Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 10 » Буюк Британия Қирғизистонда ўз элчихонасини очди
19:56
Буюк Британия Қирғизистонда ўз элчихонасини очди
britan
Буюк Британия Қирғизистонда ўз элчихонасини очди

Британия Ташқи ишлар вазири шу йил май ойида стратегик жиҳатдан аҳамияти ошиб бораётган давлатларда янги элчихоналарини очажакларини эълон қилганди
Натонинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари учун муҳим таъминот маркази жойлашган ва ўтган йил қонли миллий низоларга саҳна бўлган Қирғизистонда Буюк Британия элчихонаси иш бошлади.
Британ нашрларининг ёзишларича, бу – Қирғизистоннинг стратегик аҳамияти ошиб бораётганига далолат қилади.
Яна ушбу мавзуга оид
Қирғизистон бугуни ва келажагидан хавотирлар ортмоқда
Қирғизистон собиқ президенти ўғли Максим Бакиевга Британия бошпана берди
Қирғизистон шу пайтгача британ элчихонасига эга бўлмаган яккаю-ягона Марказий Осиё давлати эди
Британия томонининг баёнотида айтилишича, Бишкекда ўз элчиликларини очиш қарорига бизнес манфаатлари сабаб бўлмаган.
"Британ элчихонаси ўз фаолияти давомида Қирғизистон билан сиёсий, иқтисодий ва тараққиёт масалаларида ҳамкорликни кучайтиришга асосий эътибор қаратади”, дейилади баёнотда.
Табиий захиралари ҳаминқадар бўлган Қирғизистон сўнгги икки йил ичида иккита инқилоб ва ўтган йили қонли миллий низоларга саҳна бўлиб, халқаро ҳамжамиятнинг эътиборига тушган.
Шу йилнинг май ойида Британия Ташқи ишлар вазири ҳукуматнинг сарф-харажатларни қисқартириш режаси асосида Оврўподаги бир қанча консулликларини ёпишини эълон қилганди.
Аммо стратегик жиҳатдан аҳамияти ошиб бораётган давлатларда янги элчихоналар очиш эҳтимолини ҳам назардан соқит этмаган эди, деб ёзади "Телеграф” газети.
Британ нашрига кўра, ана шундай давлатлардан бири Қирғизистон бўлса, бошқалари иқтисоди гуркираб ривожланиб келаётган Хитой, Ҳиндистон ва Бразилиядир.
Қирғизистон фақат америкаликларнинг ҳаво базаси жойлашгани учун эмас, балки Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан чегарадошлиги туфайли ҳам стратегик жиҳатдан муҳим давлат ҳисобланади.
Чунки Қирғизистоннинг барқарорлиги – қолган Марказий Осиё давлатлари учун муҳимдир.
Аён бўлишича, Буюк Британия элчихонаси кеча расман очилган бўлса ҳам, элчи Жудит Фарнворт келаси йил феврал ойигача ўз фаолиятини бошламайди.
Фарнворт хоним жорий пайтда Буюк Британиянинг Украинадаги элчисининг муовини бўлиб ишлайди.

Сайфуллох: Қирғизистон хақиқатдан хам сртотегик жихатдан ўта қалтис вазиятда шаклланиб бормоқда.
 Лекин Британияни бу минтақага қизиқаётгани, уни расмий баёнотида айтилаётганидек бизнес яъни иқтисодий манфаатларни кўзлаётгани йўқ.
Британияни халқаро сиёсатда олиб борадиган сиёсатига эътибор қаратадиган бўлсак, у катта давлатлар ўрталарида мувозанатни ушлаб туришга қаратилган. 
Шунинг учун у катта давлатлар ўрталарида стротегик ахамияти авжига чиқиб бораётган минтақаларни аввалдан сезади ва у минтақаларга эътиборини кучайтиради.
 Худди шу ифлос сиёсатини  Ироқ ва Афғонистон  урушларига АҚШни жалб қилиш  орқали, уни дунё етакчилигида эришиб келаётган улкан мавқейини синдиришда, ўта мохирона қўллаганлигига гувохмиз. 
Британияни Қирғизистонга қизиқиш билдираётгани, Ўрта Осиёни халқаро сиёсатда, Россия, АҚШ ва Хитой  ўрталарида харбий стротегик ахамияти ўта хавфли даражада ортиб бораётганига далолат қилади. 

Туркистон.
Просмотров: 941 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz