Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 6 » Британ матбуоти: "Ўзбеклар тақдирга тан берган"
07:56
Британ матбуоти: "Ўзбеклар тақдирга тан берган"
uzbek

Британ матбуоти: "Ўзбеклар тақдирга тан берган"

Мақолага кўра, Президент Каримов Ўзбекистоннинг яккаланиб қолишига сабабчи
Британияда чоп қилинувчи Телеграф газетасида ёзилишича, Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шахобчалари олдидаги узун навбатлар ва электр қувватидаги узилишлар пойтахт Тошкентнинг юрагига кириб борган, баъзи вилоятларда эса одамлар бир неча кунлаб ичимлик сувисиз қолаётганларини билдиришган.
Мақола муаллифи билан суҳбатлашган собиқ британ армияси аскари Ўзбекистонга сафари чоғида одамлар орасидаги тушкун кайфиятни сезганини айтади.
"Одамлар бу узилишлардан ғазабдалар. Улар нима учун электр узиб қўйилаётгани, нима учун сув йўқлиги ва нима учун соатлаб бензинга навбатда туришларини билмай бошлари қотган", - дейди собиқ ҳарбий.
Афғонистонда хизмат қилган собиқ британ аскари Ўзбекистон бўйлаб тадқиқот сафарида бўлган. У ўз исмини ошкор қилишни истамаган.
Термездан Тошкентгача бўлган саккиз соатлик йўл сафарида собиқ британ аскари 23та ёқилғи қуйиш шахобчасидан 20таси ёпиб қўйилганини кўрган.
"Очиқ шахобчалар ташқарисида эса юзлаб машиналар навбатда терилиб туришганди", - деб айтган у.
"Одамлар кимни айблашни билишмайди ва фақат елка қисиб қўйишади. Бу ҳудди британияликлар об-ҳаводан шикоят қилгандек нарса. Улар ҳаво дабдала дейишади, лекин у барибир давом этаверади"
Мақолада электр ва ёқилғи узилишларига қарамай, жаноб Каримов ўзбек иқтисодининг турли ютуқлари борасида нутқлар ўқишда давом этгани айтилади.
"Газ ва олтинга бой Ўзбекистонда амал қиладиган марказлашган иқтисод уни жаҳондан деярли буткул ажратиб қўйган. 2008 ва 2009 йилларнинг глобал молиявий инқирози даврида ўзбек иқтисоди ўсишда давом этгани айтилди", дейилади мақолада.
Телеграф мухбирига кўра, ўзбек расмийлари узилишлар борасидаги хабарларни ё умуман рад қилган ёки газ учун ошиб бораётган талабни айблашган, бироқ мустақил хабар агентликлари коррупция, ёмон бошқарув ва абгор инфратизилма таъминотдаги узилишларга сабаб бўлгани айтилади.
Баъзи хабарларда одамлар борган сари расмийлардан ғазабланаётганлари айтилган, аммо собиқ британ аскари бу фикрга қўшилмайди.
Унга кўра, баъзи одамлар боши қотгандек кўринсада, улар ғазаблангандан кўра, тақдирга тан берган кўринадилар.
"Одамлар кимни айблашни билишмайди ва фақат елка қисиб қўйишади. Бу ҳудди британияликлар об-ҳаводан шикоят қилгандек нарса. Улар ҳаво дабдала дейишади, лекин у барибир давом этаверади", - деб айтган аскар мақолада.
Мақолада ёзилишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Совет Иттифоқидан мустақил бўлиб чиққанидан бери 30 миллион аҳолига эга мамлакатини яккалатиб қўйган ва уни полиция мамлакатига айлантирган.
Лекин, мақолага кўра, Ўзбекистон НАТОнинг Афғонистонга элтувчи таъминот йўлида муҳим нуқтага айлангани ва "барқарор ва дўстона Ўзбекистон" 2014 йилда Афғонистондан ҳарбий ускуналарни олиб чиқиш учун керакдир.

Туркистон: Ха, Британия учун Афғонистондан қочишига Россия орқали йўл топилгани аниқ кўринади. Бутун қиш мобайнидаги Ўзбекларни ўта ночор ахволини, булар энди сезишганлиги ростмикин. Балки бу уларни Каримовга мухтожликлари кўтарилиб бораётганидан, унга нисбатан матбуот хужумини очиш харакатларини бошлаганларидан даракми?


Просмотров: 1409 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
4 b91  
0
O'zbekistonda Karimov haqida ozgina yomon gap gapirgani odamlar qo'rqadi. Stalin davridek

3 killer  
0
omin

2 MUSLIMA!!!  
0
бунга ким айбдорлигини хаммамиз яхши биламиз!!! айбни узиндан охтар дейишади узимизи тилло курмелик! буям бизи киган гунохларимизга Аллах томонидан жазо дисаям булади!!!(((

1 hizb  
0
ha birodar bu diktatorni ham joyi j......mda inshaolloh.

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz