Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 1 » Исломий Халифалик... Ҳизбут Таҳрир мабдаийлиги билан бошқаларнинг ён беришлари ўртасида
18:31
Исломий Халифалик... Ҳизбут Таҳрир мабдаийлиги билан бошқаларнинг ён беришлари ўртасида

Исломий Халифалик... Ҳизбут Таҳрир мабдаийлиги

билан бошқаларнинг ён беришлари ўртасида

«Ал­мисрийюн» газетаси 2011 йил 29 ноябрда Ихвонул Муслимин жамоатининг бош муршиди доктор Муҳаммад Бадиъйнинг ўз ҳафталик рисолатида айтган ушбу сўзларини нашр қилди: «жамоат ўзининг асосчиси имом Ҳасанул Банно белгилаб берган буюк ғоясига етишига яқин қолди. У ўзининг барча муассасалари ва асослари билан рашид, адолатли бўлган низомни барпо қилиш билан бўлади, унда бир ҳукумат бўлади сўнгра рошид Халифалик ва бутун оламга устозлик бўлади». Бу сўзлар Мисрдаги илмоний оқимнинг капалагини учириб юборди. Бу оқим 25 январ қўзғолонидан бери Мисрдаги илмоний тузумни сақлаб қолиш учун курашиб келмоқда, Исломий бошқарув ҳақидаги ҳар қандай сўзни қатъиян рад қилиб келмоқда. Жамоатдаги иршод идораси аъзоси доктор Абдурраҳмон ал­Бирр ана шу сўзларга бўлган ҳужумга қарши туриб бош муршид айтган сўзларни мазмунидан ажратиб ташлади, илмонийларни ва уларнинг ортида турган кофир Ғарб давлатларини рози қилишга уриниб шундай қилди. Мисрдаги Исломий оқимнинг тобора кўтарилиб бораётгани ва у билан бир қаторда Халифалик давлати орқали Ислом билан ҳукм юритишни талаб қилаётган овозларнинг баланд янграётгани бу куфр давлатларини қўрқувга солмоқда. «Ҳуррият ва адолат» газетаси 2012 йил 5 январда ёзишича, доктор ал­Бирр бундай деди: «бош муршид рошид Халифалик деганида Халифалик давлати тепасида турадиган ҳамда волийларни ва бошқа нарсаларни бошқарадиган битта халифа бўлишидан иборат анави анъанавий андозани эмас, балки барча араб ва исломий давлатлар ўртасида бир иттифоқ бўлишини назарда тутди». Ал­Бирр исломий ҳамкорлик ташкилоти ривожлантириш ва таяниш мумкин бўлган бир моделдир, деди!

Бу ишни Тунисда юз берган нарсанинг такрорланиши деса бўлади. Чунки ўшанда наҳза ҳаракатидаги иккинчи фигура (одам) Жумодий Жиболий Сувса шаҳрида 2011 йил 13 ноябрда олтинчи Халифалик ҳақида сўз юритган ва бу нарса Тунис майдонида катта тортишувни келтириб чиқарган эди. Бу эса Жиболийни сўзидан қайтиб «бу иборани ўз оқимидан чиқариб юбориб талқин қилинди» деб таъкидлашга мажбур қилган ва у қарши тарафни тинчлантириб хотиржам қилиш учун «наҳза партиясининг сиёсий бошқарув борасидаги танлови ўз қонунийлигини халқдан оладиган республика демократик низомдир» деб қўшимча қилган эди. Жиболийнинг ўз сўзларидан дарҳол қайтиши унинг қаршисида бўлғуси Тунис ҳукумати бошлиғи бўлиш эшигини очиб берди. Шундан кейин ҳаракат раиси Ғаннуший «Жиболий исломий Халифаликнинг эмас, Туниснинг бош вазири» деди.

Шу мазмунда доктор Рифъат Саид ҳам 2012 йил 7 январда «аҳлул Қуръон» сайтида «Халифалик ва у ҳақдаги хом хаёллар» номли бир мақола ёзди. У «Халифалик Исломдаги бошқарув низоми сифатида фарздир», деган сўзни сохтакорлик ва шаръий тушунчага муҳтожлик сезилиб турган шаклда рад қилишга уринди. У Шаҳристоний, Журжоний, Ғаззолий, Омидий каби мусулмонлар уламоларининг Халифалик ақоид усуллари (асослари)дан эмас, деган сўзларини Халифаликнинг фарз эмаслигига бир далилдир, деб ҳисоблади. Доктор бундай деб ҳисоблашда узрлидир. Чунки у ақида билан шаръий ҳукм ўртасидаги фарқни ажратолмайди. Чунки Халифалик фарзлигини исботлаш бир шаръий ҳукмни исботлашдир. Буни Китоб, Суннат ва саҳобалар ижмосидан олинган шаръий далиллар исботлайди ва бу далиллар ўрни ақида бобида эмас. Мен докторга унинг ўзи «Шарҳул мавоқиф» китобида Журжонийдан келтирган ушбу сўзларни келтираман: «Халифалик диёнатлар ва ақидалар усулидан эмас, балки у мукаллафларнинг феълларига тааллуқли фуруълардандир». Шаръий ҳукм Шоре Субҳанаҳунинг мукаллаф бандаларнинг феъл­ишларига тааллуқли хитобидир, ақида эса далилдан келиб чиқиб воқега мувофиқ келган жозим (қатъий) тасдиқдир.

Ҳизбут Таҳрир – бу ҳизбнинг исми Исломий майдонда Исломий Халифаликни барпо қилишга асосий урғуни берадиган даъват билан боғланиб келади – шу мазмунда бир неча баёнотлар чиқарган. Уларда Мисрдаги вазият ҳақида сўз юртилади. Ҳизб уларни кенг курашчан шаклда тарқатди. Бу баёнотларнинг охиргиси 2012 йил 6 январда чиққан «Эй Миср аҳли, фақат рошид Исломий Халифалик бўлсагина халос топишингизни тушуниб етишингиз учун наҳотки сайланган халқ мажлиси билан демократик илмоний давлатни яна ўнлаб йиллар тажриба қилиб кўришингиз керак бўлса?!» номли баёнот бўлди. Уни одамларга тарқатиш пайтида хавфсизлик идорасига алоқадор баъзи кимсалар уни тарқатишга тўсқинлик қилишди. Улар ўзларини салафийлармиз, деб даъво қилишди. Ваҳоланки салаф солиҳлар халифани сайлашни РосулуллоҳAни дафн қилишдан муқаддам қўйишган. Халифалик улуғ фарз бўлгани учун шундай қилишган. Аммо анавилар эса ҳизб аъзоси устоз Аҳмад Абу Юсуфнинг Халифалик фарзлиги ҳақидаги баёнотни тарқатишни тамомига етказишига йўл қўйишмади! Аксинча тўсқинлик қилишди, сўнгра бу устозни полицияга, кейин прокуратурага топширишди, прокуратура уни расмий протокол билан бўшатиб юборди ва унга қолган нашраларни қайтариб берди.

Газеталар буни Ҳизб йигитлари билан баъзи салафийлар ўртасидаги қаттиқ тўқнашув қилиб кўрсатди! Шу ҳодисадан кейин дурайм 2 радиостанцияси 2012 йил 10 январда Мисрдаги Ҳизбут Таҳрир муассислари вакили устоз Муҳаммад Абдул Қовийни, ахборот идораси аъзоси устоз Маҳмуд Торшубийни ва воқеа гувоҳи устоз Аҳмад Абу Зайфни устоз Воил Иброший тайёрлаган «ал­ҳақиқат» программасидаги доира суҳбатига таклиф қилди. У ҳизб билан танишиш учун уларнинг ўртасидаги суҳбатдан иборат эди, холос. Бу доира суҳбати мавзуси яширин тарзда режалаштирилгани аён бўлиб қолди. Чунки унда ҳизб йигитлари кутмаган меҳмонлар ҳам қатнашди, улар ҳақида эълон қилинмаган эди. Бу Халифалик фикратига зарба бериш ва ҳизбни хунук кўрсатиш учун бўлган бир уриниш бўлди. Буни таниқли меҳмонларнинг Халифалик фикратини рад қилишлари орқали қилишмоқчи бўлди. Лекин уларнинг бу режалари барбод бўлди. Чунки Мисрдаги сиёсий доирада бунга муносабат билдириш эътиборни тортадиган даражада бўлди. Қолаверса бир неча газеталар Халифаликка чақираётган Ҳизбут Таҳрир билан танитишни нашр қилиш учун ўз сонларида кенг алоҳида ўринларни ажратди.

Программани олиб борувчи ҳарбий кенгашнинг Ҳизбут Таҳрир ҳақидаги баёнотини ўқиб эшиттирар экан ҳизбнинг бу баёнотга берган раддиясини ўқиб эшиттирмади. Ҳизб бу раддияда ўзининг мусулмонлар юртларини Исломий Халифалик давлатида бирлаштиришга ҳаракат қилаётган оламий ҳизб эканини баён қилган эди. Лекин Иброший бирон яширин ғараз сабабли буни билмасликка олди!

Доктор Абдурроҳим Алининг роли Халифалик фикратига зарба беришдан иборат эди шекилли у ҳадеб Халифалик фарз эмас деб таъкидлайверди, лекин ҳеч қандай шаръий далил келтирмади. Доктор Абдуллоҳ ибн Умар Абдурраҳмоннинг роли эса – Аллоҳ унинг отасини оламни Халифаликка қарши ўзи олиб бораётган урушга тортаётган Америка қамоқларидан тезроқ халос қилиб ёруғликка чиқарсин – ҳизбни хунук кўрсатишга зўр бериб уриниш бўлди. У бунга ҳизб ҳақида илгари ёзилган баъзи китоблардан олинган ҳизб ҳақидаги бир қатор бўҳтон ва ёлғонларни келтириш орқали уринди. Баҳсчи уларни чуқур назар ташламай ва ҳеч бир далилсиз келтирди. Доктор Абдуллоҳ ибн Умар Абдурраҳмон «биз шайхимизни мужтаҳид мутлақ деб ҳисоблаймизу аммо Росул Aни шайхимизга ўхшаган мужтаҳид эмас, деймизми» деб жоҳилларча гап қилди. Чунки у масалани ижтиҳод борасидаги қудратни бир­бирига солиштириш қилиб қўйди! Бу албатта жуда ҳайрон қолдирадиган ғалати иш бўлди. Чунки у қандай қилиб бизнинг «Росулнинг мужтаҳид бўлиши жоиз эмас» деган сўзимизни Росул A ижтиҳодга қодир эмас ва бизнинг шайхимиз қодир, деган маънодадир деб қандай айта олиши мумкин ахир?!

Доктор ибн Умар Абдурраҳмон ижтиҳодда хато ва тўғри бўлиш эҳтимоли борлигини билмай ёки қасддан чалкаштириб юборди. Бу, яъни хато эса Росул \ ҳақида асло жоиз эмас. Чунки Росулуллоҳ A ҳаводан олиб гапирмайдилар, у киши фақат ҳақ, тўғри сўзни айтадилар... Шайхимиз эса ижтиҳод борасида бошқа мужтаҳидлар кабидир, яъни унинг раъйи тўғри, лекин хато бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Доктор буни ва ижтиҳодга бўлган қудратни бир­бирига чалкаштириб юборди. Чунки унинг тингловчига тасаввур беришича гўё биз ижтиҳод борасида шайхимиз қудратини Росул A қудратидан устун қўяётган бўлиб қоляпмиз! Қандай ёмон тушунмоқдалар­а.

Лекин шунга қарамай ҳеч шубҳа йўқки ҳизб бу программадан кўп фойда олди. Бу программа Мисрда ҳизбга қарши жорий қилинган ахборот воситаларида ёритмаслик тўсиғини синдириб ташлашга ҳисса қўшди. Шунинг учун бир ҳизб аъзосининг ушланиб прокуратурага топширилгани, сўнгра уни озод қилингани ҳақидаги хабар ахборот воситаларида чиқиб кетди. Ҳолбуки 2002 йилда ҳизбнинг 120 аъзоси қамоққа олингани ҳақидаги хабар ўша пайтда ахборот воситаларида ёритилмаган эди. Ваҳоланки бу муҳим хабар эди. Айниқса ўшанда улардан 24 йигитнинг иши судга ўтказилиб, улар устидан бир йилдан беш йилгача қамоқ ҳукми чиқарилгани учун бу муҳим хабар эди.

Ҳизбут Таҳрир ўзи даъват қилаётган фикрати йўлида хавфсизлик идорасининг турли тазйиқлари, таъқибларига бардош бериб, сабр қилиб, ажру савобни умид қилиб, Аллоҳ йўлида бирон маломатчининг маломатидан қўрқмай  фикратни маҳкам ушлашнинг беназир намунасини кўрсатди. Натижада унинг исми зикр қилинса Халифалик зикр қилинадиган, Халифалик зикр қилинса унинг исми тилга олинадиган бўлди. Ҳизб Аллоҳ изни ила то рошид Халифалик орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш ҳақидаги мақсадига эришгунигача шундай бўлиб қолажак. Мана шу зўравон, адолатсиз подшоҳликдан кейин яна рошид Халифалик бўлишини Росулуллоҳ A башорат бердилар. Ҳизб шу фикратга маҳкам ёпишгунча қолажак. Айни вақтда биз бошқа исломий ҳаракатларнинг ҳокимиятга етиш йўлида кетма­кет ён бераётганини кўриб турибмиз. Ҳокимиятга етиш учун шунчалар ён бераётган экан ҳокимият тепасида доим қолиш учун ён беришлари қандай бўлар экан?! Аллоҳ Таоло деди:

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга-ишончга эгамиз»                                                                     [Юсуф 108

Ҳизбут Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими


Просмотров: 2830 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz