Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 7 » Қирғизистонда диний оқимлар кўпаймоқда
18:35
Қирғизистонда диний оқимлар кўпаймоқда
me

Қирғизистонда диний оқимлар кўпаймоқда

Қирғизистон муфтияти Сулаймонийлар оқимини хавфли эмас деб ҳисоблайди.
Сўнгги пайтларда Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларидан бўлган Боткен вилоятида мамлакатда таъқиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир” оқимининг фаолияти кучайган:

- Қадамжой туманида Учқўрғон деган қишлоқ округи бор. Бу ерда турли миллат вакиллари, ассосан, тожиклар истиқомат қилади. У ерда Тожикистондан келган турли диний оқимлар таъсири кучли экани, улар аёллар орасида ҳам ташвиқот ишларини олиб бораётгани тўғрисида бизда маълумотлар бор. Ўша қишлоқда аёлларни "Ҳизб ут-Таҳрир” оқимига даъват қилишаётганини аниқлаганмиз,- деди Дин ишлари бўйича давлат агентлигининг жануб бўйича вакили Қурбонали Узоқов.

Боткен вилояти қозиси Султан хожи Гапировнинг маълум қилишича, вилоятда, шунингдек, "Сулаймонийлар” янги диний оқими ҳам фаолият бошлаган: Маълумотларга кўра, "Сулаймонийлар” исломдаги фирқалардан бири бўлган "Исмоилийлар”дан 17 аср бошларида ажраб чиққан оқимлардан биридир.

- Вилоят ҳудудида "Сулаймонийлар” диний оқими ҳам ўз фаолиятини бошлаган. Бу борада муфтиятга ҳам хабар қилганмиз. Бироқ Муфтият "Сулаймонийларниннг” фаолияти бизнинг анъанавий динга зид келмайди, деб баҳолади, - деди Султан ҳожи Гапиров.

Қирғизистонда янги пайдо бўлаётган диний оқимлар фаолиятининг барчаси ҳам маҳаллий аҳолининг урф-одатларига тўғри келмаслиги айтилади. Мутахасисларга кўра, бу ҳолат келажакда турли низоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

- Покистонга даъватга бориб келган ёшлар сони жуда кўпайди. Улар "Биздан хеч қандай хавф йўқ, биз исломгагина даъват қилгувчиларимиз”, демоқда. Уларнинг кўпайгани бутун республика бўйича кузатилаяпти. "Ваҳобийлар” ёки "салафийлар” фаолияти парламент томонидан тақиқланмаган. Бироқ булар ҳам "Ҳизб ут-Таҳрир” оқими каби фаолиятини яширин тарзда олиб бормоқда, - дейди Дин ишлари бўйича давлат агентлигининг жануб бўйича вакили Қурбонали Узоқов.

Маълумотларга кўра, янги диний тушунчалар Қирғизистонга Туркия, Покистон, Хиндистон ва Араб давлатларидан келади. Диний таҳлилчи Данияр Мурадилов фикрича, чет давлатлардан янги диний тушунчалар билан бирга ўша давлат ғоялари ҳам кириб келади:

- Масалан, биздаги анъанавий ислом "матрудий” диний таълими ва исломнинг суний йўналишидаги "Ҳанафий” мазҳабига киради. Худди шу таълимни турк фуқароси олиб келса, у турк кўз қараши билан олиб келади. Покистондан келган "Таблиғи жамоат” ҳам матрудий диний таълимини беради ва у ҳам "Ҳанафий” мазҳабига киради. Бироқ жамоатчиликда унга қарши фикрлар мавжуд. Араб давлатларидан келган "салафий” диний таълими бор. У Қирғизистон учун анъанавий эмас, бироқ суний исломга киради. Уларнинг мазҳаби "Ҳанбалий” бўлса бизда "Ҳанафий” мазҳабидир, - деди Данияр Мурадилов.

Мутахасислар Қирғизистонда диний оқимларнинг келиб чиқишини, уларнинг бир-биридан фарқларини ажрата олувчи мутахасислар йўқлиги жамоатчилик орасида диний оқимлар бўйича турли келишмовчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда деб ҳисоблайдилар.

Сайфуллох: Қирғизистонда хозирда шунақанги вахимали сиёсий холат бўлиб туриб, яъни уни халқини бу давлатчиликни сақланиб қолиш ёки қолмаслигидан умидсизликка тушиб турган бир пайтда, уни хокимлари динни покизалигини сақлаб қолиш ғамини емоқдаларми.
Йўқ аксинча, улар худди ўша хокимиятни ўз қўлларида ушлаб, қирғизистонни парчаланиб кетишини олдини, шунақанги ифлос услублар билан сақлаб қолмоқчилар.
Ош воқеаларини эсланг, худди мана шу сиёсий элита, қирғизларни худди бугунгидагидек бир бирлари билан хукм талашиш урушларини олдини олиш мақсадида, миллатлар аро урушни келтириб чиқарган эдилар.
Бугунги уларни холатлари хам ўта хавотирли. Уларни юқоридаги каби харакатлари, яна худди аввалгидек Қирғизистон халқини чалғитувчи харакатларидан бири. Яни уларни мақсадлари, динлараро низолар келтириб чиқариш эмас, балки диний оқимларни мусулмонлардан аввал ажратиб олиб, сўнг уларни экстремистик вахимали қилиб кўрсатиш орқали, Қирғизистонда тўғрироғи уни жанубий минтақасида, йўқолиб бораётган ўз мавқейларини тиклаб олмоқчи бўлмоқдалар.
Худди шу услуб буйича, Бакиев хозирги хокимият,ўша вақтдаги мухолиф кучларига қарши харакат қилган эди. У ўшанда Ўзбекистон билан бирга террорчиларга қарши операция уюштириб, кўплаган мусулмонларни қамаб, Рафиқ қори Камоловни шахид қилишлик билан якунлаган эди. Агар у уша вақтда мусулмонларни нафратига учрамаганида, балки ўшанда мусулмонлар уни қочиб келганида қўллаб юборган булармиди. Камида Исломий туйғулари ўта кучли бўлган ўзбек миллати, уни қувилишидаги асосий ролни уйнаб бермаган бўлар эди.
Худди шу Атамбоев "ОЛЛОХУ АКБАР дегани учун хам одамларни қамаш мумкинми" деб чиқиб, сайловларни енгиб ўтиб олиб, енди янги стротегиясини қандай тушинтирар экан.

Туркистон.

Просмотров: 1517 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz