Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 20 » Қирғизистон хавфсизлик хизмати миллий низолардан огоҳлантиради
08:05
Қирғизистон хавфсизлик хизмати миллий низолардан огоҳлантиради
s
Қирғизистон хавфсизлик хизмати миллий низолардан огоҳлантиради

Қирғизистондаги 29 ҳудудда миллатлараро вазият кескинлашган 
Ички ишлар вазири ўринбосари Бакит Алимбековнинг Қирғизистон парламенти Мудофаа ва хавфсизлик қўмитасига берган маълумоти кўпчилик сиёсатчиларни эсанкиратиб қўйган бўлса ажаб эмас.
- Биз томонимиздан республикада миллатлараро низолар содир бўлиши мумкин бўлган нуқталар ўрганиб чиқилди. Бугунги кунда бу рўйхат 147 ҳудуддан иборат, -деди Бакит Алимбеков.
Махсус хизмат раиси Шамил Атаханов.
​​Қирғизистон 60 га яқин туманни ўз ичига олган 7 вилоятдан иборат. Ички ишлар вазири ўринбосари берган маълумотдан келиб чиқсак, ҳар бир туманда камида иккитадан миллатлараро низо ўчоғи мавжуд.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳам бу йўналишда ўз тадқиқотини олиб борган. Махсус хизмат раиси Шамил Атахановнинг билдиришича, мамлакатда энг катта миллатлараро низолар ўчоғи 29 тадир.
- Бу энг катта тўқнашувлар юз бериши мумкин бўлган ҳудудлардир. Бу ҳудудлардаги кескинликни тез орада оператив тарзда бартараф этиш лозим, -деди Шамил Атаханов.
Ички ишлар вазирлиги ҳам, Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳам миллатлараро тўқнашувлар олдини олиш ва вазиятни барқарорлаштириш масаласида парламент ҳамда ҳукуматга ўз тавсияларини тақдим этишди. Мазкур тавсиялар моҳияти ва миллатлараро низолар ўчоқлари айнан қайси ҳудудлар экани жамоатчиликка ошкор этилгани йўқ.

Маҳаллий ҳокимиятлар тўқнашувларнинг олдини олишга ожиз

Парламент депутати Жўўмарт Сапарбаев.
​​Қирғизистон парламенти депутати Жўўмарт Сапарбаевнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг ҳисоботидан бир нарса аниқ бўлган: маҳаллий ҳокимиятлар миллатлараро муносабатларни яхшилаш йўналишида иш олиб бормаяпти, ҳокимиятлар тўқнашувларнинг олдини олишга ожизлик қилмоқда, ҳукуматнинг эса этник сиёсат борасида чуқур таҳлил асосида ишлаб чиқилган дастури мавжуд эмас.

- Маҳаллий ҳокимиятлар, прокуратура, суд ва бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари этник мансубликка ёки кимнинг кўпроқ пул беришига қараб қарор чиқармоқда. Бу миллатлараро муносабатлардаги энг катта муаммодир. Бу муаммони ҳал этишга қаратилган концептуал дастурнинг ва таҳлилнинг йўқлиги вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда, -деди Жўўмарт Сапарбаев.

Сайфуллох: Хукумат вакиллари кўтараётган вахималар аслида ўринсиз ва асоссиз. Хозирги Қирғизистонни холати илгариги таранг вазийятларни анча юмшаб бораётган вақтда, бу баёнотлар вазийятни яна кескинлаштиришга хизмат қилиши аниқ.
Буларни одамларни қайтадан вахиймага солишга уринишдан мақсадлари нима?
Бу саволга жавоб беришдан аввал, баёнот бераётган министрлар кимга хизмат қилмоқчилигини билиб олиш лозим. Чунки аввалги тахлилларимизга кўра, миллатлар аро низони, икки томонни бири ўз мақсадларини кўзлаб кўтаришлари мумкин.
Хукумат - қирғизлараро бирдамликни пайдо қилиш ва хокимиятни ағдаришга бўлган интилиш харакатларни чалғитиш мақсадларини кўзлаб.
Мухолиф кучлар - хокимиятни дестобилизация қилиш ва шунинг билан асосий қувватга эга бўлган жанубий минтақани шимолга итоат қилишдан бош тортишга ундаш. Негаки хукумат вакиллари миллатлараро низоларни тўхтатишда албатта халққа қарши куч ишлатишга мажбур бўладилар.
Лекин хукумат кучларини харакатларидан кўриниб турибдики, орган ходимларини майда миллатларга қарши бирёқлама харакатлари ва яна диндорларга қарши кучайтирилиб бораётган харакатлари, юқоридаги баёнотлар билан бир мақсадга қаратилгани кўриниб турибди.
Хокимиятни бу лоиха асосидаги харакатлари, яъни ўзларини креслоларини сақлаб қолишни кўзлаб, халқни бегунох тоифаларидан ифлосларча фойдаланишда давом этишлари, жуда катта халокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Балки бу сафар хам буларни ортида, худди илгариги миллий низолар келтириб чиқарилишида асосий рол ўйнаган Россия сингари катта давлатлар тургандир ўз мақсадларини кўзлаб.
Лекин КР хукумати, жанубда куч структуралари томонидан очиқчасига олиб борилаётган зулмларни олдини олишга қувватлари етмайди. Улар шуни яшириш мақсадида, ўзларини нимадир қилаётгандай қилиб кўрсатиш мақсадида, халқни энг заиф тоифаларини нишонга олмоқда.

Туркистон.
Просмотров: 1638 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz