Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 24 » Европа Асад оиласига янги жазо чораларини белгилади
17:31
Европа Асад оиласига янги жазо чораларини белгилади
asad
Европа Асад оиласига янги жазо чораларини белгилади

Туркистон:
Бугун Евро Иттифоқ Сурия тизимига қарши, хусусан Башир Асаднинг аёли, онаси, бир туғишганлари ва аёлининг ака укаларига нисбатан бир неча жазо чораларини белгилади. АҚШ ва Араб Лигасининг муштарак элчиси Кофи Аннан жорий хафтанинг сўнгида Сурия муаммосини хал қилиш учун Москва ва Пекинга сафар қилиши олдидан Туркия мазкур муаммони жамоий суратда ечишни илгари сурди.

Европага чиқишни ва банклардаги хисоб рақамларини музлатиб қўйишни ўз ичига оладиган жазо чоралари Сурия энергетика вазири, махаллий бошқарув вазири ва бундан бошқа бешта вазир хамда амалдаги масъулларни хам четлаб ўтмади.

Шунингдек, Евро Иттифоқ Брукселда ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши асносида Сурия тизимига алоқадор яна икки ширкатга нисбатан хам жазо қўллаши кутилмоқда.

Асад режими 2011 йилдан бошлаб ЕИ санкцияларига бўйсуниб келади. Шунингдек, Иттифоқ 150 та шахсга, улар жумласида давлатнинг катта катта аъёнларига Европа давлатларига киришни таъқиқлаган ва уларнинг хисоб рақамларини музлатиб қўйган.

Қисқаси, ЕИ Сурияга қарши 12 та санкция қабул қилган, бунга марказий банк ва қимматбахо маъданлар тижорати хам киради.

Бу орада, жорий хафтанинг нихоясида Кофи Аннан рус ва хитой масъуллари билан Сурия муаммосинси бартараф этиш учун Москва ва Бежинга сафар қилади.

Аннаннинг матбуот котибасига кўра, унинг хафта бошида Сурияга юборган элчиси Асад хукумати билан қилган уч кунлик бахсу мунозарадан сўнг пайшанба куни қайтиб келган. Аннанинг ўзи энди хеч қачон Сурияга бормайди, балки телефон орқали сухбатлашиш билан кифояланади.

Россиянинг "Новости” ахборот агентлиги Россия дипломатик манбаъсидан хабар беришича, Аннан Москвага эртага шанба куни етиб келади ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан якшанба куни учрашади.

Давлат Думасидаги ташқи ишлар лажнаси раиси, Кремльга яқин инсонлардан бири Михаил Маргиловга кўра, Асад бир йилдан буён мамлакатида давом этаётган муаммоларни хал этиш учун унинг ўзи биринчи бўлиб, шахарлардан ўз аскарларини олиб чиқиб кетиши ва инсонпарварлик ёрдамларининг киришига рухсат бериши лозим.

Аммо Туркия ташқи ишлар вазири Ахмад Довуд ўғли Суриядаги холатга бархам бериш учун халқаро миқёсдаги операция зарурлигига урғу бермоқда. Унга кўра,Хавфсизлик Кенгашининг қарори ижобий, бироқ етарли эмас.

Бугун Сурияга алоқидор БМТнинг янги қарори чиқди. Қарор 44 та давлат томонидан қувватланди. 3 та давлат; Россия, Хитой ва Қуба қарши, Эквадор ва Уганда бетараф қолди.

Хукумат газетасиинг бугунги сонида Хавфсизлик Кенгаишиниг Суриядан муаммони хал этиш учун Кофи Аннаннинг режасини дархол амалга ошириш хақидаги талабининг баёни чоп этилди. Бу баённи хукумат Сурия ва сурияликлар фойдаси учун чиқарилганини айтаётган бир пайтда, Сурия миллий мажлиси буни Асад режими қотилликни давом эттириши учун унга ортиқча вақт беради, деб айтиб ўтди.

Сурия қаршилик харакатининг чоршанба кунги маълумотига кўра, Асаднинг мухолифлари ўзларига қарши чиқувчилардан ғолиб келишга харакат қиладилар, стратегияларини мустахкамлаб, келаси хафтанинг бошларида бир битимга келадилар.

Қаршилик харакатининг йиғлиши келаётган апрель ойининг бошларида Истанбулда бўладиган "Суриянинг дўстлари” конфренциясидан олдин бўлади. Бу 50 дан ортиқ давлатни ўз ичига олган йиғилиш бўлиб, биринчи бор Тунисда бўлиб ўтган эди.
Просмотров: 968 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz