Воскресенье, 19.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 20 » Башар Асаднинг тўртинчи маърузасидан сўнг...
13:05
Башар Асаднинг тўртинчи маърузасидан сўнг...

Башар Асаднинг тўртинчи маърузасидан сўнг...

Эй Суриядаги мусулмонлар, ҳақ устида собит туринг,
чунки бу режим емирилаётган жар ёқасида турибди

Тоғут Башар ўн ойдан буён ўз халқига қарши энг жирканч жиноятлар содир этгандан сўнг, яна 2012 йил 10 январ куни Дамашқ университети аудиториясида ўзининг тўртинчи маърузасини қилди. У ўзини оқлаб кўсатиб, буни кризис деб ҳисоблашида қаттиқ туриб, ўзини бундай жинояткорлик урушининг бир четида эмас, қоқ ўртасида эълон қилди, одамларни қирғин қилишини оқлаш мақсадида «хорижий тил бириктирувлар», «тоифачилик фитналари», «терроризмга зарба бериш», «ислоҳотга чақириш» каби ўзининг эски ибораларини такрорлади. Энг хатарлиси эса, «бундай терроризм билан келишмаймиз, бундай террористларга ён бермаймиз, хорижий давлатлар билан тил бириктираётганларга енгил қарамаймиз, улар билан келишмаймиз», деб таҳдид кетидан таҳдид қилиш билан яна ўз жиноятларини давом эттиражагини таъкидлаши бўлди. Юрт хавфсизлигини қайта тиклаш унинг назарида «террористларга зарба бериш билангина амалга ошар» эмиш. Маълумки, Башар Асад террористлар ва тил бириктирувчилар деганда – йигит­қизлардан иборат ёшлар, болалар, аёллар, қариялар, ишчи ва муаллимларни ўз ичига олган қуролсиз суриялик имонли халқни назарда тутмоқда ва улардан «сен золимсан», деганлари учунгина ўч олмоқда.

Шубҳасиз, кундан кунга шу нарса исботланмоқдаки, бу режимнинг бир соат яшашга ҳам ҳаққи қолмади, чунки унинг миясида қирғин қилмагунимча яшай олмайман, деган васваса ин қуриб олган! Шунинг учун у эс­ҳушини йиғиб олиш ўрнига, ўзининг атрофидаги жиноятчи тўдаларининг ҳам унинг бу йўлига қисди­басга олишаётганига ҳам қарамай, қирғин қилиш ва бостиришда қаттиқ турибди. Албатта, Башарни мана шундай жиноятлардан ўзга нарсани ўйламайдиган даражага етказиб қўйган сабаблар – халқаро, асосан Американинг қўллаб-қувватлови, у ясаган малайлари, арабий ва исломий давлатлар расмийларининг қўрқоқлиги, мухолафатнинг кучсизлиги, тарқоқлиги, Исломдан узоқлиги ҳамда Араб лигаси ва унинг Америка томонидан ясалган ва Сурия режимига одамларни кўпроқ қирғин қилишига муҳлат бериб турган бош котиби... кабилардир. Шуларнинг ҳаммасига қарамай, бу режим Сурияда одамларнинг сабот, сабр ва матонатлари туфайли бўлаётган ишларни тўхтатишга қодир бўлолмади ва ҳаргиз қодир бўлолмайди ҳам! У одамларнинг сабот ва матонатларига қарамай, кўпроқ қирғин қилишдан ўзга ечим йўқ деб билиб, айни маърузасида бирдан­бир ечим намойишни бостириш эканини таъкидлади ва маърузасида ушбу «бостириш» деган сўзни ўн марталаб такрорлади.

Росулуллоҳ c.a.в.нинг Шоми бўлмиш эзгулик юртидаги эй қўзғолончи мусулмонлар!

Сиз бундай фожир режимга қарши туришингиз билан ҳақиқатда бутун дунёга даҳшат нималигини кўрсатиб қўйдингиз ва камдан кам топиладиган ҳақиқий манбани намоён қилдингиз. Аллоҳга бўлган имон қалбингиз тўридан жой олмаганда эди, аёллар, болалар, каттаю кичиклардан иборат бу уюшишингиз бўлмасди ва кучингиз кўпаймасди, позициянгиз, қичқириқларингиз ва саботингизга барака қўшилмасди. Шундай экан, собит туринг, чунки бу режим емирилаётган жар ёқасига келиб қолди, инша Аллоҳ, у жуда яқин фурсат ичида емирилиб тушади. Сафингизни мустаҳкам қилиб, «Аллоҳдан ўзгага эгилмаймиз», деган аҳдингизда содиқ туринг, зеро, бу ишда ўзингиз – инша Аллоҳ, чиндан – нидо қилганингиздек, Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга ёрдам беради. Ҳимсда орангиздаги бир киши «нусратни Обамадан кутяпсизми», «нусратни Эрдогандан кутяпсизми», деб ҳайқирган пайтда, сиз имонингиздан отилиб чиқаётган ва бутун оламга эшиттираётган оташин сўзларингиз билан «бизга Аллоҳдан ўзга ҳеч ким керакмас», дея ҳайқириш билан жавоб қайтардингиз, бу қандай ҳам тўғри сўздир!

Росулуллоҳ c.a.в.нинг Шоми, эзгулик юрти ва ваъда қилинган Халифалик диёри марказидаги эй қўзғолончи мусулмонлар!

Албатта, бу жиноятчи режим харобалари узра тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш сизнинг шу муборак заминингизда охири замонда Росулуллоҳ A башоратларини рўёбга чиқаришингиз учун берилган қулай фурсатдир. Бас, уни имон ва садоқат ила талаб қилишда ва уни қўзғолоннинг ғоясига айлантиришда Аллоҳга таваккал қилинг, зора, шу орқали ўзингизни ҳам, Умматингизни ҳам кофир Ғарб ҳукмронлигидан ва демократик бошқарув низоми деган хомхаёлдан қутқариб, Исломнинг покиза ҳақиқий муолажасига олиб чиқсангиз. Мана, Ҳизбут Таҳрир сизни қаттиқ ардоқлаган ҳолда Росулуллоҳ Aнинг йўлига мувофиқ фаолият қилишга даъват қилмоқда ва бу нақадар тўғри йўлдирки, Аллоҳ Таоло бундай деди:


«Айтинг (эй Муҳаммад): мана шу менинг йўлимдир, мен Аллоҳга даъват қиламан, мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга эгамиз, ҳар қандай ширкдан Аллоҳни поклайманки, мен мушриклардан эмасман»                                                                                         [Юсуф 108]

Ҳизбут Таҳрир                                                                                                16 сафар 1433ҳ

Сурия вилояти                                                                                              10 январ 2012м

Просмотров: 942 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz