Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 25 » “Исроилнинг самимий дўсти” Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
11:11
“Исроилнинг самимий дўсти” Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди


kres

"Исроилнинг самимий дўсти” Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Исроил мат буоти Ўзбекистоннинг Яҳудий давлатидаги собиқ элчиси Ойбек Усмоновнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланганини ана шундай шарҳламоқда.

Исроилнинг Курсон ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил Ташқи ишлар вазирлигида бу хабар мамнунлик билан қабул қилинган. Яҳудий дипломатик идораси Усмоновни "Исроилнинг самимий дўсти” дея баҳолаган.

Ойбек Усмонов 2001 – 2006 йилларда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси бўлиб ишлаган.

Бу даврда "икки давлат муносабатлари сезиларли даражада фаоллашган”и айтилади.

Усмонов Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаган.

У Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан муносабатларни ривожлантириш масалаларига масъул бўлиши айтилмоқда.

Ўзбекистонлик мустақил сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг фикрича, Ойбек Усмоновнинг Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланиши минтақа давлатлари билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш режалари билан боғлиқ.

- Менинг назаримда Ойбек Усмоновнинг бу лавозимга тайинланиши хавфсизлик соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни англатади. Иккинчидан, бу Ойбек Усмонов элчи бўлган давлатлар билан муносабат бир қадар илиқлашувига қаратилган кадрлар танлови деб ўйлайман, - деди ўзбекистонлик мустақил сиёсатшунос.

Ойбек Усмоновнинг янги лавозимга тайинланиши вазирликда давом этаётган кадрлар алмашинуви жараёнининг давоми сифатида кўрилмоқда.

Абдулазиз Комилов 13 январ куни Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган эди.

Бу лавозимда ишлаб келган Элёр Ғаниев эса, ўзининг аввалги лавозими Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ўтказилган эди.

Абдулазиз Комилов 2003 йилдан 2010 йилгача Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган.

Туркистон: Каримов илгари яхудийлар билан яширинча олиб борадиган алоқаларини, энди очиқчасига юргизмоқда. Бу одам тўғрисидаги халқ орасида тарқатилган миш мишлар, бирин кетин тасдиқланмоқда.
Уни хатти харакатларидан, эндиги сиёсатида Ўзбек халқини қудратидан маккорона фойдаланишдан умидини узиб бораётган кўринади. Демак у Афғонистондаги муаммодан фойдаланиб, ўзини халқаро сиёсатдаги мавқейини тиклашга уриниб кўрмоқчи. 
Буни Ўзбек халқини хозирги қиш совуқларида, газ ва электрсиз ўта ночор ахволда ташлаб юборилганлигидан англаб олиш қийин эмас. Каримов ўзини Ўзбек халқи томонидан кечирилиши мумкинлигидан умидини узган. Шунинг учун бутун эътиборини ўз халқи ва халқаро хамжамийят нафратидан сақлаб қолишидан умид қилиб, АҚШ ва яхудийларни маслахатларига қаратмоқда. 
Каримовни режимини, тинчлик билан бошқасига алиштирилиши мумкинлигидан деярли умид узилган. У Сурия ёки Ливиядаги холатларга тайёргарлик кўрмоқда.

Туркистон.

Просмотров: 1351 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 3.3/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz