Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 16 » Бишкек ҳибсхонасида исён чиқди
18:46
Бишкек ҳибсхонасида исён чиқди
3ED_w270

Бишкек ҳибсхонасида исён чиқди

16 январ куни Қирғизистон пойтахтида жойлашган 1-тергов изоляторида маҳбуслар исён кўтарди.
1-тергов изоляторида маҳбуслар кўтарган исён сабаби ҳозирча аниқ эмас. Бу борада расмийлар бир-бирига зид бўлган маълумотларни беришмоқда.

Ҳибсхона маъмуриятига кўра, маҳбуслар режаланган текширув ўтказилишига қарши ғалаён кўтаришган. Улар ўз камераларидаги темир идишларни тақиллатиб, норозилик билдиришган.

Маҳбусларнинг ўзлари эса изолятордаги "вазият назоратчиси” ("положенец”) Дамир Сапарбековнинг бошқа ҳибсхонага кўчирилиши исён чиқишига сабаб бўлганини айтмоқдалар. Улар норозилик ифодаси ўлароқ ўз матрасларини ёқиб юборишган, натижада ҳибсхонада ёнғин бошланган.

Исён тўғрисидаги илк хабарлар маҳаллий ахборот агентликларида пайдо бўлгач, маҳбусларнинг яқинлари ҳам 1-тергов изолятори олдида норозилик намойиши ўтказишди. Уларнинг ҳам ҳибсхонада исён чиқиши ҳақида ўз тахминлари бор - маҳбусларнинг яқинлари исён ҳибсхонада сақланаётганларнинг калтакланиши туфайли бошланганини айтишмоқда.

- Ҳибсхонада бошбошдоқлик ҳукм сурмоқда. Эрталаб ҳибсхонага ОМОН келиб, камераларга кириб, маҳбусларни калтаклай бошлаган. Биз бу ерга расмийлар келишини ва маҳбусларни калтаклаш тўхтатилишини талаб қиламиз, - деди маҳбуслардан бирининг отаси.

Бироқ ҳибсхона олдидаги стихияли митинг узоққа чўзилмади. Бишкек милицияси юзга яқин митингчини қўлга олиб, пойтахтнинг Октябр туман милиция бўлимига олиб кетди. Маҳбусларнинг яқинлари нима учун қўлга олингани ва уларга нисбатан қандай айблов билдирилиши ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистон омбудсмени Турсунбек Ақун ҳибсхонадаги вазиятни ўрганиш мақсадида воқеа жойига борган. Унинг журналистларга билдиришича, маҳбуслар ҳақиқатан ҳам аёвсиз калтакланган.

- Маҳбуслар менга эрталабданоқ калтаклана бошланганларини айтишди. Тергов изоляторини тўла айланиб чиқдим. Бу ерда айрим маҳбусларнинг бурунлари синганлар, калтак зарбидан буйраклари оғриётганлар ва ҳатто ўз томирини кесганлар ҳам бор экан. Тергов изолятори раҳбарлари эса жиноят олами лидерларидан икки нафарининг бошқа ҳибсхонага кўчирилишига қарши исён бошлашган, деб айтишаяпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам маҳбусларни калтаклаш мумкин эмас эди. Чунки улар ҳам инсон ва уларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимоя қилиниши керак, - деди омбудсмен Турсунбек Ақун.

Қирғизистондаги ахборот агентликлари маълумотларига кўра, Бишкекдаги 1-тергов изолятори ганиматидада маҳбуслар исёни ҳали ҳам давом этмоқда. Айни пайтда Бишкек яқинидаги қишлоқларда жойлашган 3-, 19- ва 16-қамоқхоналар маҳкумлари ҳам 1-ҳибсхона маҳбусларини қўллаш тадбири ўлароқ очлик эълон қилганликлари айтилмоқда.

Сайфуллох: Қирғиз хукумати вақт ғаниматида, турмахоналарни ўз қўлига олишни хохлайди. Шу пайтгача турмахоналарни Совет хукуматидан мерос қолган ўғри идеяси билан бандитлар гурухи бошқаради. Уларни бошқарув тизимини, хатто Акаев ва Бакиевларни кучли хукуматлари хам ўзгартира олган эмас.
Аслида хукуматлар бу бандитлар билан келишган холатда турмахоналарни бошқариб келишган. Бу кунга келиб уларни бошқарувчиси бўлган Қ Қўлбоев хокимият билан келиша олмай, мухолифот вакиллари билан махфий тил бириктиришга ўтди.
А Келдибековни ишдан четлатишаётганларида турмахоналардаги очлик эълон қилиниши, буларни хамжихатликларига далолат қилади.
Агар улар бу бандитлар тизимини синдира олмасалар, ёки улар билан келиша олмасалар, улар хокимиятга жуда катта муаммолар келтириши мумкин.

Туркистон.

Просмотров: 1193 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
3 jaicleArcal  
0
Do you should prefer to a recipe for the best pizza? What type of pizza do you like most?
Do you prefer a pizza on a slight or low crust?
Feel free to discuss.

2 manas  
0
kyrgyzdar kachan gana ALLAdan korksonor owondo gana kuchtuu mamleket bolobuz

1 seedogLef  
0
Remarkably compelling forum.
Do a masses of time had to be to be so popular and over visited?

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz