Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Август 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Август » 26 » Қирғиз чекисти расмийларни айбламоқда
03:19
Қирғиз чекисти расмийларни айбламоқда
  Marat_ImanqulovҚирғиз чекисти расмийларни айбламоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раис муовини Марат Иманқулов иқтидордаги ҳукумат амалдорларини коррупцияда айблади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раис муовини Марат Иманқулов ўз ташкилоти айрим сиёсатчилар қўлидаги ўйинчоққа айланиб қолгани тўғрисида баёнот берди.
Марат Иманқулов МХХ раҳбарияти ва қирғиз ҳукумати юритаётган нотўғри сиёсатга норозилик сифатида ўз лавозимидан истеъфога чиққанини билдирди. Унинг айтишича, президентлик сайлови арафасида Қирғизистон хавфсизлик хизмати бир гуруҳ сиёсатчилар манфаати учун хизмат қиладиган тузилмага айланиб қолди.

- Хизмат раиси Кенешбек Дуйшебаев Миллий хавфсизлик қўмитасини бир гуруҳ сиёсатчилар фойдаси учунгина хизмат қиладиган қуролга айлантириб олди. Қўмита бугунги кунда сиёсатга аралашиб, бир томонлама фаолият олиб бормоқда. Чекистлик касбига алоқаси бўлмаган одамлар ишга қабул қилиниб, улар менга номаълум бўлган қандайдир шубҳали ишлар билан шуғулланмоқда. Уларнинг нима иш билан машғул эканини ҳатто мен ҳам билмайман. Шундоқ экан, менинг раис ўринбосари лавозимида қолишимга ҳожат йўқ, - деди Марат Иманқулов.

Президентликка ўз номзодини кўрсатган Марат Иманқуловнинг айтишича, иқтидордаги қирғиз ҳукуматининг амалдорлари ҳам аввалги даврлардагидай коррупция касаллигига дучор бўлишган.

- Менинг баёнотимни ҳукумат пиар сифатида талқин этишга ҳаракат қилади. Бироқ менинг бундай баёнот билан чиқишимга ҳукуматнинг масъулиятсиз ҳаракатлари мажбур қилди. Ҳокимият алмашганидан сўнг хазинадан миллионлаган пулларни ўғирлаган амалдорларнинг номи ошкор бўлади. Ким қанча пул ўғирлагани менга маълум. Улар сўзсиз бу қилмишлари учун жавоб беришади, - деди Марат Иманқулов.

Марат Иманқулов 2010 йилдан бери амалдаги янги ҳукуматни кескин танқид қилиб истеъфо берган биринчи амалдор бўлди. Ақаев ва Бакиев ҳукумронлиги даврида ҳам ҳукуматнинг олий поғоналарида ўтирган уч чекист президент сиёсати билан келиша олмасликларини айтиб, истеъфо берган эдилар.

Таҳлилчиларга кўра, айни пайтда Марат Иманқулов ўз баёнотини далиллар билан исботлаши зарур, акс ҳолда, унга қарши жиноят иши очилиши ёки қувғин қилиниши мумкин.

- Иманқулов жуда кескин айдловлар билан чиқди. Унда бу айбловларни исботловчи далиллар бўлгани учун у шундай баёнот берди, деб ҳисоблайман. Айниқса, чекистлар далил-исботларсиз бундай гапларни гапиришмайди. Шунинг учун бу баёнот диққат билан текширилиб, жамоатчиликка унинг натижалари эълон қилиниши зарур, - деди хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Талант Раззақов.

Марат Иманқуловнинг баёноти юзасидан 25 август куни Миллий хавфсизлик қўмитаси ўз муносабатини ёйинлади. Унда айтилишича, "Иманқулов ўз баёноти билан жамоатчилик фикрини чалғитмоқда ва ёлғон маълумотларни бермоқда”, шу муносабат билан чекистлар ўз собиқ ҳамкасбларининг ҳатти-ҳаракатларини қоралаганлар. Қирғиз чекистлари "Марат Иманқулов давлатчиликнинг муқаддас тамойилларига таҳдид қилишга чоғланган айрим кучларнинг "лойиҳа”сига айлангани”ни афсус билан эътироф этадилар.

Айтиб ўтиш лозимки, Миллий хавфсизлик қўмитаси Асқар Ақаев даврида қўмита раислигидан истеъфо берган Феликс Қулов, кейинроқ эса Артур Медетбековларнинг хатти-ҳаракатларига ҳам ана шундай баҳо берган эди.

 Сайфуллох:. Қирғиз хукуматида яна сиёсий парокандалик хавфи пайдо бўлаётган кўринади. Имонқулов эскидан маълумки таваккалчи сиёсатчилар туркумидан эмас. Демак уни ортида жиддий давлат арбобларидан уюшилган сиёсий гурух пайдо бўлган. Уларни асосан Бакиевдан ўлжа олинган дунёдан бебахра қолган ва бошқарувдан четлатилган сиёсатчилар ташкил қилади. 
Просмотров: 1220 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz