилинмоқда, қаттиқ совуққа чиқариб қўйилмоқда.
Қобулдаги фақир отасиниг уйида кичкина бир кулбада гўдаги билан қолган афғонистонлик Фотима ”Ал Жазирага” манабуларни айтиб берди; унинг покистонлик турмуш ўртоғи Мухаммад Сулаймон ноқонуний йўл билан Афғонистонга киргани учун 5 йил олдин хибсланган. Фотима аввалги турмуш ўртоғи, америкаликлар билан бўлган жангда шахид кетган ливиялик Иброхим Умардан ўрганган араб тилида шуни маълум қилдики, унинг турмуш ўртоғини Қобулда ўғирлаб кетилган, у 4 ой бедарак йўқолган, кейин унинг Бағрамда эканлиги маълум бўлган.
Фотимага кўра, унинг эри қаттиқ қийноқларга солинган, Толибондансан, деб уни уриб, оёқ қўлларини синдириб юбиришган.
Фотиманинг азоблари биринчи куёвининг ўлими ва иккинчисининг қамалиши билан чекланмади. Дард устига чипқон бўлиб, унинг қари отасини хам аввал 6 ойга кейин эса, 4 ойга қамашди. Сабаби, Фотиманинг бир туғишгани 17 ёшли Фуод устидан афғонистон разведкаси иш очган эди.
Тожикистонлик махбус Мухаммад Сулаймоннинг аёлига кўра, унинг турмуш ўртоғи Покистонга иш излаб келган ва толиблар билан алақаси бор, деган гумонда хибсга олинган.
Сулаймоннинг аёли 5 йилдан буён 4 гўдакдан иборат оиласи бошидан кечираётган машаққатларга чек қўйилишини, афғон бўлмаган махбуслар билан доимий зиёратни ташкил этилишини талаб этди, чунки аксар оилалар болаларини боқишга хам сарф харажатлари йўқдир.
Америка аскарлари билан Афғон хукумати тузган битимга кўра, эшитиш хам ёқимсиз бўлган Бағрам қамоқхонаси масъулияти америкаликлардан афғонларга ўтади. Қамоқхона Бағрамдаги авиабаза яқинида жойлашади. Бағрам авиабазаси Американинг Афғонистондаги энг йирик базаларидан бири бўлиб, у Парван вилоятидаги Чарикорнинг жанубий шарқида, Бағрамдан 11 км олисда.
Охирги вақтларда бир неча қонли воқеаларга гувох бўлган Бағрамда жойлашган бу қамоқхона Америка кучлари Афғонистонда сақлайдиган шахслар учун мўлжалланган энг асосий қамоқхонадир. Ундаги махбусларнинг сони 3 мингдан ортади. Уларнинг аксари Ал
Қоида, Толибон ва Исломий хизбга алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинганлар


Просмотров: 1162 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz