Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 20 » Ҳизбут Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими
16:04
Ҳизбут Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

Ҳизбут Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими 

16 муҳаррам 1433ҳ
11 декабр 2011м
Матбуот баёноти
Ҳақиқий ўзгариш баъзи вазирлар ва ҳокимлар қиёфаларини
ўзгартириш билан эмас низомни ўзгартириш билан бўлади
Бир неча ой давом этган кутишдан кейин ахийри Судан ҳукуматининг янги эски вазирликлари ташкил бўлгани эълон қилинди. Бу оппозициянинг кўзга кўринган арбобларидан бири мавжуд режим тарафдорлари сафига қўшилганидан кейин эълон қилинди. Янги ташкил бўлишда эски қиёфаларнинг ўзи кўриниши кўпгина одамларнинг ҳафсаласини пир қилди ва умидларини пучга чиқарди. Вазирлик ўша-ўша, суст бўлиб қолаверди, ҳолбуки унинг жонли, ҳаракатчан бўлишини, эскисидан ҳажми каттароқ бўлишини айтишган эди. Эскисида вазирлар ва давлат вазирлари сони 77 эди. Ҳозир эса, Суданнинг учдан бири ўзидаги одамлар ва бойлик билан ажралиб чиқиб кетганидан кейин олтмишдан кўпроқ вазир бўлган вазирлик ташкил қилингани эълон қилинди!
Биз, яъни Ҳизбут Таҳрир – Судан вилоятидагилар учун бу кутилмаган ҳол бўлгани йўқ ва умидсизлик ҳолатига ҳам тушганимиз йўқ. Чунки биз бу мамлакатни зулм, бахтсизлик, маҳрумлик, танг ҳаёт ҳолатидан адолат ва фаровон ҳаёт ҳолатига ўтказадиган ҳақиқий ўзгариш қиёфаларни сиёсат ва одамлар ишларини бошқаришда капиталистик демократик низомнинг ўзига таянадиган эски янги ҳукуматдаги янги қиёфаларга ўзгартиришда эмаслигини яхши биламиз. Чунки бу кимсалар наздида ҳокимият бир ўлжа (ҳукмронлик ва бойлик)дир, ҳаром солиқлар ва йиғимлар орқали одамлар молини ботил йўл билан ейишдир. Вазир бўлиб олган бу кимсаларнинг ва уларга ўхшаган кимсаларнинг мақсадлари қоринларини ҳаром луқма билан тўлдиришдир. Бу кимсалар Умматни унинг бўйнига миниб олган ҳокимлар томонидан сунъий равишда вужудга келтирилган қашшоқликка гирифтор қилиб, бу Умматнинг азият чекиши ҳисобига унинг бойлигидан фойдаланишмоқда.
Уммат орзу қилаётган ҳақиқий ўзгариш низомни бутунлай ўзгартиришдан иборатдир. Чунки бутун иллат ва балонинг боши мана шу низомдир. Ҳақиқий ўзгариш Уммат ақидасидан келиб чиққан низомни, буюк Ислом низомини ўрнатишдан иборатдир. Бу низомда ҳоким ҳам, оддий фуқаро ҳам шаръий ҳукм олдида тенг бўлади, балки бу низомда ҳоким Умматнинг хизматкори бўлади. Бу низомда ҳоким Уммат елкасини қамчи билан савалайдиган ва унинг молини еб кетадиган зўравон бўлмайди. Бу шундай низомки, унда сиёсатчилар ва ҳокимлар Умматнинг озиқ-овқат, кийим, таълим, даволаниш, тинчликдан иборат эҳтиёжларини ўташ учун бедор бўлишда бир-бири билан ким ўзарга мусобақа қилишади. Бу эса Росулуллоҳ 
с.а.внинг имом Аҳмад муснадидаги:

«Албатта у бир омонатдир ва қиёмат кунида шарманда бўлиш ва надоматдир. Магар уни ҳақли равишда олган ва унинг борасида ўзининг зиммасидаги бурчни адо этган киши бундан мустасно» деган сўзларининг тасдиғи бўлади. У биносига Набий с.а.в асос солган пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик низомидир. Саҳобаи киромлар ва улуғ халифалар ҳам Пайғамбаримиз изидан бордилар. Дунё адолатсизликка тўлган бўлса, Халифалик сабабли адолатга тўлди. Мана адолатсизлик капитализм либосида яна қайтмоқда, уни рошид Халифалик каби бир Халифалик билан даф қилайлик. Ана шунда дунёда фаровон ҳаёт билан саодатли бўламиз, бутун олам бўйлаб адолатни ёямиз, ана шунда Роббул оламин биздан рози бўлади.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Просмотров: 810 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz