Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 16 » Ҳизбут Таҳрир – Суриядан мусулмон уламоларига баёнот
11:27
Ҳизбут Таҳрир – Суриядан мусулмон уламоларига баёнот

Ҳизбут Таҳрир – Суриядан мусулмон уламоларига баёнот

Ҳижрий 1433 йил 15 робиул-аввал, милодий 2012 йил 7 февралда мусулмонлар уламоларидан бир юз етти киши Сурияда кечаётган ҳодисалар хусусида бир баёнот чиқаришди. Унга мусулмонларнинг қонини тўкиш ва бошқа ҳуқуқларини поймол қилиш ҳаромлиги, Сурия армияси ва хавфсизлик идорасининг  бирон кишини ўлдириши ва ўз вазифаларини давом эттириши асло жоиз эмаслиги ҳақидаги фатволарни қўшишган. Улар озод армияни қўллаб­қувватлашга чақиришган. Араб ва исломий давлатларни эса Сурия режимига нисбатан ва бу режимни қўллаб­қувватлаётган Россия ва Хитой каби давлатларга нисбатан жиддий позицияни эгаллашга чақиришган. Улар шунингдек ўз давлатларини адолат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, эркинликларни юзага чиқариш, мамлакат бирлиги ва манфаатларини асрайдиган муассасаларни тузиш асосига қуришлари учун оппозиция сафларини бирлаштиришга ҳам чақиришган. Улар Сурия халқининг қонини тўкишни тўхтатадиган ҳар қандай саъй­ҳаракатни қўллаб­қувватлашларини билдиришган ҳамда ҳокимиятнинг тўғри тарзда алмашинишини кафолатлайдиган ва қурбонларга бадал тўлови бўладиган эркин сайловларга чақиришган.

Турли мусулмон юртлар уламолари томонидан чегаралар оша баёнот чиқарилиши албатта яхши иш. Бу нарса мусулмонларнинг тақдирий масалалари битта эканини таъкидлаб турибди. Лекин бу баёнотда ҳеч қандай исломий ечим берилмагани номақбул ишдир. Бу билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рози бўлмайдиган томонларни, яъни кофир капиталистик Ғарб давлатларини ва Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаётган ҳоким режимларни рози қилиш мақсади кўзланганга ўхшайди. Ҳолбуки мусулмонлар уламоларининг баёноти бутун маъно мужассам, чалкашликка йўл қўймайдиган, очиқ, журъатли, аниқ­тиниқ бўлиши, Сурияда ва бошқа мусулмонлар юртларида кечаётган ҳодисаларга нисбатан ҳақиқий Ислом позициясини ифодалаб бериши вожиб эди. Уламолар бу баёнотда барча мусулмонларга ҳақиқий даъват йўллаб уларни Роббилари ва динларига содиқлик позициясида туришга чақиришлари вожиб эди. Уламолар бу баёнотда Исломий Умматнинг масалалари, тинчлиги ва уруши битта эканини, на сохта тўсиқ ва чегаралар ва на қўйларга ташланган бўрилардек устимизга ташланаётган Ғарб манфаатларига хизмат қилиш учун экиб ташланган ва  мусулмонларни бўлиб ташлаётган режимлар бу Уммат фарзандларини бир­биридан ажратиб ташлолмаслигини баралла эълон қилишлари вожиб эди.

Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари ана шу уламоларга мурожаат қилиб уларга энг аввало қуйидагиларни эслатамиз: улар НабийA меросхўрлари ва дин омонатини сақлаш буюрилган кишилардир. Аллоҳ улардан ҳақни одамларга баён қилишлари, уни яширмасликлари тўғрисида аҳд олган. Биз уларга Аллоҳ уларни кўриб ва эшитиб турганини эслатамиз. Мусулмонлар уламолари агар баён қилмай яширишадиган бўлса гуноҳкор бўлишадиган шаръий ҳукмлардан баъзилари қуйидаги қатъий ҳукмлардир:

·       Мусулмонлар уламолари зиммасидаги шаръий вожиб вазифа Суриядаги мусулмонлардан шаръан талаб қилинган иш Сурия режимини энг аввало Ислом билан ҳукм юритмайдиган режим бўлгани учун ағдариб ташлаш эканини баралла, аниқ­тиниқ эълон қилишларидир.

·       Мусулмонлар уламолари зиммасидаги шаръий вожиб вазифа ўзгариш ясаш тариқати Росул A тариқати бўйича бўлиши вожиблигини, зеро бу ўзгариш покиза бўлиши вожиблигини, уни мусулмонлар, барча мусулмонлар: уларнинг уламолари ҳам, обрўли кишилари ҳам, оммаси ҳам, қувват аҳли ҳам – зеро қувват аҳли юртда ҳақиқий ва амалий ўзгариш қудратига моликдир – ўз қўллари билан амалга оширишлари вожиблигини баён қилишларидир.

·       Мусулмонлар уламолари зиммасидаги шаръий вожиб вазифа Суриядаги қувват эгаларига зиммаларидаги шаръий вожиб вазифа ўз халқини ҳимоя қилиш ва Аллоҳ, Росули ва мўминлар ансорлари Мадинаи Мунавварада қилганларидек Исломий Халифалик давлатини тиклаш учун динларига ёрдам бериш эканини баён қилишларидир.

·       Мусулмонлар уламолари зиммасидаги шаръий вожиб вазифа фуқаролик давлатини ёки бошқача айтганда динсиз илмоний давлатни талаб қилиш ботил чақириқ эканлигини, чунки бундай давлат низомлари қабул қилиш ёки татбиқ этиш ёки даъват қилиш ҳаром бўлган куфр низомлари эканини баён қилишларидир.

·       Мусулмонлар уламолари зиммасидаги шаръий вожиб вазифа мусулмонлар юртларига ажнабий аралашувнинг – бу аралашув Сурия халқини қўллаб­қувватлажагини мунофиқларча даъво қилаётган Америка ва Европа давлатлари томонидан бўладими ёки сурияликларга душманликни очиқ эълон қилаётган Россия ва Хитой томонидан бўладими, ҳеч фарқсиз – ҳаром эканлигини, чунки бу давлатларнинг барчаси Исломга баб­баравар душман эканини, ҳаммаси ўз услуби бўйича Исломга қарши курашаётганини баён қилишларидир.

·       Мусулмонлар уламолари зиммасидаги шаръий вожиб вазифа халқаро ҳимояни таъминлаш учун хавфсизлик кенгашининг аралашишини талаб қилиш ҳаром эканини, чунки бу кенгашнинг қонунлари куфр қонунлари эканини, унинг мақсадлари йирик давлатлар ва энг аввало Америка мақсадлари билан чамбарчас боғлиқ эканини баён қилишларидир.

Шуни ҳам эслатиш керакки, мусулмонлар уламолари агар раббоний уламолар бўлишни истасалар улар мусулмонларнинг ҳолати уларнинг барча юртларида битта эканини, бинобарин бу ҳолатнинг шаръий ечими битта эканини ҳамда мусулмонлар устидан Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм юритаётган тоғут режимларни ағдариб ташлаб уларнинг ўрнига Ислом давлатини қуриш вожиб эканини баралла эълон қилишлари вожибдир.

Эй мусулмонлар юртларидаги фозил уламолар:

Шунча узоқ давр сукут сақлаганингиз бас, етар. Ҳақ сўзни айтишингиз ва узоқ кутилган, ваъда қилинган иккинчи рошид Исломий Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилишингиз вақти келди. Шояд бу Халифаликнинг қоқ юраги Аллоҳ баракотли қилган Шом бўлиб қолса ажаб эмас. Шундай экан Ислом давлати туғилиши кутилаётган мана шу «тўлғоқ»нинг мана шу қийин лаҳзасида ўз ҳиссангизни қўшиб қолинг. Аллоҳ Таоло деди:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг ҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»         [Нур 55]

  

Ҳизбут Таҳрир                                                                               17 робиул-аввал 1433ҳ

Сурия


Просмотров: 1263 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 Ivan Poddubny  
0
Va Lillahilhamd !

1 Хизб  
0
Аллаху Акбар!!!!!!!

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz