Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Сентябрь » 14 » Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев Тошкентга сафар қилди
12:52
Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев Тошкентга сафар қилди
almaz

Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев Тошкентга сафар қилди

Тўлқинбек Турдибоев
Би-би-си, Бишкек

Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев Тошкентга сафар қилди

Бу Қирғизистон ҳукумат раҳбарининг ўтган йилнинг 7 апрел воқеаларидан кейин қўшни давлатга илк бор расмий сафаридир.

Қирғиз давлат матбуоти Алмазбек Атамбаев Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, "икки тарафлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши" ҳақида ёзган.

Ҳукумат мулозимлари ушбу расмий сафар тафсилотларини очиқлашмаган. Аммо, таҳлилчиларга кўра, мамлакат бош вазирлари олиб борадиган музокаралардаги асосий мавзу Қирғизистонга газ таъминоти ва шу доирадаги ҳамкорлик масаласи бўлиши аниқ.

Газ

Шу йил бошида Қиргизистон пойтахтида энергетика мулозимлари ўзбек ҳамкасблари билан ўтказган музокаралар натижаларини эълон қилишган.

"Қирғизгаз" ширкатига биноан, қирғиз томони шундан буён ҳар минг кубометр газни 223 АҚШ доллардан сотиб олмоқда.

Шунинг ўзи киргиз истъемолчилар энди ўзбек гази учун 19 доллар камроқ тўлашини англатади.

Чунки ўтган йил давомида Қирғизистон Ўзбекистондан ҳар минг кубометр "зангори ёқилғи"ни 242 АҚШ доллардан сотиб олган.

"Қирғизгаз" ширкати ички истеъмолчиларга ҳар минг кубометр газни деярли 430 доллардан ($ 429) сотган.

"Қирғизгаз" ширкати раҳбариятига кўра, жорий йил мобайнида Ўзбекистон томони янги баҳо билан қирғиз истъемолчиларга 200 миллион кубометр ёнилғи етказиб беради.

Одатда эса, қирғиз томони "ЎзТрансГаз" корхонасидан 650 миллиондан 850 миллион кубометргача ҳажмда газ харид қилиб келганди.

Муаммога айланган масалалардан бири - бу Қирғизистон ҳудудидаги Ўзбекистон томони ишлатаётган газ конларидир. Аввалроқ, Қирғизистон парламентида давлат жанубидаги Боткен вилоятида жойлашган ва айни пайтда Ўзбекистон ишлатаётган Сох, Шимолий Сох ва Чон-Кара-Галча газ конларини Қирғизистон назоратига ўтказиш масаласи кўтарилганди.

Сўнгги йилларда Россиянинг "Газпром", "Лукойл" каби йирик ширкатлари ҳам Ўзбекистон ва ҳам Қирғизистон билан ҳамкорлик қилиш ҳақида музокаралар олиб борган.

 Сайфуллох: Ўзбекистонни Атамбаевни хозирги вазиятда қабулқилиши, ўзбекларни унга нисбатан илиқроқ муносабатда эканлигидан далолат қилади.
  Хозирдаги Қирғизистонда сиёсий элитани ўзбек миллатига нисбатан, хар хил милозаматлар кўрсатишаётгани хақида маълумотлар келмоқда, бу албатта сайлов олдидан кутилаётган табиий хол. 
 Лекин бу ўткинчи вақтинчалик холат бўлганлигидан, ўзбеклар ўта эхтиёт булишлари лозимки, тўйни эртаси хам бор дейилганидек, Қирғизистондаги хозирги ўта кескин сиёсий вазият билан бир қаторда, миллий адовватлар хам ўта кескин холатда сақланиб келмоқда.
 Кутилаётган вазият шундан иборатки, Ўзбекларни асосий таъсир кучига эга майда лидерлари Ўзбегистонда вақтинча панох топиб турибди. Улар асосан Ўш ва Жалолобод вилоятларидан бўлиб, у ерлардаги ўзбек миллати орасида катта таъсирга эга бўлиб турибдилар. 
 Ўзбегистон уларни шунча вақт мобайнида, мана шунга ухшаган вазиятлар учун, яъни қиргизистонга баъзи бир таъсир ёки босим ўтказиш мақсадида сақлаб келмоқда. Атамбоев эса бу вазиятдан сайловда ўзбек сайловчиларини ўзига оғдириб олишда унумли фойдаланмоқда. Менимча Атамбоев унгача хам ўзбек миллатини симпатиясини қозона олган эди. 

Туркистон.
Просмотров: 1472 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz