Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Октябрь » 8 » Қирғизистон расмийлари "экстремист аёллар" кўпайганидан ташвишда
17:44
Қирғизистон расмийлари "экстремист аёллар" кўпайганидан ташвишда
 hijabҚирғизистон расмийлари "экстремист аёллар" кўпайганидан ташвишда

Қирғиз расмийларига кўра, экстремистик адабиётларни асосан аёллар тарқатмоқда.

Қирғизистонда тақиқланган "Ҳизбут-таҳрир” ташкилотининг аёллар қаноти фаоллашмоқда.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги диний экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси раҳбари Таалай Ақбаев, "Ҳизбут-таҳрир” ташкилоти аъзолари сафини кенгайтиришда аёллар ҳам фаол иштирок этаётганини маълум қилди:

- Аёллар эркаклар билан бир қаторда экстремистик ҳаракатлар билан шуғулланиб махсус гуруҳлар тузиб келмоқда. Масалан, 2011 йилнинг апрел ойида ўтказилган текширув ишлари натижасида Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида "Ҳизбут-таҳрир” ташкилотининг аёллар қаноти мавжудлиги аниқланди ва фош қилинди. Тергов натижасида мазкур аёллар гуруҳи узоқ вақт мобайнида ўз сафларига бошқа аёлларни жалб қилиб, уларни ўқитиб келгани аниқланди, - дер экан Таалай Ақбаев, мамлакатдаги эстресмистик гуруҳлар аъзоларининг 8 фоизини аёллар ташкил қилишини қўшимча қилди.
  
Маълум бўлишича, ҳозирда "Ҳизбут-таҳрир” ташкилотига аъзо бўлган икки аёл қўлга олинган ва яна икки нафари мамлакатдан ташқарига чиқмаслик тўғрисидаги тилхат билан қўйиб юборилган. Маълумотларда айтилишича, турли диний оқимларнинг аёллар қаноти асосан Қирғизистон жанубида фаолият юритади.


Қирғизистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг жануб бўйича вакили Қурбонали Узақовнинг айтишича, диний экстремистик руҳдаги оқимларнинг тузоғига асосан уй бекалари тушмоқда:

- Боткен вилоятининг Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғида асосан тожик миллатига мансуб аёллар орасида диний оқимларга қўшилганлар кўпаяётгани сезилади. Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида ўзбек миллатига мансуб аёллар орасида ҳам экстремистик гуруҳ вакиллари кўпаймоқда, - деди Қурбонали Узақов.

Сиёсий таҳлилчи Уран Бўтўбеков фикрича, Қирғизистонда ўтган йили содир бўлган воқеалардан кейин "Ҳизбут-таҳрир” ташкилоти фаоллашди. Бунга мамлакатдаги беқарор сиёсий вазият ҳамда ҳукуматнинг эътиборсизлиги шароит яратди. Бўтўбеков, шунингдек, сўнгги пайтларда одамлар орасида экстремистик адабиётлар аёллар томонидан тарқатилаётгани кузатилаётганини айтади:

- Масалан, бир оиладан бир одам ташкилотга жалб қилинса, оиланинг бошқа аъзолари ҳам уларнинг ишларига аралашиб қолади. Бундай кўринишлар жуда кўп. Аввал ҳам диний оқимларда фаол аёллар бўлган. Бироқ ҳозир одамлар орасида адабиётлар тарқатиш аёлларга ўтгани ҳақида маълумотлар жуда кўп,- деди Уран Ботобеков. 

Қирғизистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг жануб бўйича вакили Қурбонали Узақов аёлларнинг экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетиши олдини олиш учун муфтият қошида аёллар билан иш олиб борувчи бўлимни тиклаш лозимлигини айтади.

- Аёллар билан ишлаб, уларни тоза динга, ананавий исломга жалб қилиш ишларини Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси қўлига олса яҳши бўлар эди. Аваллари муфтиятнинг ҳудудий ваколатхоналарида аёллар билан ишлаш бўлимлари бўлган экан. Ҳозир улар йўқ. Мусулмон аёллар билан иш олиб борувчи ҳеч ким йўқ, - деди Қурбонали Узақов.

"Ҳизбут-таҳрир” ташкилоти фаолияти 2003 йилда Қирғизистон Олий суди томонидан тақиқланган.

Абдуллох..: Ғарб давлатлари, Қирғизистон сингари ўта қолоқ давлатларни, худди циркдаги ўргатилган кўппаклар кичкина қант илинжида ҳар хил қилиқлар кўрсатишгани каби, арзимаган грантлар эвазига уларга ёқадиган шунақанги ёлғон маълумотлар тарқатадиган гадайларга айлантирдилар.
 Хозирга келиб эса булар худди ўша экстримизм масаласини, ўзларини сиёсий мақсадлари йўлида ҳам фойдаланишга уринмоқдалар.
 Улар мусулмонларни энг нозик хисобланган номуслари, уларни аёлларига тегишмоқчилар. Бунинг билан улар нимага эришишлари мумкин?
 Анчадан буён сиёсий майдонда кўринмай қолган "хизбут-тахрирни" яна сиёсий майдонга тортишмоқчими?
 Таалай Акбаев сингари коррупционер ахмоқларни, ўз нафсларини ўйлаб, кофирлар ташлаб бериши мумкин бўлган садақаларидан умид қилиб, ўта сиёсий ночор бўлиб турган КРни баттар ботқоққа тиқиб қўйишлари мумкин.
 Хозирги КРни сиёсий партияларини ичида"хизбут-тахрир" энг қувватли бўлиб турган балки ягона қувватга эга бўлган партия хисобланишини бирорта партия инкор қила олмайди.
 Хўш шундай экан, Хизбни тарафдорларини қўйинг, уни ўзи худди Қирғизистон уни тан олмаганидек, у ҳам Қирғизистонни тан олмаслигини оммавий эълон қилиб минглаган аъзолари сиёсий майдонга ошкора чиқиб келгудай бўлсалар, КР қандай ахволда қолади.
 Андишани номини қўрқоқ қўйдилар деб шуни айтадилар.

Туркистон.

Просмотров: 1656 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 1
1 Odil  
0
Avvallari Xizbut taxrirga qarshi kurash maydonini Amerika tanlardi xozir e'sa bu ishni Xizbut Taxrir tanlayabi bu xizb azolariga Ollohni nusrati. Biz xizb g'amini ummatga ko'chishini xoxlaymiz. Shu ishni KRda bo'lishi kofirlarni tashvishga solayabdi

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz