Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 20 » Каримов Ўзбекистонда ўсиш суръатлари юқори бўлишини башорат қилди
16:50
Каримов Ўзбекистонда ўсиш суръатлари юқори бўлишини башорат қилди
karimov

Каримов Ўзбекистонда ўсиш суръатлари юқори бўлишини башорат қилди

Ислом Каримовнинг ишонишича, Ўзбекистонда келгуси йилларда ўсиш суръатлари юқори бўлади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мамлакатда ўсиш суръатлари келгуси йилларда юқори бўлишини башорат қилди.
Унинг бу башорати Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил якунлари ва 2012-йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган мажлисида янгради.
Яна ушбу мавзуга оид
Президент Каримов: 2012 йилда ижтимоий соҳага давлат бюджетининг 60 фоизи йўналтирилади
'Ўзбекистонликларнинг турмуш даражаси яхшиланаяпти'
Ислом Каримов ўз чиқишида Халқаро Валюта Жамғармаси миссияси ҳисоб-китобларига таянди.
"Миссия 2011-йилда Ялпи Ички Маҳсулот 8.3% кўпайишини кутмоқда ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолинишини башорат қилмоқда," - деб айтди Ислом Каримов.
Шунингдек, у ўтган беш йилда Ўзбекистонда ўртача ўсиш суръатлари 8.5 фоизни ташкил этганини айтди.
Унга кўра, бу Марказий Осиёдаги ўртача ўсиш кўрсаткичларидан "анча юқоридир".
Ислом Каримов глобал молиявий инқироз Ўзбекистонни четлаб ўтганини айтди.
"Қатор йиллар давомида кузатилган бюджет профицити, расмий заҳиралар даражасининг юқорилиги, давлат қарзининг камлиги, барқарор банк тизими ва халқаро молиявий бозорлардан қарз олишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш, мамлакатнинг глобал инқирознинг бевосита оқибатларидан ҳимоя қилди," - деди Ислом Каримов.
Ўзбекистон президенти мамлакат банк тизимини ҳам олқишлади.
"Бир вақтлар, яъни ўн йил олдин бизнинг заҳираларимиз ва бойликларимиз, ҳаммаси бўлиб, 54% четдан олинган қарзлар ҳисобидан бўлса, мана ўтган йили - 2011 йилда бизнинг банкларда сақланаётган депозитларни 85.3% энди ўзимизни, авваламбор, топган пулларимиздан бўлаётганини, бу ниманинг ифодаси деб жавоб берадиган бўлсак, бу авваламбор, биз тобора мустаҳкам бўлиб бораётганимиз, авваламбор ўз кучимизга, ўз салоҳиятимизга ишониб яшаётганимизнинг яққол далилидир," - деди Ислом Каримов.
Интернет хизматлари учун тарифларни қисқартириш сиёсати туфайли, Ислом Каримовга кўра, Ўзбекистонда интренетдан фойдаланувчилар сони деярли 8 миллионга етган.
"Интернет хизматларидан фойдаланиш тарифларини 27%га камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирги кунда, буни жуда катта мамнуният билан таъкидлашимиз керак, мамлакатимиз аҳолисининг 8 миллионга яқини интернет тармоғидан фаол фойдаланмоқда," - деб айтди Ўзбекистон президенти.
Ислом Каримовнинг таъкидлашича, 2012-йил учун тасдиқланган давлат бюджетида жами харажатларнинг 60%дан кўпроғини аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш кўзда тутилмоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6%дан 5% туширилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг паст ставкаси 10%дан 9%га пасайтирилган.
Бу, Ислом Каримовнинг қайд этишича, аввало, кам даромад кўрувчи аҳоли табақаси даромадларининг кўпайишига сезиларли равишда таъсир кўрсатади.
У келгуси беш йил ичида қиймати 6 миллиард доллардан кўпроқ бўлган 270 дан кўпроқ сармоя лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилаётганини айтди.

Сайфуллох: Каримов биринчи ёки иккинчи бор призидентликка номзоди қўйилганида хам, худди шундай ваъдалар берган эди. Ўшанда хам вазийят худди хозиргидек ўта қалтис эди. Ўша вақтда хам худди хозирдагидек кузгача муддат сўраган эди.
Лекин унга берилган муддатни у вазийятни ўнглашга эмас, балки уни мухосаба қилиши мумкин бўлган кучларни синдиришга ёки таг томири билан йўқ  қилишга
сарфлаган эди.
Каримовни хозирги нутқини йўналишидан яна ўша хавотирга тушиб қолгани сезилиб турибди. Лекин илгариги маккорлиги энди иш берармикин.

Туркистон

Просмотров: 1255 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz