Воскресенье, 19.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 10 » Башар ал-Ассад: Суриядаги мухолифатга ташқи кучлар ёрдам бермоқда
23:49
Башар ал-Ассад: Суриядаги мухолифатга ташқи кучлар ёрдам бермоқда
asad

Башар ал-Ассад: Суриядаги мухолифатга ташқи кучлар ёрдам бермоқда

Сурия президенти мамлакатдаги тартибсизликлар ортида хорижий кучлар турганини айтади
"Суриядаги тартибсизликлар ортида ташқи кучлар турибди, бироқ улар мағлубиятга учрамоқда", - дея баёнот берди Президенти Башар ал-Ассад мамлакат халқига қилган телевизион мурожаатида.
У шунингдек Араб Давлатлари Лигасини Сурияга қарши мавқеъни эгаллашда айблади.
Аввалроқ Башар ал-Ассаднинг Дамашқ Университетидаги чиқиши 10 дақиқа давом этиши хабар қилинган эди, аммо телевизион мурожаат икки соатча давом этди.
"Сурияда вазиятни беқарорлаштиришга уринаётган минтақавий ва халқаро кучлар бундан буён факт ва ҳодисаларни сохталаштира олишмайди", - деди ал-Ассад. - "Улар содир этган қотилликлар минтақавий ва халқаро матбуот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда".
Башар ал-Ассад халқ уни дастаклар экан истеъфога чиқмаслигини таъкидлади.
Сурияда ўн ойдан буён ҳукуматга қарши ғалаёнлар тингани йўқ.
БМТ маълумотига кўра, бу вақт ичида камида 5 минг одам ҳалок бўлган.
Тартибсизликларга қарамасдан Сурия халқи бир тан бир жон бўлиб қолмоқда, деб айтди ал-Ассад.
У Сурия тарихида янги давр бошланаётганини билдирди.
Шу йил март ойи бошида, унинг сўзларига кўра, янги конституция юзасидан умумхалқ референдуми ўтказилиши керак.
Янги конституцияга мувофиқ, "барча сиёсий кучлар" мамлакатни идора этишда иштирок этишади.
Шу билан бирга жаноб ал-Ассад мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтиришга ваъда берди.

Сайфуллох: Сурияни холати, хозирда бир кўриниши Каримовни холатига ўхшашиб хам кетади. Ўхшашлик шундан иборатки, Ўзбекистонда кутилаётган диктаторга қарши харакатлар, халқаро вазиятни ўзгариб кетиши билан, яъни АҚШни Покистон орқали Афғонистондан чиқиш йўлларини беркилиб қолиши оқибатида у Ўзбекистон орқали чиқиб кетиш йўлига боғланиб қолганлигидан, ўзини диктаторларни йўқотувчи сиёсатини Каримовга нисбатан қўллашни кечга сурибгина қолмай, уни посбонига айланиб турибди.
Суриядаги холат хам, шу даражада Исломийлашиб бормоқдаки, АҚШ Асадни устига харбий юриш қилиб, у ерда пайдо қиладиган бошлиқларни эгаллаб олиши керак бўлган у хохлаган демократик етакчи гурухни йўқлиги ва уни ўрнига у ерларни Исломий сиёсий доира эгаллаб олиши аниқ  бўлиб турганлиги уни шол холатида ушлаб турибди.
АҚШ аслида хозирги холатида Асадни ўзи қолишига хам рози. Лекин Асад АҚШ билан алоқаларини ўнглаш ўрнига, Россия, Эрон ва Хитой каби давлатлар билан хамкорликда иш олиб боришда давом этмоқда.
Бу эса АКШ билан Эронни хам алоқаларини кескинлашишига сабаб бўлмоқда. 
Хуллас Асадни режимини аслида куфрни системаси асосида харакатланишдан бош тортган Исломий родикал кучларни мавжудлиги ва халқ  улар томонда турганлиги сақлаб турибди. Хатто халқ  томонга ўтган харбийлар хам, харбий фаолиятларини тўхтатиб, халқ  билан бирга сиёсий фаолият олиб бормоқда. Бу эса АҚШни у минтақада Ливия ценариясини йўлга қўйишдаги режаларини пучга чиқариб турибди

Туркистон.

Просмотров: 1322 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz