Воскресенье, 19.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 6 » Ироқ пойтахтидаги портлашларда камида 24 инсон ҳалок бўлди
13:21
Ироқ пойтахтидаги портлашларда камида 24 инсон ҳалок бўлди
nocredit

Ироқ пойтахтидаги портлашларда камида 24 инсон ҳалок бўлди

Портлашлар Ироқда мазҳаблараро кескинлик ортган пайтда рўй берган.
Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган мавзеларида юз берган портлашларда камида 24 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланганлар.
Расмийларга кўра, бир мотоцикл ва бир неча автомобилга ўрнатилган бомбалар портлатилган.
Ушбу ҳужумлар АҚШ қўшинлари Ироқни расман тарк этганидан кейинги иккинчи ҳалокатли ҳужумлар бўлган.
Пойтахт Бағдоднинг бир неча жойларида 22 декабр куни рўй берган портлашлар 60 инсон умрига зомин бўлганди.
Ироқ Ички ишлар вазирлигига кўра, сўнгги портлашлар Садр Сити ва Козимия мавзеларида юз берган, 70 га яқин одам жароҳатланган.
Ҳужумлар Ироқда мазҳаблараро таранглик ортиб бораётган пайтда юз бермоқда.
Би-би-сининг Ироқдаги мухбири айтишича, ҳозирги пайтда мамлакат ўз бошидан энг оғир сиёсий инқирозлардан бирини кечирмоқда ва ва вазият жуда таранг.
Охирги портлашлар Бағдоддаги энг гавжум соатларда содир этилган, Ички ишлар вазирлигидан айтишларича, тинч фуқаролар нишонга олинганлар.
Мухбирларга кўра, эрталаб Садр Ситида мардикорлар тўпланадиган жойда кичик бир мотоцикл қолдириб кетилган.
Бир неча дақиқадан кейин мотоцикл портлаган, саккиз киши ҳалок бўлган.
Бир неча одам яраланган, атрофдаги автомобиллар ёниб кетган.
Орадан ярим соат ўтиб, кичик чой дўкони ёнида яна бир бомба портлаган, оқибатда бир инсон ҳалок бўлган.
Соат 9 ларда Козимия мавзесида бирин-кетин икки автомобил портлаши натижасида камида 14 инсон ҳаётдан кўз юмган.
Би-би-си мухбири Ироқ коалицион ҳукуматидаги инқироз сунний вице-президент Тариқ ал-Ҳошимийга жиноят иши очилиши билан кучайганини айтади.
Тариқ ал-Ҳошимийга терроризм бандлари айбловлари қўйилиб икки ҳафта олдин қидирув эълон қилинган, унинг ўзи бу айбловларни рад этади.
Мамлакат парламентидаги "Ал-Ироқия" сунний блоки ал-Ҳошимийга айб қўйилишига норозилик сифатида парламент мажлисларини бойқот қилмоқда.
Сунний сиёсатчилар шиа Бош вазир Нури ал-Маликийни ҳокимиятни монополия қилишда айбламоқдалар.
Тариқ ал-Ҳошимийни Ироқ Курдистони раҳбарияти ўз муҳофазасига олган, у Ирбил шаҳрида яширинмоқда, Бош вазир Нури ал-Маликий маҳаллий раҳбарлардан ал-Ҳошимийни топширишни талаб қилмоқда.
Садр Ситидаги портлаш жойида "Франс Пресс" ахборот агентлиги мухбирига гапирган ишчилардан бири Аҳмад Халаф зўравонликларда Ироқ сиёсатчиларини айблаган.
"Сиёсий раҳбарлар қудрат талашиб бир-бири билан жанг қилаяпти, бунинг ҳақини эса биз тўлаяпмиз. Агар ал-Ҳошимий ёки яна бирор киши қидирилаётган бўлса, бунда бизнинг айбимиз нима? Нега биз жабр кўришимиз керак?" деб айтган Аҳмад Халаф.

Сайфуллох: Араб оламидаги қўзғалонлар, Ғарб оламини у минтақадаги сиёсий таъсирини деярли суриб чиқармоқда. Уларни сиёсий доиралари, соддароқ айтганда ғарбпараст сиёсий партия ёки лидерларини, уларни фикрий етакчилиги билан бирга, тоборо оломонни бошқариб кетишларидан умидлари узилиб бормоқда.
Шу боис улар, Ислом оламида уларни мафкуралари асосидаги тузмлар тўла инқирозга учраб бўлгани ва уни ўрнига Ислом мафкураси асосидаги Халифалик давлати эълон қилиниши кутилаётган бир пайтда, Ғарб мустамлакачилари мусулмонлар аро урушлар фитнасини уюштиришга уринмоқдалар. Бу эса, Араб лигасига аъзо давлатлар томонидан, ўзларидаги диктаторлик режимларини сақлаб қолиш мақсадида, юқоридаги куфрни фитналарини амалга оширишда жонбозлик кўрсатишлари кутилмоқда.
Умид киламизки, уларни бу навбатдаги ифлос режалари хам, мусулмонлар холатни тўғри тушунишлари оқибатида, уларни макрларини ўзларини зиёнига қараб буриб юборадилар
Негаки бунаканги урушлар пайдо булгудай бўлса, мусулмонларни  ўзларини ўзлари билан аввора қилиб, урушаётган икки томон хам ўзларида  қурол бўлмаганлигидан, куфр оламидан ёрдам олиш орқали унга тобеъ бўлиб бораверишига сабаб бўлади. ОЛЛОХ сақласин.

Туркистон.

Просмотров: 817 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Unagmella  
0
Is your off clothes be introduced to protection standards?

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz