Исроил президенти Шимон Перес Эрон фуқароларини «коррупциялашган режимга» қарши кўтарилишлик ва мамлакат раҳбариятини «ағдаришликка» ундаган хитоб-тасма ёзди, хабар қилади Kol Israel.
Тасмада Перес Эрон халқини форс янги йили (наврўз байрами) билан табриклади ва оддий халқнинг сионистлардан нафратланишига асос йўқлиги – барча айб раҳбариятда эканлигини белгилаб ўтди, маълум қилади Курсор.
«Мен Эрон халқини коррупциялашган режимни ағдариб ташлаб, форс миллатининг шарафли анъаналарига қайтишликка чақираман. Эрон халқи, бомба ва ракеталарга бўлган муҳаббатдан ўзгача, улкан тарих ва маданий меросга эга», - деди Исроил президенти.