Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 19 » Бугун Ливаннинг Триполи шаҳрида қонга беланган Ҳимсга
20:54
Бугун Ливаннинг Триполи шаҳрида қонга беланган Ҳимсга

Бугун Ливаннинг Триполи шаҳрида қонга беланган Ҳимсга

ёрдам бериш намойишида шайх Муҳаммад Иброҳим сўзлаган нутқ

Хавфсизлик Кенгашининг Сурия хусусида чиқарган қарори мусулмонларга қарши ижро этаётган навбатдаги масхарабозликдир. Бу иш баасчилар ҳукуматини ҳимоя қилди ҳамда унинг Суриядаги халқимизга қарши янада кўпроқ ваҳшиёна қирғинлар содир этишига йўл очиб берди.

Араб давлатлари Лигаси ҳам Шом юртидаги заифҳол ва мазлум кишиларга ёрдам беришга ўз аскарларини ҳануз сафарбар қилмаган ҳолда, айни қонхўрликка ҳисса қўшмоқда. Анави «исломий конгресс ташкилоти» бўлса, мусулмонларга қарши мудом қирғинлар содир этилаётган бир пайтда, чуқур уйқуда ётибди. Агар масала Афғонистондаги «бузо» бути ёки Ироқдаги америкалик асир ёхуд Ғарбнинг бирор элчихонасига бостириб кириш билан боғлиқ бўлса борми, бу ташкилот зудлик билан ҳаракатга келади. Россия ва Хитойга келсак, иккаласи ҳам Ислом ва мусулмонларга душман давлатдир, биз уларнинг Шарқий Туркистон, Афғонистон ва Чеченистонларда нималар қилганини унутганимизча йўқ.

Биз башариятнинг танини жимирлатувчи содир этилган ва ҳамон содир этилаётган қатор қирғинлар қаршисида Ливан режимига яна нидо қилиб, вақт кеч бўлмасдан олдин ибратланишига чақирамиз, чунки оқил – бировдан ибрат олган кишидир. Наҳот, Миср фиръавнидан, Ливия тоғутидан, Тунис жиноятчисидан ибратланмадингиз, наҳот Башар Асаднинг ҳоли ўзидан олдинги қотиллар ва шайтонлардан кўра яхшироқ якун топса?!! Ливан режими югурдакларининг «Сурияда ҳеч нарса бўлмаяпти», деган гапларига ишониб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Бетараф туриш ҳамда хавфсизлик хизматингиздан қўзғолончилар ва унинг тарафдорларига қарши фойдаланиш ўрнига ундан қўзғолон ва унинг аҳлига ёрдам беришда фойдаланинг. Ўз тақдирларини Шом тоғути тақдири билан боғлаб олган кимсаларга бундай деймиз: То Маҳшаргоҳда мана шу тоғут билан бир сафда турмаслигингиз учун ҳамда тарихда ўлган тоғутлар рўйхатига битилиб қолмасингиз учун унинг фойдасига гапириш ва унга ёрдам беришдан тийилинг.

Биз шунингдек, Ливандаги мусулмон ва ғайримусулмон халққа шошилинч нидо йўллаймиз: Шом тупроғидаги мазлум, заифҳол биродарларингиз ва қўшниларингиз сизнинг ёрдамингизга, уларнинг томонида туришингизга муҳтождирлар. Бас, уларни ёрдамсиз ташлаб қўйманг, уларнинг энг яхши ёрдамчилари ва қўллаб-қувватловчилари бўлинг. Яккаю ёлғиз Аллоҳ ҳаққи, битта гўдак йиғларкан, битта қиз ёрдамга чақираркан, битта қария ёш тўкаркан, битта йигит ўлдириларкан, битта масжид вайрон қилинаркан, битта қўзғолон нусрат қозониш ва ҳақиқий ўзгартириш пайдо қилолмас экан, бизга яшаш асло татимайди. Биз Ҳизбут Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари қўлларимизни Аллоҳ Таоло буюрганидек Сурия қўзғолонига ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш сари чўзяпмиз.

Шу ердан Сурия армиясидаги паҳлавонларга нидо йўллаймиз: Наҳот орангизда улуғ саҳобалар тарихини такрорлайдиган ботирлар йўқ бўлса?! Наҳот орангизда Саъд ва Усайдга ўхшаганлар ва шу жиноятчи режимни тийиб қўядиган қаҳрамонлар топилмаса?! Тўкилган ва тўкилаётган ҳар қатра қон жавобгарлиги Башар ва унинг югурдакларидан олдин аввало сизнинг гарданингизда эканига асло шубҳа йўқ. Инша Аллоҳ, Сурия қўғолони ғалаба қозонажак, инша Аллоҳ, асадлар оиласи режими заволга юз тутажак, у ва унинг жиноятчи тўдаси ва қўли покиза қонларга беланган ҳар бир кимса албатта, маҳкамага тортилажак. Шундай экан, тадоригингизни кўринг, бу режимни бошқалар ағдаришидан олдин ағдариб ташланг, у билан бирга маҳкамага тортилишдан олдин, уни ўзингиз маҳкамага тортинг, Росулуллоҳ нинг асҳоблари каби Аллоҳнинг ансорлари бўлинг, шайтоннинг ансорлари бўлиб қолманг, тарихда Шом халқининг қаҳрамонлари ва халоскорлари деб эсга олинадиган бўлинг, бу дунёда Башар билан бирга омадсизлардан бўлишдан, тарихнинг қора рўйхатидан жой олишиб, Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлганларга айланиб қолишдан, қиёмат кунида эса Башар билан бирга дўзах оловига киритилувчилардан бўлишдан сақланинг. Ҳизбут Таҳрир Аллоҳнинг динига нусрат-ёрдам беришингиз, баасчилар бошқарувини ағдариб, унинг устига Аллоҳнинг шариати ва ҳукмини барпо қилишингиз учун сизга ўз қўлини чўзмоқда, у Шомда ҳам, бошқа давлатларда ҳам доимо сиз билан бирга.

Эй Шом юртидаги маҳбубларимиз, халқимиз! Сиз кўп қурбонлар бердингиз, сонингиз оз қолди. Аммо сиз нусрат бўсағасида турибсиз, сабр қилинг, сабр қилинг. Эй шомлик паҳлавонлар, сиз халқларга ҳақ устида собит туришни, золимга қарши қўзғолишни ўргатдингиз, Шомни Исломнинг марказига айлантириш билан уларга ўзгартириш қандай бўлишини ҳам ўргатиб қўясиз, инша Аллоҳ. Ана шунда Хавфсизлик Кенгаши ҳам, у ва бу ташкилотлар ҳам, уларнинг қарорлари ҳам сизга зарар етказолмайди. Аллоҳга таваккал қилиб, У томон йўналинг, чунки нусрат ёлғиз Унинг Ўзида, қудратингиз динингизда ва Умматингизда.

Ҳизбут Таҳрирнинг

Ливандаги матбуот бўлими

Просмотров: 943 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz