Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 23 » Ҳизбут Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими
22:48
Ҳизбут Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими
 Ҳизбут Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

22 декабр 2011м

Йўқ, эй Миср муфтийлари, аксинча, Ислом муайян сиёсий низом яъни Халифалик низомига буюрди ва ундан бошқа низомларни ҳаром қилди... бас, Аллоҳдан қўрқинг
Миср муфтиёти Ислом муайян сиёсий низомни белгилаб берган эмаслиги, шу боис сиёсий турфа хиллик жоизлиги тўғрисида фатво чиқарди. Фатвога – муфтиётнинг омонат баёнотида даъво қилинишича – биринчи, иккинчи ва учинчи халифанинг тайин этилиш тариқати далил эмиш. Яъни Набий  ўзларидан сўнгги халифага нусусда ҳеч нарса келтирмаганлар, мусулмонлар Абу Бакр ни танлашган, кейин Абу Бакр ўзидан кейинги халифани тайин қилган, кейин эса Умар ораларидан биттаси танланувчи олти кишини тайин қилган эмиш.
Албатта, бу фатводан одамларни адаштириш ва алдашдан бошқа нарса кўзланмаган. Мақсад эса, Миср халқига хориждан зўрлаб тиқиштирилаётган илмоний фуқаролик давлатига замин тайёрлашдир. Америка ва режимдаги унинг мана шундай фатволар ортидан турган малайларининг уринишлари омадсиз уриниш эканига асло шубҳа йўқ. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ваъда қилди» [Нур 55]
дея ваъда қилди ҳамда Росулуллоҳ (С.А.В)
«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади», деб башорат бердилар.
Оламлар Робби фарз қилган исломий бошқарув низоми Халифалик низоми бўлиб, унда Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқариш учун Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати асосида битта халифага байъат қилинади. Бунга Қуръон, Суннат, ва саҳобалар ижмоида далиллар тўлиб тошган. Ушбу далиллардан мисол тариқасида Аллоҳнинг каломи билан Росулининг Суннатларини келтирамиз: Аллоҳ Таоло айтди:

«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» [Моида 48]

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг» [Моида 49]
Росулуллоҳ  бундай марҳамат қилдилар:
«مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لَا حُجَّةَ لَهُ وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Кимки итоат қилишдан қўлини тортса (бўйин товласа), қиёмат кунида Аллоҳга ҳужжати бўлмаган ҳолда йўлиқибди. Кимки бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимида ўлибди» (Имом Муслим ривояти).
Яна бундай дедилар:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ, كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ, وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي, وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ. قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ, وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар бўлмайди. Халифалар бўладилар ва улар кўпайиб кетадилар. (Саҳобалар улар кўпайиб кетишса) бизни нимага буюрасиз? – деб сўраган эдилар, ул зот – биринчисининг, биринчисининг байъатига вафо қилинг, уларга ўз ҳақларини беринглар, чунки Аллоҳ улардан (фуқарони) қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди» (Имом Муслим ривояти).
Саҳобалар (Р.А) ижмоига келсак, улар Росулуллоҳ (Р.А)нинг вафотларидан кейин битта халифа бўлиши лозимлигига ижмо қилдилар ҳамда Абу Бакр (Р.А)ни, у вафот этгач, Умар (Р.А)ни, у вафот этгач, Усмон (Р.А)ни, у вафот этгач, Али (Р.А)ни халифа қилишга ижмо қилдилар.
Албатта, Исломда бошқарув низоми Халифаликдир. У ўзи бино бўлган асос жиҳатидан бўладими, ишлар бошқариладиган фикрлар, тушунчалар, ўлчов ва аҳкомлар жиҳатидан бўладими, халифа томонидан татбиқ ва ижро ўрнига қўйиладиган дастур ва қонунлар жиҳатидан бўладими, дунёдаги барча бошқарув жиҳозларидан мумтоз бўлмиш Ислом давлати жиҳози жиҳатидан бўладими, фарқсиз, дунёдаги барча маълум бошқарув низомларидан алоҳида фарқ қилади. Фарқ қилувчи жиҳати шундаки, у қироллик низоми эмас ва қироллик низомини тан олмайди, императорлик низоми ҳам эмас ҳамда қироллик низоми зулмларига қарши таъсис этилган республика низоми ҳам эмас.
Шунингдек, Халифалик низоми ҳақиқий маънодаги демократик низом ҳам эмас. Демократик низомда қонун чиқариш ҳамда нарсаларни ҳалол ва ҳаромга, чиройли ва хунукка ажратиш ҳуқуқи халқники бўлиб, эркинликлар дастак қилиниб, шаръий аҳкомларга чекланилмайди. Кофирлар ҳақиқий маънодаги демократияга мусулмонлар асло қабул қилмасликларини англаб етишди. Шу боис бугун мустамлакачи давлатлар (хусусан, Америка) демократия ҳоким сайлаш механизмидир, деб уларни адаштириб, уни исломий юртларга тиқиштиришга уринишмоқда. Натижада, мусулмонларнинг барча юртлари зўравонлик, золимлик, оғиз очишга қўймаслик ва диктаторликларни бошдан ўтказаётган бир пайтда, шуни гувоҳи бўляпмизки, бу давлатлар гўё демократияда ҳам асосий иш ҳоким сайлаш бўлганидек, мусулмонлар туйғуларини қитиқлашмоқда.
Халифалик давлатининг бошқарув ва идора борасидаги жиҳози шаръий далилларда баён қилинганидек қуйидагилардан иборатдир: 1. Халифа. 2. Муовинлар (тафвиз вазирлари). 3. Танфиз вазирлари. 4. Волийлар. 5. Жиҳод амири – ҳарбий идора (қўшин). 6. Ички хавфсизлик. 7. Ташқи ишлар. 8. Саноат. 9. Қозилик. 10. Одамлар манфаатлари. 11. Байтулмол. 12. Ахборот. 13. Уммат мажлиси (шўро ва муҳосаба).
Мана шу сиёсий низомдир. У Исломда белгилаб берилди ҳамда у орқали Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиш учун ҳаётда вужудга келтириш фарз қилинди. У Мисрдаги ҳаётнинг барча соҳаларидаги муаммоларни, яъни аслида инсон томонидан ўйлаб чиқарилган капиталистик демократик низом олиб келган муаммоларни албатта, ҳал этувчи бирдан бир низомдир. Бу капиталистик демократик низом бўлса, Мисрга ҳам, бутун дунёга ҳам ҳал этиш жуда мушкул бўлган, капитализм ҳал этишга ожизлик қилаётган молиявий кризисларни олиб келди. Америка ва унинг режимдаги малайлари, уларнинг барча жарчилари бизга тиқиштиришаётган Ислом ниқоби остидаги капиталистик илмоний демократик фуқаролик давлатини тиклашга ҳаргиз муваффақ бўлишолмайди, инша Аллоҳ!
Энди, тўртала хулафои рошидинларнинг сайланиш тариқатларига келсак, бунда сиёсий хилма-хиллик эмас, балки уларнинг ҳар бирининг қандай сайланиши аллақачон белгилаб берилди. Бу тўрт халифанинг ҳар бирлари тўғри йўлни тутувчи халифалар бўлишиб, улар Аллоҳнинг шариатини даражама-даражалик билан эмас, балки зудлик билан Халифалик давлати орқали татбиқ этдилар. Уларнинг бирортаси ҳам ўзларининг ва кўпчилик инсонларнинг истакларидан келиб чиқиб бирор сиёсий низомни татбиқ қилмадилар. Балки ўзларига фарз қилинган фақат Халифалик бўлмиш сиёсий низомни татбиқ қилдилар. Бу эса сиёсий турфа хиллик эмас, албатта. Исломдаги сиёсий бошқарув низомида ғайриисломий ақидага асосланган қандайдир партиялар иштирок этиши асло жоиз эмас.

 Аллоҳ Таоло айтди:

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!» [Моида 50]

«Бошқарув фақат Аллоҳникидир» [Анъом 57]
Дарҳақиқат, Ҳизбут Таҳрир буни «Халифалик давлати жиҳози (бошқарув ва идора)», «Муқаддиматуд дастур ва асбобул мужибату лаҳу (1 ва 2 жузлари)» каби ўзининг қатор китобларида аллақачон батафсил ёритиб берган.

«Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни одамларга китобда равшан қилиб берганимиздан кейин ҳам беркитган кимсаларни албатта, Аллоҳ ҳам лаънатлайди ҳамда лаънатловчилар (фаришталар ва мўминлар) ҳам лаънатлайдилан» [Бақара 159]
Ҳизбут Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими
Просмотров: 992 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz