Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 20 » Ҳизбут Таҳрирнинг Ямандаги матбуот бўлими
16:06
Ҳизбут Таҳрирнинг Ямандаги матбуот бўлими

Ҳизбут Таҳрирнинг Ямандаги матбуот бўлими 

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
19 муҳаррам 1433ҳ
14 декабр 2011м
Матбуот баёноти
Янги ҳукуматнинг шиори ҳам олдинги
ҳукумат каби: ёрдам сўраб хорижга қўл чўзишдир!
10 декабр шанба куни Санъода Муҳаммад Солим Баснадуҳ бошчилигидаги «миллий келишув ҳукумати» президент вазифаларини бажарувчи Абдурроббиҳ Мансур Ҳодий олдида конституцияга қасамёд қилди.
Ҳодий янги ҳукумат аъзолари билан бўлган учрашувдан бўшаши биланоқ халқаро хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган давлатлар элчилари билан, Европа Иттифоқининг Санъодаги миссияси бошлиғи билан ва Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши элчилари билан учрашувга шошилди. Бу хабарни 11 декабр якшанба куни ҳукуматга қарашли «ас-Савра» газетаси тарқатди. Бу газета Ҳодийнинг «биз Яманнинг биродар ва дўст давлатлар томонидан бўладиган қўллаб-қувватлов ва ёрдамга эришишини умид қиламиз» деган сўзларини келтирди.
Шуни ҳам айтиш керакки, Баснадуҳга бу ҳукуматни ташкил қилиш таклиф қилинганидан кейин Ҳодий 29 ноябрда ўзи бошчи бўлган миллий коалиция кенгаши йиғинида «ўзининг Саудия ва амирликлар ташқи ишлар вазирларига Яман электр ва нефт секторига шошилинч ёрдам кўрсатилишига ўта муҳтож бўлиб турганини етказганлигини, иккала вазир бу тўғрида Яманга ёрдам беришга розилик билдиришганини» айтган эди. Бу маълумотни Яманда чиқадиган кундалик «ал-Увло» газетаси 30 ноябр чоршанба куни келтирди.
Бу ҳукумат – гарчи расмий матбуот уни жуда зўр деб кўрсатиб, мисли кўрилмаган деб таърифлаётган бўлса-да – 1962 йилдан бошлаб 49 йил давомида ташкил этилиб келган олдинги ҳукуматлардан ҳечам фарқ қилмайди. Аксинча уйғонишга оид аниқ сиёсий қараш ва ҳақиқий программа йўқлигида олдинги ҳукуматлар билан бир хилдир. У таянадиган бор-йўқ нарса хориждан ёрдам кутишдир, холос. Бу эса Яманни – шунча хилма-хил бойликлари борлигига қарамасдан – оёққа туролмайдиган ва ўзининг потенциалига таянмайдиган қилиб қўяди. Яманни бериладиган пуллар эгалари бўлган мустамлакачи Ғарб давлатлари ҳукмронлик қиладиган бир «экинзор»га айлантириб қўяди. Мустамлакачиларнинг ана шу пуллари Яманга бевосита ёки уларнинг шу региондаги югурдаклари орқали билвосита оқиб келади.
Агар исломий юртларга назар ташласак уларнинг икки турли эканини кўрамиз. Биринчиси нефт сотишдан келадиган улкан маблағларга эга мамлакатлар, бу мамлакатлар бу маблағларни мустамлакачи Ғарб давлатлари банкларига қўяди, бу пулларни «нефтдоллар» деб аташади. Бу мамлакатлар бу пуллардан ҳатто энг таҳликали шароитларда ҳам фойдаланолмайди ёки чиқариб ололмайди. Иккинчиси эса Ғарбнинг ана шу мустамлакачи давлатларидан ёрдам сўрайдиган давлатлардир. Мустамлакачи давлатлар бу давлатларга ўзларидаги банкларга омонат қўйилган ўша нефт пулларидан қарзлар ёки грантлар беради ва шу орқали ўзларининг барча исломий юртлар устидан ҳукмронликларини мустаҳкамлаб олади.
Ахир қачонгача исломий юртлар мустамлакачи Ғарб давлатлари режаларига қарам бўлиб қолаверади?! Мусулмонларнинг пуллари ва бойликлари қайтариб олиб келиниши ва уларнинг ўз қўлларида сақланиши лозим. Мусулмонлар агар Ислом давлатини тикласалар бу пуллар ва бойликлар уларнинг фаровон ҳаёт кечиришига бемалол етиб, ошиб ҳам қолади. Аллоҳ Таоло деди:

«Ва Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам инфоқ-эҳсон қил. Ерда (зулму зўравонлик билан) бузғунчилик килишга уринма. Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас» [Қасос 77]
Мустамлакачи Ғарб давлатларининг ҳукмронлигини мусулмонлар юртларидан йўқ қилиш фақат мусулмонларнинг сиёсий вужуди бўлмиш Халифалик давлати барпо бўлсагина ва уларнинг устида битта халифа тиклансагина амалга ошади. Халифага Ислом билан ҳукм юритиш шарти билан байъат берилади. Халифа мусулмонлар ишларини Ислом билан бошқаради, уларнинг юртларини бирлаштиради. Халифа мустамлакачи Ғарб давлатлари бу юртлар устидан ўз ҳукмронликларини мустаҳкамлаш учун, бизни заифлаштириб, бўлиб ташлаб, ўзларининг мақсадларига хизмат қилдириш учун сунъий равишда пайдо қилган сохта чегараларни йўқ қилади. Халифа хорликка дучор қилинган мусулмонларни яна азизликка олиб чиқади, мол-дунёни уларга санаб ўтирмай ҳовуч-ҳовуч улашади. Зеро имом Аҳмад муснадида Жобир ибн Абдуллоҳдан шундай деганлиги ривоят қилинган: Росулуллоҳ  дедилар:

«Умматимнинг охирида шундай бир халифа бўладики, у молни санаб ўтирмай ҳовучлаб улашади». Шундай экан эй мусулмонлар, Халифаликни тиклаш учун Ҳизбут Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишга шошилинглар.

Телефон: 735417068
Электрон почта: h1924hi@gmail.com
Ҳизбут Таҳрирнинг электрон сайти: www.hizb-ut-tahrir.org
Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлимининг электрон сайти: www.hizb-ut-tahrir.info


Просмотров: 863 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz