Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Август 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Август » 20 » Қирғизистон яна Ўзбекистонни айбламоқда
17:55
Қирғизистон яна Ўзбекистонни айбламоқда
  gerbҚирғизистон яна Ўзбекистонни айбламоқда

Қирғизистон Бош прокурори Аида Саляновага кўра, Ўш қирғинида айбланганларнинг асосий қисми хорижга қочиб кетган.

Қирғиз расмийлари Ўш қирғини ташкилотчилари Ўзбекистонда яшириниб юрганини ва Ўзбекистон уларни қўлга олмаётганини иддао қилмоқда.
Қирғиз расмийлари Ўзбекистон 2010 йилги Ўш воқеаларига алоқадорликда гумонланаётган Қирғизистон фуқароларини Бишкекка қайтаришга ёрдам бермаяпти. Сўнгги пайтларда Қирғизистон куч тизими расмийлари шундай баёнотлар бермоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2010 йилда содир бўлган Ўш қирғини ташкилотчиларига нисбатан 40 дан ошиқ жиноят иши қўзғатилиб, қирғин ташкилотчиси сифатида гумонланган шахсларга қидирув эълон қилинган.

Қирғизистон ҳуқуқ - тартибот тузилмалари расмийларига кўра, ҳозирда бу одамларни қўлга олиш бўйича Россия ва Қозоғистон билан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Расмийларига кўра, Ўш воқеаси ташкилотчилари сифатида гумонланаётганларнинг кўпчилиги ўзбеклардир ва улар ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида яшириниб юрибди. Бироқ Ўзбекистон Ўш воқеалари бўйича қидирувга берилганларни қўлга олишда ёрдам бериш тўғрисидаги Қирғизистон ҳуқуқ -тартибот органлари илтимосларига жавоб бермаяпти.

- Улар ўзбеклар ва Ўзбекистонда юришибди. Улар жиноят қилган ва жиноятлари исботланиб қидирувга берилган. Бизда уларнинг Ўзбекистонда яшириниб юргани тўғрисида маълумотлар бор. Уларни қўлга олишда ёрдам беришни сўраб биз Ўзбекистонга мактуб ва илтимосномаларни юборямпиз, бироқ жавоб бўлмаяпти, - деди Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Марат Ўрўзбаев.

Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органи расмийлари Ўзбекистон Ўш воқеалари ташкилотчиси сифатида иддао қилинаётганларини қўлга олишга ёрдамлашмасдан халқаро мажбуриятларни бажармаяётганини ҳам айтишади.

Жумладан, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги жиноят-тергов бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдраим Жумашаевга кўра, Ўзбекистон МДҲ давлатлари ўртасида жиноятчиларни қайтариб бериш бўйича Минск конвенцияси талабларини бажармаяпти.

- Ўзбекистон рухсат бермаганидан кейин бошқа мамлакат ҳудудига кириб жиноятчиларни олиб чиқа олмайсан экан. Масалан, Иномжон Абдурасуловнинг қаерда яшаётгани тўғрисида маълумотлар бўлган. Масалан, Қозоғистон билан биз яхши ишлаяпмиз. Уларнинг жиноятчиларини биз ушлаб беряпмиз, бизнинг жиноятчиларни улар ушлаб беряпти. Очиғи Ўзбекистон билан ишлаш жуда қийин бўляпти,- деди Абдраим Жумашаев.

Расмий маълумотларга кўра, хозиргача Россиядан Ўш воқеаларида гумонланаётган тўққиз одам, Ўзбекистондан бир одам қўлга олиниб Қирғизистонга қайтарилган.

Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянованинг маълум қилишча, тергов органлари томонидан Ўш воқеалари бўйича беш минг олти юз ўттиз жиноий иш қўзғатилган. Булар Ўш воқеаларини уюштирганлик бўйича 39 жиноий иш, одам ўлдирганлик бўйича 476, уй-жой ва хусусий мулкка зиён келтириш ҳолати бўйича 2443 та жиноят ишлардир.

Мазкур жиноятлардан бугунгача тартибсизликларда иштирок этганлик айблови билан 131 одам, одам ўлдирганлик бўйича 92 одам, уй-жой ва хусусий мулкка зиён келтириш факти бўйича 17 одам жиноий жавобгарликка тортилган ва бу Ўш воқеалари юзасидан қўзғатилган жиноят ишларининг 6 фоизидан ошиғроғини ташкил этади.

Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянова аввалроқ жиноят ишларининг бунчалик оз фоизи фош қилиниш сабабларини қуйидагича изоҳлаганди:

- Ўша воқеалардан кейин айбдорларнинг кўпчилиги қочиб кетган. Ўша пайтда паспортларнинг енгиллаштирилган тартибда берилиши бунинг сабабларидан биридир. Бундан ташқари ўша пайтларда ҳуқуқ - тартибот органи ходимлари учун хавф бўлган. Улар шунинг учун тезкор ишларни олиб бориша олмаган, - деди Қирғизистон Бош прокурори.

Аида Саляновага кўра, Ўзбекистонда яшириниб юрган Ўш воқеалари айбдорларини Қирғизистонга қайтариш мақсадида Қирғизистон Бош прокуратураси икки мамлакат прокурорларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ тузишга ҳаракат қиляпти.

17 август куни Ўшга иш сафари билан борган Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева эса яқинда МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтишини, ўша саммитда у Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан ушбу масалада маслаҳатлашмоқчилигини маълум қилган

Қўшимча қилиб ўтамиз, Ўш воқеаларини ўрганган халқаро ташкилот ҳисоботида Ўш қирғинида ҳалок бўлганларнинг 74 фоизи ўзбеклар, 25 фоизи эса қирғизлар бўлгани қайд этилади. Қирғинда жабрланганларнинг катта қисми ўзбеклар бўлганига қарамасдан, Ўш воқеалари юзасидан ҳибсга олинган 271 нафар шахсдан 230 нафари этник ўзбек, 28 нафари эса қирғиз миллатига мансуб киши экани айтилади.

Абу али..: Қўрққан аввал мушт кўтаради деганларидек, булар июнь воқеалари бўйича прокуратура ва бошқа тегишли органлар томонидан ҳам ҳақиқий текширув ишлари олиб борилгани йўқлигидан, уни ҳаққоний олиб бориш эса қирғизларни парчалаб юбориши мумкин бўлган даражада хавфли бўлганидан, бахона қидиришмоқда.
 Негаки халкаро комиссияни хулосасини умумий маъноси тўғри эди, асосий жавобгарлик армия ва ИИБни ўзбек миллатига нисбатан ҳарбий техникалар билан олиб борган қирғини ва қирғиз миллатига мансуб талончиларга йўл очиб берганлиги учун, кейинчалик эса тозалаш ишлари бахонасида халқни тунаганликлари учун, ҳарбийлар устидан биронта иш қўзғатилгани йўқ. Уларни ўша вақтидаги қўмондони, асли олойлик бўлган генерал Исаков эса хозирда депутатликда ўтирибди. 
Генпрокуратура хизмат қилаётган хокимиятга эса, ички ишлар ходимлари ва армияни қувватисиз хозирги холатларида ҳеч қаёққа бора олмайдилар. 
Демак ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолади, албатта вақтинча.


Туркистон.


Просмотров: 1383 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 2.0/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz