Қирғизистон сайлов комиссияси: Алмазбек Атамбоев кўп овоз тўплаган
Қирғизистон Марказий Сайлов комиссияси эълон қилишича, 30 октябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловидаги бюллетенларнинг аксари ҳисоблаб чиқилганда, сайловнинг биринчи туридаёқ Алмазбек Атамбоев кўп овоз йиққани маълум бўлган.
Кузатувчиларга кўра, Кремл дастаклаган Алмазбек Атамбоевнинг президент этиб сайлангани ҳақида гапириш мумкин.
Марказий Сайлов комиссияси жами бюллетенларнинг 95 фоизи санаб чиқилганда, Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 63 фоиз овоз тўплагани ҳақида эълон қилган.
Қирғизистон қонунчилигига биноан, номзодларнинг бирортаси ҳам 50 фоизлик овоз йиғмаганида сайловнинг иккинчи тури ўтказилиши керак, сўнгги натижалар иккинчи турга эҳтиёж қолдирмайди.
Президентлик сайлови якуний натижаларининг 22 кун давомида эълон этилиши кутилади.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев 2010 йил апрелида қудратдан ағдарилганидан кейин ўтказилган илк сайловда 16 номзод илгари сурилган.
Бу номзодлардан уч нафари - Алмазбек Атамбоев, Адахан Мадумаров ва Қамчибек Ташиевлар сайловларда кўп овоз тўплаши айтилган.
Қирғиз сайлов мулозимларига кўра, жаноб Атамбоевнинг икки асосий рақиби 15 фоиздан кам овоз тўплаганлар.
бу ерга босинг Овоз бериш куни президентликка икки асосий даъвогар қонун бузилишлари юз бергани ҳақида айтганлар.
Қирғизистон Марказий Сайлов комиссияси раиси Туйғунали Абдраимов овоз бериш жараёнида қонун бузилишлари қайд этилганини маълум қилган.
Бироқ жаноб Абдраимов айтишича, ушбу қонун бузилишлари миқёси катта эмас ва улар овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмайди.
Сайловолди тадбирларига юқори баҳо берган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистон Марказий Сайлов комиссиясининг фаолиятини танқид қилган.
Сайфуллох: Бу хали сиёсий ўйинни бошланиши. Асосий уйин сайловдан кейин бўлиши кутилган эди.
Лекин мухолиф кучларни, сиёсий курашни қанчалик қувват билан олиб боришлари ва бу харакатлари нимага қаратилиши, ёки умуман уларни шу курашдан воз кечишлари, энди янги призидентни уларга хам бўлиб бериши кутилаётган салохиятларга боғлик.
Атанбаевни аввалги харакатларидан, антимитингчиларни харакатга келтиришга уринаётганлиги хам сезилган эди. Хозирги вазиятда бу Бакиев бошлаб берган намоишга қарши намоиш сиёсати, гражданлар уришига сабаб бўлиб қолиш эхтимоли бор.
Қирғизчилик миллий туйғуларини кучайтиришга бўлган харакатлар хам, бошқа миллатларга нисбатан дискриминация яъни хозирда давом этаётган камситишларни янада кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
Граждан уриши оқибати, давомий митинглар уюштирилиши билан, жанубий минтақа шимолий минтақага бўйн сунишдан бош тортиши билан амалга ошади.
Агар қирғизларни бирлигини сақлаб қолиш максадида, яна илгаригидек миллатлар аро урушлар уюштирилса, Атамбаев Ўзбекистон хокимяти билан тузган келишувларни бузган бўлади. Лекин шу йул билан хам бари бир эндиги сафар Қирғиз давлатини сақлаб қолишлари деярли мумкин бўлмай қолади.
Шундан келиб чиқиб, Атамбаевни ўз аппанентлари билан муроса йўлларини излашдан бошқа йўли йўқ кўринади.
Туркистон.