Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 14 » Исёнчилар тахқиқот олиб борувчи хайъатга хужум уюштирдилар
16:59
Исёнчилар тахқиқот олиб борувчи хайъатга хужум уюштирдилар


Исёнчилар тахқиқот олиб борувчи хайъатга хужум уюштирдилар

Америкалик аскар 16 нафар тинч ахолини ўлдирган махаллани яқиндан кўриш учун борган Афғон хукумати хайъати исёнчиларнинг хужумига дуч келишган.

Қандахор вилоятининг Панжвоий туманидаги қабила бошлиқлари ва қавм оқсоқоллари билан борган хайъат таркибида жумхурият раиси Хамид Карзай, унинг икки оғайниси ва бир неча юқори мартабали мулозимлар хам бўлган. Афғон кучлари ва исёнчилар орасидаги тўқнашув камида 10 дақиқа давом этган.

Минтақадаги полиция кучларига кўра, ходисада бир нафар аскар ва уч нафар исёнчи халок бўлган. Келган хайъат эса, қайта Қандахорга қараб йўл олган.

Маълумотларга кўра, якшанба кунида хужум уюштирган америкалик аскар тутқунликда сақланмоқда.

38 ёшда бўлган бу аскар Қандахор вилоятининг Панжовоий қишлоғидаги уч уйга кириб, гўдак ва аёллардан иборат 16 кишини ўлдирган эди.

Хайъат таркибидаги вилоят хокими Абдурахмон Айюбий махаллий ахолига америкалик аскарнинг бу қилмишини бахтсиз ходиса бўлган, деб бахолаётган пайтида ғазабланган халқ "Сизлар америкаликларни қўллаб қувватлайсизлар”деб,бақира бошлашган.

Америкаликларга бўлган қаршилик бундан олдинроқ хам Қуръони Карим нусхаларини ёндирилиши ортидан янграган эди.

Барак Обама рўй берган ходисани юракларни эзувчи қайғули ходиса булганини айтган.

Айни дамда Американинг мудофа вазири Лион Панита 16 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлган аскар гунохкор деб топилса, ўлим жазосига махкум бўлишини айтган.

Толибон кучлари эса, девона америкалик аскарларни бошини танасидан жудо қилиш билан тахдидлаган.

Якшанба кунида рўй берган бу ходиса тафсилотлари ноаниқлигича қолмоқда. Бироқ, маълумотларга кўра, америкалик аскарлар эрталаб тонгда ўз қароргохини тарк этиб, ён атрофдаги қишлоққа бориб қотиллик қилганлар.

Хамид Карзайнинг ўзи Қандахордан бўлгани, у ердаги қабила бошлиқлари билан алоқаси бўлгани учун бу ходисага яқиндан аралашиб келмоқда.

Карзайнинг ўзи, оға иниси ва ўртоқлари ахоли билан сухбатлашиб, уларга аскар албатта махкамага тортилади деб, ишонч бермоқдалар.Айни дамда норозилик намойишларини йулга қўйиш ахоли ва давлат манфаатларига зид эканини таъкидлашмоқда.

Туркистон таҳлили :  АҚШ Афғонистонга бостириб кириб, жуда катта муаммолар гирдобида қолди. Унинг босқинчилиги, ҳудди СССРни Афғонистонга бостириб кириши ва  парчаланиб йўқ бўлиб кетишига асос бўлганини эслатади.

Лекин СССРни Афғондан қочиб чиқиши, АҚШни қочиши каби катта муаммоли бўлмаган эди. Чунки ўша вақтларда, дунё икки қутбли бўлиб, коммунистларни қочиб кетишларидан пайдо бўлган мафкуравий ва сиёсий бўшлиқларни, АҚШ капиталистик мафкурага асосланувчи қувватлар билан тўлдиришга маваффақ бўлган эди.

Ҳозирги вазийят мутлақо ўзгача, АҚШ Афғонистонда ҳатто ҳарбий назоратни ҳам тўла қўлга кирита олгани йўқ. Мафкуравий, сиёсий ва иқтисодий мустамлака тизгинларини эса, деярли умуман қўлга кирита олгани йўқ.

Шунинг учун АҚШ назоратни фақат ҳарбий қуввати билан ушлаб туришга мажбур бўлиб турибди. Лекин Афғонларни сиёсий мустамлака қила олишдан умидини узган АҚШ, качонгача ҳарбий қувват билан у ерда (хаус) сиёсий ва мафкуравий бўшлиқни ушлаб тура олади?

Бутун дунё билиб турибдики, АҚШни Афгонистонни тарк этиши, минтақани Исломийлашувига олиб келади. Ҳозирда нафақат АҚШ балки бутун куфр олами шу муаммо ҳақида бош қотиришмоқда.

АҚШ Афғон халқининг исломий туйғуларига қаттиқ тегиб, уларни тахқирлаб, вазийятни кескинлаштириш орқали балки ана шу Афғонистондан қочишга шошилаётган НАТОга аъзо куфр олами вакилларини Афғон муаммосига кайтадан тортишга уринаётгандир.

АҚШ Афғонистонга қўшни давлатларни ваҳимага солиш устида ҳам иш олиб бораётганини ҳисобга олсак, юқоридаги провакацияли ҳаракатлари янада ойдинлашади. Негаки Афғон халқини исломий туйғуларини жумбушга келиши, бу қўшниларни АҚШдан ёрдам сўрашга ва унинг шартларини барчасига рози бўлишларига ундайди.


Просмотров: 1211 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz