Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 20 » Ҳизбут Таҳрирнинг Ливандаги матбуот бўлими
16:01
Ҳизбут Таҳрирнинг Ливандаги матбуот бўлими

Ҳизбут Таҳрирнинг Ливандаги матбуот бўлими 

17 муҳаррам 1433ҳ
12 декабр 2011м
Қасоснинг Биялда қилган маърузаси
Уммат қўзғолони, Ғарбдаги кризислар, империянинг
жон бериш талвасаси, ҳазоратнинг янгидан туғилиши
Ҳизбут Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими раиси 2011 йил 11 декабрда Биял-Байрутдаги араб китоб кўргазмасида «Уммат қўзғолони, Ғарбдаги кризислар, империянинг жон бериш талвасаси, ҳазоратнинг янгидан туғилиши» деган мавзуда маъруза қилди.
Маърузачи Ғарбдаги норозилик намойишлари воқесини ва араб минтақасидаги қўзғолон ҳақиқатини фикрий, тарихий ва сиёсий жиҳатдан ўрганиб чиқди. Унинг фикр билдиришича, бу намойишлар ва мана шу қўзғолонни келтириб чиқарган омил битта нарсадир, у ҳам бўлса одамларни зулмга ва инсоннинг ҳурмати поймол бўлаётганига қарши бош кўтаришга ундаган аламдир. Араб оламида инсон ҳурматини репрессив режимлар поймол қилди. Бу режимлар ўз халқларига гўё бу халқлар ҳоким тўдага хизмат қилиши лозим бўлган қуллардек муомала қилди. Бу ҳам етмагандек четдан келтирилган ва Умматнинг ўзлигига ҳеч бир алоқаси бўлмаган бегона конституциялар ва қонунларни татбиқ қилди. Ғарбда эса инсон ҳурмати телба, ваҳший капиталистик низом сабабли поймол бўлди. Бу низом бойликни бир ҳовуч молия магнатлари қўлига тўплаб қўйди. Бу магнатлар одамларнинг икки фоизини ташкил қилади, холос. Бу ҳам етмагандек моддий қиймат ҳукмрон бўлиб қолди, инсоний, хулқий, руҳий қийматлар эса йўқ қилинди. Бунга ҳаёт ва саодат маъносини фақат моддий манфаат ва мумкин қадар кўпроқ жасадий лаззатга эришишдангина иборат қилиб қўйган Ғарб сақофати айбдордир.
Маърузачининг айтишича, алам ундови билан кўтарилган қўзғолон агар золим воқеликни йўқ қилиб унинг ўрнини эгаллайдиган альтернатив сақофат ва ҳазорий лойиҳа билан таъминланмас экан бу қўзғолон охир-оқибат муваффақиятсизликка учрайди ёки бўғиб ташланади, фожиалар билан якунланиши ҳам мумкин. Бу ерда исломий оламнинг араб минтақасидаги умидли қўзғолонлар билан Ғарбдаги капитализмга қарши норозилик намойишлари ўртасида фарқ бор. Чунки Ғарбдаги норозилик намойишлари коммунизм идеологияси қулаганидан кейин юз берди. Бу намойишлар Ғарбнинг капитализм ҳазорати ўрнини эгаллайдиган бир альтернатив сақофат ва ҳазорий лойиҳа билан таъминланмасдан бошланди. Бинобарин улар боши берк кўчага криб қоладиган, бир муваффақиятсиз ҳаракатдир. Агар Ғарб жамиятларининг альтернатив сиёсий лойиҳаси бўлганида эди у албатта сайлов программаларида кўринар, натижада ғарбликлар сайловларга ўзларининг сиёсий хоҳишларини рўёбга чиқаришнинг бир йўли сифатида суяниб қолишган бўлар эди. Демак бу намойишлар асосан қуйидаги икки нарсага далолат қилмоқда. Биринчиси: капиталистик иқтисодга ишонмаслик. Иккинчиси: Ғарб демократияси ва унинг сайлов ўйини расволигининг фош бўлиб қолгани. Ғарбликлар бу сайловлар алдов эканига ишонч ҳосил қилиб қолишди. Сайлов натижалари ҳали маълум бўлмасдан турибоқ олдиндан одамлар бўйнига миндириб қўйилган ва ҳоким бўлиб олган табақага қонуний тус бериш учун сайловчиларни бу сайловлар билан алдаб жалб қилинади. Ҳоким бўлиб олган ана шу табақа баронлар ва молия юҳоларидир.
Араб минтақасидаги қўзғолон эса гарчи бошланишида сўйилиб аламдан типирчилаётганнинг ҳаракатига ўхшаб кўринган бўлса-да лекин у аслида ўлим қамраб олган жасадга ҳаётнинг қайтишидир. Чунки бу «жасад» ўзининг ирода-хоҳишини билдира бошлади ва унинг «асаб системаси» жонланмоқда. Булардан ҳам муҳимроғи бу «жасад» ўз тақдирини ўзи белгилай олишига ва ишлар жиловини қўлига олишига яна ишона бошлаганидан кейин ўзининг исломий ақидасидан келиб чиқадиган ва ҳаётга бўлган қарашига мос келадиган мукаммал сиёсий лойиҳани излаб ўзининг сақофий ва ҳазорий хазинасига эътибор бера бошлади. У ўзининг фикрий, дастурий ва ташриий том маъносидаги исломий сиёсий лойиҳадир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, араб минтақасидаги қўзғолон ўзининг умидли келажаги ва нафақат китобларда, балки бу Умматнинг ёрқин фикрлайдиган фарзандлари зеҳнида ҳам чизилиб қолган ўзининг ёруғ уфқлари билан ажралиб турибди.
Ҳизбут Таҳрирнинг
Ливандаги матбуот бўлими
Просмотров: 822 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz