Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Август 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Август » 24 » Каримов МДҲ юбилей саммитида иштирок этмайди
21:39
Каримов МДҲ юбилей саммитида иштирок этмайди

  karimovКаримов МДҲ юбилей саммитида иштирок этмайди 
 

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов МДҲ давлат раҳбарларининг 2-3 сентябр кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтадиган юбилей саммитида иштирок этмайди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Давлат Назриевнинг матбуотга билдиришича¸ саммитда Каримовнинг ўрнига Бош вазир Шавкат Мирзиёев қатнашади.

Назриевга кўра, Каримовнинг саммитда иштирок этмаслиги сабаби маълум қилинмаган.

Ўзбекистон президенти МДҲ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг шу ой Остона шаҳрида ўтган норасмий саммитига ҳам бормаган эди.

Душанбе саммитида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам қатнашмайди. Унинг ўрнига Озарбайжон делегациясига Бош вазир Артур Расизоданинг бошчилик қилиши айтилмоқда.





ОТБ Ўзбекистонга 500 миллион доллар қарз беради 
 

Осиё тараққиёт банки 230 километрлик автомобил йўлини таъмирлаш учун Ўзбекистонга 500 миллион доллар қарз берадиган бўлди.

Уч босқичда бериладиган бу қарзнинг биринчи 130 миллион долларлик қисми¸ Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши қарорига мувофиқ¸ Фарғона водийсини кесиб ўгган катта автомобил йўлининг 74 километрлик қисмини таъмирлашга сарфланади.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам 2017 йилгача амалга оширилиши мўлжалланган мазкур лойиҳа учун 100 миллион доллар сарфлашни режалаган.



Ўзбекистон мустақиллиги АҚШда ҳам нишонланади 

 

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан Ню Йоркнинг Ҳадсон дарёсида 1 сентябр куни кемада саёҳати уюштирилади.

CA-NEWS агентлиги хабарига кўра, "Pink Lady” номли кема Бруклиндан чиқиб Манҳэттан ва Озодлик ҳайкали атрофини айланади.

Чипта нархи 30 АҚШ доллари бўлган саёҳат иштирокчиларига ўзбек миллий таомлари ва спиртсиз ичимликлар таклиф қилиш режаланган.

Мазкур тадбир "Америка ўзбек ташаббус гуруҳи” билан АҚШда илк бор ўзбек тилида чоп этилган "Ватандош” газетаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.




Тошкент-Сеул 4 миллиардлик шартнома имзоламоқчи 

 

Жанубий Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бак Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига кўра 23 август куни Ўзбекистонга давлат ташрифини бошлади.

Икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Музокарадан сўнг турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга оид икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Кореянинг "Yonhap” ахборот агентлиги хабарига кўра, Корея раҳбарининг ташрифи чоғида Ўзбекистодаги газ заҳираларини ўзлаштириш ва янги завод қуриш бўйича 4 миллиард долларлик шартнома имзолаш режаланган.

Сайфуллох:.. Каримовни Россия ва МДХга нисбатан тобора совуқлашиб бораётган муносабати, шунинг билан бир қаторда АҚШ ва унинг югурдаклари билан алоқаларини жонлана бошлаганлигига нима сабаб бўлди экан?
 АҚШ томонидан ҳам унга нисбатан илиқлик пайдо бўлаётгани, балки буларни ҳаммасига МДХ хавфсизлик томонидан Остонада маслахатлашилган, асли илгарироқ Каримов томонидан илгари сурилган, ички қўзғалонларни бартараф этиш мақсадида умумий қўшинни тузилиши хақидаги шартномани имзоланишига, тўсқинчилик қилиб бериш эъвазигадир.
  Америкапараст Германияни илгарироқ Ўзбекистонга нисбатан муносабатларида ўзгаришларни кузатилиши, кейинчалик Кореяни ташрифи ва шартномалар Тожикистонда Роғун ГЭСини вақтинча тўхтатилиши.
 Каримовни позициясини тутуриқсизлиги илгаридан маълум, лекин нимани эъвазига, масала шу ерда.
 Охирги вақтларга эътибор қаратсангиз, Ўзбекистонга нисбатан дунё матбуоти хужуми ҳам заифлашиб бораётгани сезилмоқда. Бундан шу нарса тасдиқланадики, юқоридаги давлатлар, банклар ва матбуот тизимларини барчаси АҚШ томонидан беъвосита ўз мақсади йўлида бошқарилади.

Просмотров: 1522 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz