Среда, 01.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Апрель 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Апрель » 1 » Боғдод конфренцияси
04:42
Боғдод конфренцияси
bagdad
Боғдод конфренцияси

Туркистон:
Бугун пайшанба куни Ироқ пойтахти Бағдодда Араб Лигасига аъзо 23 та давлат иштирокидаги конфренция ўз ишини давом эттирмоқда. Конфренция иш тартиби фақат 9 та бандга чекланди. Ўт очишни тўхтатишга ва сиёсий келишувни пайдо қилишга харакат қилаётган ЛАК ва АҚШ вакили Кофе Аннан томонидан тақдим этилган 6 бандли режани хам иштирокчилар томонидан қабул этилиши кутилмоқда. Сиёсий келишув Суриянинг энг охирги имконияти, дея қаралган. Бироқ, расмий Дамашқ Араб Лигаси томонидан содир этиладиган хеч қандай қарорга амал қилмаслигини маълум қилган.

Сурия масаласи кеча араб ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг иш тартибига қўйилган. Ироқ ташқи ишлар вазири Хушёр Зайборий конфренциянинг очилишида унинг мамлакати Сурия халқининг талабларини, эркинлик ва демократияга бўлган интилишларини қўлалашини айтди.

Унга кўра, Сурия масаласи нафақат махаллий ва арабий , балки халқаро миқёсдаги мавзуга айланди. У ерда зўровонликлар давом этар экан тинчликни сақлаб қолишга имконият йўқдир. У Сурия қаршилик харакатини Кофе Аннанинг режаси бўйича бирлашишига чақирди.

Зайборий бугун Сурия бўйича Араб етакчиларига таклиф этиладиган "бошқача” қарор хақида хам айтиб ўтди. Унинг айтишича, бугунги конфренция иш тартиби фақат 9 та қароргагини чекланади. Конфренция тарихида бундай хол биринчи бор бўлмоқда. Бугун Суриядаги вазиятнинг ривожи, Яман , Сомали, Фаластин масаласи, араб исроил курашлари ва босиб олинган Жулон тепаликлари хақида бахс мунозара кутилмоқда.

Зайборий араб ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг нихоясида шуни қўшимча қилдики, конфренция баёнотларининг Бағдодда эълон қилиниши хам мухим ахамиятга эгадир. Чунки бундан ўзгариш ва ислохотлар шаббодаси эсади, у Сурия муаммосини ва Фаластин масаласини ўз ичига олади.

Араб ташқи ишлар вазирлари кеча чоршанба куни Сурия масаласи бўйича БМТ томонидан таъкидланган тинчлик режасини ижро этишни бошлашга чақирдилар. Улар Башир Асад режимини зўровонликларни дархол тўхтатишга, шунингдек Сурия хукуматини ва қарши томонни музокаралар курсисига ўтиришга ундадилар.

Араб етакчилари ЛАК ва АҚШ вакили Аннан томонидан тақдим этилган 6 бандли режани тасдиқлашлари кутилмоқда.

Сурия чоршанба куни Араб Америка вакили Кофе Аннан режаларини қабул қилажагини маълум қилган бўлсада, бироқ ўзи хақида Бағдодда Араб Лигаси томонидан чиқариладиган хар қандай қарорни тан олмаслигини билдирган.

Сурия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Жахход Мақдисийга кўра, унинг мамлакати Араб Лигаси томонидан чиқажак хеч қандай қарорга, у қандай бўлишидан қатъий назар амал қилмайди, негаки Сурия Лигага аъзо бўлгандан буён Араб давлатлари билан иккинчи даражадаги доирада муомала қилинади.

Конфренцияда Араб Лигаси томонидан Ананнинг режаларини қувватлаши, Сурияда зўровонлик ва қотилликларга дархол чек қуйилиши ва жиноятчиларни жазога тортишга хамда Асад билан қарши чиқувчи томон бир битимга келишишларига чақирилиши кутилмоқда. Шунингдек, Сурия масаласи бўйича қабул қилинган қарорга мувофиқ, хар қандай ташқи аралашувларни инкор этиш фараз қилинмоқда.

Ал Жазиранинг Бағдодга борган вакили АбдулФаттох Фоидга кўра, конфренция ишида камида ўнта давлат арбоблари иштирок этадилар. Кувайт, Судан, Жизрул Қамар, (Жазоир) Тунис, Мавритания етакчилари, Ливия ўтиш даври миллий кенгаши раиси шулар жумласидандир.

Дархақиқат, конфренцияда иштирок этиш учун Бағдодга Исломий Хамкорлик ташкилоти раиси Акмалиддин Эхсон ўғли етиб келди. БМТ бош котиби Пан Ки Мунннинг хам келиши кутилмоқда. Фоидга кўра, Ироқ масъуллари юртларида 20 йилдан буён энди ўтказилаётган бундай анжуманга мезбонлик қилишдан ўта хурсандлар.

Зайборий Араб ташқи ишлари вазирлари йиғилиши сўнгидаги матбуот анжуманида конфренцияда иштирок этишга келган юксак даражали вакиллардан мамнунлигини таъкидлади, иштирок этувчи барча давлатларни "бир туғишганим” деб, келган барча вакилларни етакчим ва бошлиғим деб атади.

Шунингдек, чоршанба кеқурун Фаластин раиси Махмуд Аббос ва Сомали бошчиси Шариф Шайх Ахмад етиб келган эдилар. Улардан олдинроқ эса, Тунис рахбари Мусанниф ал Марзуқий ва Судан етакчиси Умар Баширлар келишган эди.

Шунинг билан йиғинда иштирок этиш учун Ироққа келган Араб рахбарлари сони олтита бўлди. Улар Жизрул Қамар раиси Аклил Зоннийн, Ливия интиқолий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил хамда Тунис, Судан, Фаластин ва Сомали рахбарларидир.

Лиганинг бош котиби ноиби Ахмад ибн Халийга кўра, анжуманнинг Бағдодда ўтишининг катта рамзий маъноси бор. Бағдод буюк тарихга эга. У бутун мусулмонларнинг хазорот ўчоғи бўлган.

Ироқ бош вазири Нурий Моликий йиғилишнинг очилиш маросимида, айниқса хавфсизлик сохасида арабларнинг хамкорлигини кучайтиришга хамда террорга қарши хамкорлик ташкилотларини тузишга эътиборни қаратди. Ироқ бир туғишгани Кувайтга хужум қилган эди. Бундай хол қайта такрорланмаслиги учун Араб давлатлари янги стратегик битимларга келишишлари зарурлигини таъкидлади.

Просмотров: 1301 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz