Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 10 » Cурияда 64 киши ўлдирилди ва Идлибни қўлга олишга хозирлик кўрилмоқда
07:49
Cурияда 64 киши ўлдирилди ва Идлибни қўлга олишга хозирлик кўрилмоқда
soldat2
Cурияда 64 киши ўлдирилди ва Идлибни қўлга олишга хозирлик кўрилмоқда

Туркистон:
Махаллий ахборот воситаларига кўра, охирги 24 соат ичида Сурия хавфсизлик кучлари томонидан 63 киши ўлдирилди. Айни пайтда давлатнинг намойишчиларга яхшигина таъзир бериб қўйиш мақсадида Идлибда янги хунрезликларни амалга ошириб юбориш хавфи ўта йуқори даражада турибди.

Сурия қўзғолонининг бош хайъати таъкидлашича, бугун (09.03.12) жума куни эрталаб Дамашқ шахри яқинидаги Кагарсул қишлоғидан бир киши хавфсизлик ходимлари томонидан отиб ўлдирилди. Кеча эса, Хомс шахри яқинидаги Бобо Амр қишлоғига қўшни Жубрда 44 киши ўлдрилган эди. Шу кунларда ўлдирилганларнинг бутун бошли оилалари йўқолиб қолмоқда. Хайъат 4 кишининг Зур дарёсига ташлаб йуборилганлигига хам ишора қилиб ўтди. Улардан бири давлат армиясидан халқ тамонга ўтмоқчилардан эди.

Хайъатнинг билдиришича,Хамо шахри кеча тунни бомбалар ёмғири остида ўтказди.Хавфсизлик кучлари Халаб шахри йўлидаги қишлоқни қўлга олишга киришди ва бу ерда бир неча ёшларни хибсга олди. Хайъат Хамадия қишлоғида совтий бомбага ўхшаш учта портлаш йуз берганини ва Фирдавс қишлоғида хам ўта катта портлаш содир бўлганлигини айтиб ўтди. У шуни хам маълум қилдики, армия Карназ, Хаёлайн, Таримса, Жалма, Шайх Хадид, Кафархуд, Тасмина ва Хамо яқинидаги Тайбатул имом қишлоқларини хам ўққа тутган.

Хамо яқинидаги Аториб шахри 24 кундан буён қаттиқ қамални бошидан кечирмоқда ва тизим кучлари томонидан уйуштирилаётган хужумларга учрамоқда. Шахар атрофидагилар кеча Аториб билан Хазону ва Кулалай қишлоқлари орасидаги йўлда Сурия озодлик армияси билан давлатга қарашли кучлар орасида жуда қаттиқ тўқнашувларга гувох бўлдилар.

Давлат харбийлари жойларга, машина ва иморатларга хар турли қуроллар билан хужум қилишмоқда. Хатто уларнинг айрим бомбалари хукумат биноларига, масжид ва шифохоналарга тушмоқда. Улар шахарни хар тарафдан қуршаб олгалар ва уни атрофдаги қишлоқлардан узиб қўйганлар. Қамал бошлангандан буён ўлдирилганларнинг сони 20 дан ошди. Бунга қўшимча, тиббий ёрдамдан махрум ўнлаган мажрухлар бор. Буларнинг натижасида шахар ахолисининг ярмидан кўпроғи бир илож қилиб, қўшни қишлоқларга қочиб кетишга мажбур бўлишган.

Сурия махаллий ахборот манбаъларига кўра, кеча хавфсизлик кучлари Дамашқда 50 дан ортиқ ёшларни хибсга олди. Пайшанба куни Сурия кучлари томонидан адвокат ва хуқуқ фаоли Умар Қандаржи Хомс шахрида қўлга олинди. Сурия инсон хуқуқлари манбаъларига кўра, давлатнинг Идлибга қаратилган таъзирлари фаолларда Хомс ходисаларинг такрорланиб кетиши хавфини туғдирмоқда.

Сурия қўзғолонининг умумий хайъат аъзоси Мелод Фазл Идлибдаги Франция матбуоти вакиллари билан бўлган сухбатда шундай деди: кеча тинимсиз тазйиқлар бўлиб турди. Шахарни қўлга олиш давлат кучларининг ушбу минтақадаги ягона мақсадига айланган. У яна шуни қўшимчалади: давлат қўшинлари махаллий масъулларни ишга солиб, овоз кучайтиргичларда озодлик қўшинлари аъзоларидан қуролларини топширишларини талаб қилдилар. Мелод Фазл 8 та қишлоқ ва Идлиб шахридан жуда кўп кишиларнинг ғойиб бўлганини хам айтиб ўтди.

Сурия инсон хуқуқлари ташкилоти мудири Ромий Абдурахмонга кўра, Сурия ахборот воситалари бутун диққатини Идлибга қаратган. Бу ерда кенг қамровли харбий операция бошланиши арафасида турилганини таъкидлайди.

Суриянинг расмий ,,Сано,, ахборот агентлигининг пайшанба кунги маълумотига кўра, ,,қуролланган террорчи гурухлар Идлибнинг кулини кўкка совириш учун харбий операцияларга киришган,,.

Хуқуқ фаолларининг таъкидлашича, давлат армиясининг катта қисми Идлиб шахрини қуршаб олган. Бироқ, мухофазотдаги (Сурия 13 та мухофазот провинциядан иборат) кўп минтақалар давлат тизими хукумронлигидан чиқиб кетган.

Идлиб мухофазаси стратегик ахамиятга эгадир. Унда, хусусан Зовия тоғларида давлатга қарши чиққанлар жуда кўп. Идлиб мухофазаси Сурия озодлик харакати учун хам жуда муносиб жой. У бир томондан Туркия худудларига яқин жойлашган. Географик томондан Хамонинг серхосил майдонларига уланиб кетади. Хамода эса,давлат тизимидан ажралиб чиқиш харакатлари жуда 


Просмотров: 1094 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz