Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Сентябрь » 2 » Қирғизистонда Рамазон ҳайити юзасидан можаро чиқди
19:26
Қирғизистонда Рамазон ҳайити юзасидан можаро чиқди
чубак

  Қирғизистонда Рамазон ҳайити юзасидан можаро чиқди

Қирғизистон жанубидаги бир гуруҳ мусулмонлар мамлакат муфтийси Чубак ҳожи Жалиловга ишончсизлик билдириш масаласини кўтармоқдалар.

Қирғизистонлик мусулмонлар Ҳайит санаси муфтият томонидан кеч эълон қилинганидан норози бўлмоқдалар.
Қирғизистон муфтияти 30 августни ҳайит куни сифатида белгиланишини 29 августдан 30 августга ўтар кечаси, ярим тунда эълон қилган.

Бунинг оқибатида минглаб диндорлар 30 август куни эрталаб ҳайит намози ўқилишдан бехабар қолдилар.

Муфтиятнинг рамазон ҳайитини кеч эълон қилиши оқибатида минглаб диндорлар ва ишчи-хизматчилар ҳуқуқларининг бузилгани масаласини Қирғизистон Омбудсмени ўрганадиган бўлди.

Омбудсмен Турсунбек Ақуннинг айтишича, Рамазон ҳайитининг аввалги йиллардагидек бир неча кун олдин эълон қилинмагани сиёсий сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Қирғизистон Омбудсменига кўра, агар Рамазон ойи 30 кун деб ҳисобланадиган бўлса, у ҳолда ҳайит 31 август, яъни Қирғизистон мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланадиган кунга тўғри келиши лозим эди. Аммо муфтият 29 август куни ярим кечаси, деярли барча одамлар ухлаб ётган пайтда ҳайит 30 августда нишонланишини эълон қилган.

- Шунинг учун мен Омбудсмен қатори махсус комиссия тузмоқчиман. Уламолардан иборат бу комиссия муфтиятнинг "Ярим кечаси ҳайитнинг эрталаб нишонланиши тўғрисидаги қарори тўғри бўлганми ёки нотўғри бўлганми?” деган саволга жавоб излайди, - деди Турсунбек Ақун.

Бироқ Қирғизистон муфтияти ҳайит кунининг белгиланиши ва унинг қачон нишонланиши кеч эълон қилинишида сиёсий сабаблар йўқлигини, бу борада фақат шариат қонунларига риоя қилинганини билдирди.

- Рўзанинг бошланиши ҳам, якунланиши ҳам ой чиқишига қараб белгиланади. Биз Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби Рамазон ҳайити 31 августда нишонланади, деб аввалдан эълон қилишимиз мумкин эди. Бироқ бу ҳолатда биз шариат қонунларини бузган бўлар эдик. Шунинг учун Қирғизистон муфтияти ойнинг чиқишига қараб ҳайит кунини белгилади, - деди муфтият матбуот котиби Мақсат Мамбеталиев.

Муфтиятнинг бундай қадами оқибатида минглаб диндорлар 30 август куни эрталаб ҳайит намози ўқилишдан бехабар қолганлар. Қирғизистон ҳукумати эса Рамазон ҳайитини дам олиш куни сифатида эълон қилиш қарорини фақат 30 август куни тушга яқин эълон қилди. Натижада ўн минглаб ишчи ва хизматчиларнинг ярим кунлик иш ҳақлари масаласи ҳам савол остида қолмоқда. Шу важдан диндорлар ҳам, 30 август куни эрталаб ишга борган одамлар ҳам ўз ҳуқуқлари бузилганидан норози бўлмоқдалар.

- Мен эрталаб туриб рўза тутдим. Кейин кўчага чиқсам, баъзи одамлар Ҳайит намозидан қайтиб келишаяпти. Ҳайит эканини билиб, рўзамни очдим. Аммо муфтиятнинг ҳайит кунини олдиндан эълон қилмагани оқибатида йилда бир марта ўқиладиган Рамазон ҳайити намозига бора олмай қолдим, - дейди Замир исмли диндор.

Бишкеклик Қиял Турдуева эса ҳайит куни куннинг тенг ярмини иш жойида ўтказганидан норози:
- Бизга жуда ноқулай бўлди. Эрталаб ишга келдик. Тушга яқин ҳукуматнинг қарори чиқиб, дам олиш куни экани эълон қилинди. Ҳайитни байрам қиламиз, деб кутган эдик. Мана ҳозир уйга кетаяпман, кайфиятим бузилган. Ҳайит байрамини ҳам нишонлай олмайдиган бўлдик, - деди Қиял Турдуева.

1 сентябр куни Ўшдаги "Жамиятда тоза дин учун” жамоатчилик бирлашмаси ҳамраиси Жусуп ҳожи Султонов ўшлик уламолар Қирғизистон муфтийси Чубак ҳожи Жалиловни ҳайит кунини жуда кеч ва нотўғри эълон қилганликда айблаётганларини билдирди. Жусуп ҳожи Султоновнинг айтишича, шу муносабат билан ўшлик уламолар Қирғизистон муфтийсига ишончсизлик билдириш мақсадида имзо тўплаш жараёнини бошламоқчилар.

Сайфуллох..: Ҳақиқатдан ҳам бу иш сиёсийлаштирилаётганга ўхшайди. Аслида бу хазрати муфтийни эмас, балки шариятни талаби.
  Ким бу ҳкмга қарши чиқса, демак у шаръий ҳукмга қарши чиқибди. Бир неча йил аввал мусулмонлар ораларида ойга қараб хайит қилишлари, давлат томонидан таъқиб қилиниб, уларни хайит куни намоз ўқишлари таъқиқланган эди.
 АЛЛОҲга хамдлар бўлсинки, муфтий жаноблари ана шу АЛЛОҲнинг ҳукмини ҳаётда қайта эхъё қилдилар, ўша шариятга осийликка журъат қилганларни эса хозирда хор бўлганларига гувохмиз. 
 Мусулмонларга ҳар хил нопок сиёсатчиларни ўйинларига аралашиб, ўзларини моддий манфаатлари учун ўша сиёсатчилар билан тил бириктирган диний арбобларга қўшилиб, охиратларимизни куйдириб олишдан эхтиёт бўлишимиз лозим.
 Омбусмен демократик ҳақ ҳуқуқлар посбони, уни эътиқоди бўйича давлатдан ажратилган диндорларни ўрталарини ажрим қилиб беришга киришаётган экан, бу ишни қайси ўлчамлар асосида олиб борар экан. Демократик куфр низомлари асосидами ёки Исломий ҳалол харом ўлчами асосидами.
 Сиёсий вазият эса шундай, Мадумаров сингари Бакиев даврида томир отишга улгириб қолган ва ўша вақтларда мусулмонларга қаттиқ зулм ўтказган давлат арбоблари, хозирда уюшишмоқда. Улар етакчиликни қўлга киритиш йўлида, хозирда Қирғизстонда асосий қувватга айланган диний мухитни ўз қўлларига олишмоқчи.
 Ана шулар вазиятни сиёсийлаштиришга урунмоқдалар.

 

Туркистон. 

 

Просмотров: 1324 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 islombek  
0
Alloh rozi bolsin эртами кечми элон килдию Муыти хазратига хам кеч хабар келган экан.

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz