Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 18 » БАД бош котиби : Сурия мухолифати фақат ливия сценарийсига рози.
16:41
БАД бош котиби : Сурия мухолифати фақат ливия сценарийсига рози.
БАД бош котиби : Сурия мухолифати фақат ливия сценарийсига рози.

 

Сурия мухолифати ҳарбий ёндашувдан бўлак йўлнинг иложини кўрмаяпти, деди араб давлатлари Лигаси бош котиби Нобил ал-Аробий «Ал-Ахром» рўзномасиниг шанба кунги чоп этилган сонига берган баёнотида.

«Сурия мухолифати, мамлакатдаги бўхронни фақат ливия намунаси билангина ечиш мумкин ва Сурия ҳукуматини ислоҳатлар ва тинчлик йўли билан келишувлар зарурлигига кўндириш учун қилинган барча уринишлар зоя кетади, деб хисоблайди», - деди АДЛ бош котиби ва «мухолифат Суриядаги вазиятга ҳарбий ёндашувдан бўлак йўлнинг иложини кўрмаяпти», - қўшиб қўйди у, 

Бу борада Ал-Аробий АДЛнинг мамлакат масалаларига ҳарбий ёндашишликка ҳатто имконияти йўқлигини изоҳлаб берди; чунки «Лиганинг на ўзининг армияси, на учоқлари бор», БМТнинг низоми эса маълум бир мамлакатдаги кескин вазиятларни ҳал қилишликда регионал ташкилотларнинг ҳарбий куч ишлатишлигини умуман ман қилади. Унинг устига, Лиганинг ўзининг низоми бўйича, АДЛ Дамашққа ҳатто чора белгилай олмайди, у фақат «мамалакатни иқтисодий ва сиёсий ажратиш тадбирларини» қўллай олади, халос.

АДЛ раҳбарининг фикрича, хозирги вақтда Сурия бўхронидан чиқиб кетиш йўлларини излашлик икки йўналишда бўлишлиги керак ва уни «қисқа муддат ичида энг юқори савияга кўтаришлик зарур». Биринчидан, БМТ ва АДЛнинг Сурия масалалари бўйича махсус масъули Кофи Аннаннинг ваколатини дастаклаш, иккинчидан – сурияликларга фавқулотда ёрдам кўрсатишлик. Ал-Аробийнинг сўзларича, бўлганда ҳам «бу ёрдам узвий этиёж моллари билангина чекланиб қолмаслиги керак, балки асосий эътибор Сурияга тиббиёт дармонлари ва мосламаларини юборишликка қаратилиши зарур».

Туркистон..: Куни кеча Россия ташқи ишлар вазири Лавровни берган баёнотида, Россия Асадни режимини ҳимоя қилишдан воз кечганлигини ва Сурияда Россияни олиб борган: муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш тактикаси мувоффаққиятсизликка учраганини зимдан тан олди.
Лавров Суриядаги хунрезликлар ва унга аралашувлар оқибатлари, минтақада жуда катта мазхаблар аро тўқнашувлар келтириб чиқариши мумкинлигига далолат қилиб ўтди. Шунингдек Лавров бу кутилаётган тўқнашувлар Ироққа кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида, (негаки у ерда хокимият шиаларни таъсири остида эканлигига ва сунийларда норозилик рухи ўта кучлилигига ишора қилиб ўтди).

Сиёсий воқейликка эътибор қаратадиган бўлсак ҳам, халқаро сиёсатнинг таъсири остида, Саудия Арабистони очиқчасига Сурия мухолифатини қуроллантириш тарафдори бўлиб, қурол тўлдирилган кемаларни Сурия томон йўналтирмокда.
Бир вақтнинг ўзида, Ироқ хукумати Эронга Сурия хукуматини қурол яроқ ва бошқа  томонлама таъминлашига ҳаводан катта йўл очиб бермоқда.

Кофи Ананни баёнотига эътибор беринг, "Сурия муаммосига эхтиёткорлик билан ёндашмасак, бутун минтақада жуда катта муаммоларни пайдо қилиб оламиз" деган маънодаги гапларидан нимани назарда тутаётган бўлиши мумкин?

Бунга жавобан шуни айта оламизки, Сурия муаммоси Ғарб етакчиларини аралашмаса бўлмайдиган даражага етиб келди. Лекин аввалги таҳлилларимизга мувофик, Сурия халқи ичидаги исломий рухни ўта баландлиги ва Ғарбпарас мухолиф кучларининг ўта заифлигидан шу кунгача улар ҳарбий аралашувларини кечга суриб келган бўлсалар.
Эндиликда эса, ҳарбий аралашувлар оқибатидан хокимиятга Исломий қувватлар келиб қолиш эхтимоли кучли бўлганидан, мазхаблар аро кескинликни ўзлари суний пайдо қилишмоқда.

Мақсадлари эса: Кутилаётганидек вазийят уларнинг назоратларидан чиқиб кетадиган даражага етиб, хокимият исломийлашиб кетадиган бўлса, улар бутун минтақада бебошликлар келтириб чиқариш учун шароитлар яратиб қўйишмоқда.

Туркистон.
Просмотров: 987 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz