Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 13 » Греция янги ислоҳотлар дастурини қабул қилди
19:07
Греция янги ислоҳотлар дастурини қабул қилди
gret

Греция янги ислоҳотлар дастурини қабул қилди
Греция парламенти 130 миллиард евролик ёрдам кўрсатиш учун Европа Иттифоқи қўйган шартлардан келиб чиққан ислоҳотлар дастурини қабул қилди.

Грециянинг молиявий тақдирини ҳал қилувчи янги дастурга мувофиқ ҳукуматнинг бешта хизматидан бири қисқартирилади ва ойлик маошлар ҳам камайтирилади.

Греция Молия вазири Евангелос Венизелос "мамлакатни қутқариш учун” парламент аъзоларини зарур чоралар кўришга чақирди.

- Биз мамлакатни қутқаришимиз керак, агар биз буни қилмасак, халқ бизни кечирмайди, - деди Евангелос Венизелос.

Беш йилдан бери иқтисодий чўкиш кузатилаётган Грецияда ҳукуматнинг янги ислоҳотлар дастури халқ норозилигига сабаб бўлмоқда.

Якшанба куни Афинада янги ислоҳатларга қарши бўлиб ўтган намойишлар чоғида 80 дан зиёд киши, жумладан, 30 полициячи жароҳатланди.


​​Юз мингдан зиёд киши иштирок этган ушбу намойишлар пайти йигирмадан зиёд намойишчи ҳибсга олинди. Камида 10 та бино, жумладан, кинотеатр, банк ва кафеларга ўт қўйилди.

Грециядаги ишсизлик кўрсаткичлари (18 фоиз) бугунги кунда рекорд даражага етган.

Мамлакат аҳолиси молиявий бўҳрондан чиқиш мақсадидаги солиқлар оширилиши каби бир қатор ислоҳотларни бошдан кечириб улгурди.

16 феврал куни Европа Иттифоқининг Молия вазирлари учрашиб, Грециянинг янги иқтисодий ислоҳотлар дастурини муҳокама қилади.

Молиявий бўҳронга қарши ушбу дастур эвазига Греция эндиликда Европа Иттифоқининг халқаро ёрдамини олишга эришиши мумкин.

ЕИ ва ХВЖ Греция март ойида дефолтга учраши олдини олиш учун 130 миллиард еврога тенг ёрдамни тақдим этиш шарти сифатида бюджет ҳаражатларини қисқартиришни талаб қилган эди.

Грецияга 2010 йилда 110 миллиард евролик биринчи молиявий ёрдам берилган эди.

Туркистон: Грецияга қўйилаётган шартлар, яқинда бутун Европа давлатларига қўйилиши аниқ. Сабаби эса, бу иқтисодий муаммо Грецияни йўл қўйган иқтисодий хатоларидан келиб чиққан эмас. Балки капиталистик иқтисодий сиёсатини нотўғрилигидан, табиий келиб чиқди.
Яъни бу кризис, оғир ёки енгил саноатларда ишлаб чиқарилган товарлар ва халққа кўрсатиладиган хизматларни, одамларни эхтиёжларини қондиришга етарли даражада бера олмай қолганларидан келиб чиқмоқда. ( сайтимиз кутубхонасида Исломда иқтисодий низоми китобида батафсил .)
Капитализмда иқтисодий таъминотни асосан бозор иқтисодиётига ташлаб қўйилганлигидан, молу дунё маълум бир гурух қўлларида табиий тўпланиб қолиб, иқтисодий мувозанат издан чиқади. Давлатни эса бюджетга боғлиқ  хизматчилар тоифаси олдидаги қарзи ортиб бораверади.
Шунинг учун ЕИни Грецияга қўйган шартларига эътибор берсангиз, одамларни яшаш даражасини пасайтиришга ва чеклашга қаратилган. Инсонлар эхтиёжларини чеки бўлмаганлигидан, юқоридаги каби норозичиликлар келиб чиқаверади.


Просмотров: 1061 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz