Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 3 » Қирғизистонда ҳукмрон коалиция тарқади
19:43
Қирғизистонда ҳукмрон коалиция тарқади
sdpk

Қирғизистонда ҳукмрон коалиция тарқади

Қирғизистон парламенти янги коалицияни шакллантиради.

Социал –демократлар партиясининг коалиция таркибидан чиқиши бунга сабаб бўлди.
Қирғизистон парламентидаги ҳукмрон коалиция тарқаб кетди. Социал –демократлар фракциясининг коалиция таркибидан чиқиши бунга сабаб бўлди.

Социал демократлар янги коалицияни шакллантириши мумкин

1 декабр куни президентлик лавозимини бажаришга киришган Алмазбек Атамбаев 2 декабр куни ўзи асос солган Социал демократлар партияси аъзолигидан вақтинча чиққанлигини билдирди. Қирғизистон қонунчилигига биноан президент бирон бир партия аъзоси бўла олмайди. 

Социал демократлар партияси ҳам 2 декбар куни парламентдаги 5 партиядан 3 таси ташкил этган ҳукмрон коалиция таркибидан чиқди. Бунинг оқибатида "Республика”, Социал демократлар ва миллатчилардан иборат экани айтиладиган "Ата Журт” партиясидан ташкил топган ҳукмрон коалиция тарқаб кетди.


Социал демократлар фракцияси раҳбари Чинибай Турсунбеков.
​​Парламентдаги Социал демкоратлар фракцияси раҳбари Чинибай Турсунбеков парламентдаги ҳумрон коалициядаги ўзаро келишмовчиликлар бунга туртки бўлганини билдирди.

- Коалиция қониқарли даражада ишлай олмади. Кўп масалалар, жумладан, суд тизими, иқтисодий сиёсат борасида ўзаро келиша олмадик. Шу сабабли ҳам мазкур коалицияни янгилаш эҳтиёжи туғилди. Ҳокимиятга янги президентнинг келиши муносабати билан коалицияни ҳам ўзгартириш керак, деб ҳисоблаймиз, -деди Чинибай Турсунбеков.

Қирғиз қонунчилигига биноан энди президент Алмазбек Атамбаев парламентдаги 5 фракциянинг бирига ҳукмрон коалицияни шакллантириш ваколатини бериши керак. Таҳлилчилар Атамбаев бу ваколатни яқин кунларгача ўзи раҳбарлик қилган Социал демократлар партиясига топширади, деб ҳисоблайдилар.

Миллатчиларсиз коалиция шаклланадими?

Таҳлилчиларга кўра, янги коалиция ташкил этишдан мақсад миллатчилар ва бакиевчилардан иборат экани айтиладиган "Ата Журт” партиясини ҳокимиятдан суриб чиқаришдир. Мазкур партия тарқаб кетган ҳукмрон коалицияда асосий кўпчилик ўринни эгаллаган эди. 


"Республика" партияси Ўмурбек Бабановни Бош вазир сифатида кўрмоқда.
​​Таҳлилчилар янги ҳукмрон коалиция Бош вазирлик иддаосини қилаётган "Республика”, парламент спикери лавозими учун курашаётган "Ата Мекен” ва Социал демократлар партиясидан ташкил топиши мумкинлигини айтмоқдалар. Парламентдаги "Республика” фракцияси раҳбари Канат Исаев бундай башоратларни асосли деб ҳисоблайди:

- Фракциямизнинг асосий мақсади партия лидери Ўмурбек Бабановни Бош вазир лавозимига кўрсатишдир. Бу масала янги тузилажак ҳукмрон коалиция доирасидаги маслаҳатлашувларда ҳал қилинади, -деди Қанат Исаев.

Айни пайтда "Ата Журт” партияси ҳам ҳокимиятда қолиш мақсадида янги ҳукмрон коалиция таркибига кириш учун кураш олиб боришини маълум қилди.

- Воқеалар биз кутганидек ривожланмаслиги ҳам мумкин. Бироқ бизнинг фракциямиз мухолифатда эмас, ҳукмрон коалиция таркибида бўлишни ҳоҳлайди. Биз бу йўналишда ҳар қандай музокараларга тайёрмиз, -деди "Ата Журт” фракцияси лидери Қамчибек Ташиев.

Келдибеков спикерликни осонликча топширмоқчи эмас

Қирғиз парламентининг спикери "Ата Журт” партияси вакили Ахматбек Келдибеков бўлиб ҳисобланади. Таҳличилар партия ўз ваклини мана шу лавозимда сақлаб қолишга ҳаракат қилишини билдиришмоқда. Аммо парламентдаги Социал демократлар ва "Ата Мекен” фракциялари спикернинг фаолиятини кескин танқид қилиб чиқишган. Спикерлик лавозимни қўлга киритиш учун курашаётган "Ата Мекен” фракцияси Ахматбек Келдибековга ишончсизлик билдириш тўғрисида қарор қабул қилган.


Парламент раиси Ахматбек Келдибеков.
​​Ҳукмрон коалиция шартномасида коалиция тарқаши билан парламент спикери истеъфога кетиши тўғрисида айтилган. Бироқ спикер Ахматбек Келдибеков бу шартнома қонун талабларига жавоб бермаслигини ва парламентдаги 120 депутатдан 81 нафари унга қарши овоз бергандагина истеъфога чиқишини билдирмоқда.

Қирғизистон Конституциясига биноан парламентдаги ҳукмрон коалиция ҳукуматни шакллантиради.

Сайфуллох..: Қирғиз республикасида содир этган сиёсий бўхронларни деярли барчаси, сиёсий элитага нисбатан лавозимларни етишмаслигидан ёки хокимият етакчилари ўзларига қарашли кўпинча янги итоаткор сиёсатчиларни олиб келиб олишлари оқибатида рўй берган.
 Бу сафар ҳам, янги президентни аввалги иш кунлари кадрларга алоқали тўппалонлар билан бошланмоқда. Бу сафар бу жараён аввалгилардан ҳам қаттиқроқ бўлиши кутилмоқда.
 Негаки бу сафарги президентни салохияти аввалгиларникидан заифроқ ва апрел воқеасидан кейинги вақтинча ҳукуматни бошқарган гурух, ўзларини хали ҳам хозирги ҳокиммиятга шерик ёки улушдор деб биладилар.
 Шундан келиб чиқиб, улар албатта президентга маслахатчи бўлган холатларида, кадрлар масаласида таъсир ўтказишга қаттиқ ҳаракат ясайдилар.
 Шу иш юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики , бошланмоқда ҳам.
 Хозирги вазиятда бунақанги қалтис ҳаракатлар ёмон оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. 
Хақиқатдан ҳам "ота-журт"партияси ичида, миллатчилар, бакиевпарастлар, хатто КРда катта қувватга эга бўлиб бораётган жиноятчилар оламига алоқадор сиёсатчилар мавжуд. Бу эса хозирги заиф КР хокимияти учун бахорга, ута хавфли вазиятларни пайдо қилиб қўйиши мумкин.

Туркистон.
Просмотров: 856 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz