Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 23 » Каримовни тутуриксиз стротегияси яна узгармокдами?
22:44
Каримовни тутуриксиз стротегияси яна узгармокдами?
 
 karimovКаримовни тутуриксиз стротегияси яна узгармокдами?

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар ўз ҳудудларида учинчи мамлакатлар ҳарбий базаларини жойлаштириш масаласини биргаликда муҳокама этишга келишиб олди. Москвада бўлиб ўтган КХШТнинг навбатдаги саммитда иштирок этган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бундай келишувга қаршилик кўрсатиб келганига қарамасдан, унга рози бўлгани айтилмоқда.

19-20 декабр кунлари Москвада бўлиб ўтган тўртта йиғиндан бири - КХШТ саммитида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов иштирок этгани кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди.

КХШТ ичида тузилган Тезкор коллектив кучларининг мустақил давлатлар ички ишларига аралашишида норози бўлган Ислом Каримов бир неча йилдан бери бу ташкилот йиғилишларига қатнашмай келаётган эди.

Куни кеча бўлиб ўтган МДҲ лидерлари очиқ конференциясида Ўзбекистон президенти сўзлаган нутқ ҳатто унинг ҳамкасбларини таажжубга солди.

- Ҳозир Россия қудратли ва жозибадор мамлакатга айланди. Яна бир бор такрорлайман – жозибадор Россия! Биз барчамиз ўсябмиз, барчамиз ўз истиқболларимизни кўряпмиз. Кимки бошқа истиқболларни кўраётган бўлса, демак у аллақачон ўзга йўналишларни топиб бўлган,- деди Россиянинг МДҲ доирасидаги бирлаштирувчи аҳамиятига урғу берган Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Евроосиёдаги интеграция жараёнини "бизнинг келажагимиз, бу ҳамма ҳаракат қиладиган йўл, йўналиш” дея атади.

Интеграциялашув жараёнларига эҳтиёткорлик билан ёндошиш зарурлигини айтиб келган Каримов бу баёнотда ташқари КХШТ йиғинида яна бир шартга кўнгани ҳам унинг аввалги позицияларига, юмшоқ қилиб айтган зиддир.

20 декабр кунги учрашувда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши раислигини Александр Лукашенкадан қабул қилиб олган Нурсултон Назарбоев ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудларида учинчи мамлакат ҳарбий базаларини жойлаштириш масаласи КХШТнинг бошқа иштирокчилари розилиги билан амалга ошишига оид қарорни саммитда эришилган келишувлардан бири сифатида тақдим этди.

- КХШТга аъзо давлатларнинг барчаси бу қарорга ўз розилигини берди. Ҳисоблайманки, бу аъзо мамлакатларнинг иттифоқчилик мажбуриятларига содиқлигининг ёрқин тимсолидир, деди Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Бундай келишувни анчадан буён ёқлаб келаётган Россия раҳбари Дмитрий Медведев КХШТ саммити эришган натижалардан мамнун эканини яширмади.

- Учинчи мамлакатларнинг ҳарбий базалари хусусида қабул қилган қароримиз КХШТ ичида позицияларнинг уйғунлигига хизмат қилувчи муҳим омил бўлганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Менимча, бу барча томонлар рози якдиллик билдирган муҳим масаладир,- деди Дмитрий Медведев.

Марказий Осиё мамлакатларида хорижий ҳарбий базаларнинг жойлаштирилиши эҳтимолларига оид Москванинг хавотирлари кейинги пайтларда, айниқса кучайган. Бунга Қўшма Штатлар Афғонистондаги НАТО кучларига юкларни етказишда Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган Шимолий таъминот тармоғига эътиборни кучайтираётгани сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари АҚШ 2014 йилнинг якунига қадар ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқар экан, улардан қолган қурол-аслахаларнинг катта қисмини Ўзбекистон ва Тожикистонга беришни ваъда қилгани Россия хавотирларини янада кучайтирмоқда.

КХШТнинг ҳарбий базалар тўғрисидаги келишуви ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида аллақачон жойлашган ҳарбий тузилмалар масаласида бирор ойдинлик киритмади.

Эслатамиз, Ўзбекистоннинг Термезида Германиянинг ҳаво базаси жойлашган. Қирғизистон "Манас” аэропортида эса АҚШ Ҳарбий кучларининг базаси фаолияти камида 2014 йилгача давом этиши кутилмоқда. Бу иккала база Афғонистондаги НАТО операцияларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлатилади.

Шу боис кўпчиликни ўз ҳудудида Германия ҳарбий базасини жойлаштирган ва сўнгги пайтларда АҚШ билан муносабатларини қалинлаштираётган Ўзбекистон президенти бу келишувга розилик бергани қизиқтирмоқда.

"Ежедневный журнал" нашрининг ҳарбий шарҳловчиси Александр Гольц гапиради.

- Каримов жуда эҳтиёткор ва аққли одам. У Марказий Осиёдаги вазият йил сайин ёмонлашиб бораётганидан бохабар. Ижтимоий нотенглик нуқтаи назаридан эса Ўзбекистон бугунги кунда энг беқарор минтақалардан саналади. Шу сабабли, Каримовнинг бундай оғир вазиятда МДҲ доирасидаги ҳарбий иттифоқдан юз ўгириши жуда нотўғри иш бўлган бўлар эди, дейди ҳарбий таҳлилчи Александр Гольц Озодлик билан суҳбатди.

Бироқ, КХШТ саммити расмийлар тақдим этаётганидек рисоладагидай ўтмагани хабар қилинмоқда. Росбалт хабарига кўра, Нурсултон Назарбоевнинг КХШТ кейинги норасмий йиғилишини Қозоғистонда ўтказиш таклифига Ислом Каримов "Ҳар сафар норасмий саммитни расмийга айлантириб, мажбурият юкловчи қарорлар қабул қилишга тўғри келяпти”, дея эътироз билдирган.

Шундан кейин, Дмитрий Медведев "Бўпти, ҳаммани келаси йилнинг май ойига КХШТнинг расмий саммитига Москвага таклиф қиламан”, деди.

2012 йилнинг майида Коллектив хавфсизлиги шартномаси имзоланганига 20 йил ва КХШТ ташкил этилганига 10 йил тўлади.

КХШТга Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.

Душанба ва сешанба кунлари Москвада Евросиё Олий иқтисодий кенгаши, Евросиё иқтисодий ҳамжамияти, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва МДҲ саммитлари бўлиб ўтди.

Сайфуллох..: Каримовни ҳаракатларидан, у душманларини четида бўлишдан кўра, уларни ичида бўлишни маъқул кўраётганга ўшайди.
 Хақиқатдан ҳам Марказий  Осиёда воқеликни кетувига қараганда, минтақада ташвишланишга арзигулик натижалар кутилмоқда. Балки Каримовни ана шу нарса ҳам юқоридаги ҳаракатларга ундаган бўлиши мумкин.
Лекин охирги пайтларда Марказий Осиё минтақасига нисбатан Россиянинг ҳаракатларидаги жиддийлашиб бораётгани, нафақат Ўзбекистонни балки ВТО ташкилотини ҳам ташвишга тушишга ва уни ўз аъзолигига қабул қилишига мажбурлай олди.
Агар ЕВРООСИЁ иттифоқи ва божхона иттифоқлари мувоффаққиятли ишга тушиб кетгудай бўлса, Ўзбекистонни минтақада деярли иқтисодий қамал холатида қолиб кетиш эхтимоли пайдо қилинишига жуда қулай шароитлар яратилади. Шунда уни Россияга нисбатан мутлоқ мустамлака давлатга айланиши мумкинлиги хавфи ортади.
Хозирдаги Каримовга жазманлик қилаётган баъзи бир Ғарб давлатлари эса, янги иқтисодий инқирозлар ҳолатида ўзлари билан ўзлари оввора. Улар хатто АҚШ Ҳам Россияни Ўзбекистонга нисбатан юқоридаги сиёсатидан қутқариб қолиши амри маҳол. 
Путинни хокимиятга қайтиши билан Россия, АҚШни Марказий Осиёда тўхтатиб қолишга қаттиқ уриниб кўрадиганга ўшайди. Акс холда АҚШ Россияни ичидан парчалаб юбориш режасини амалга ошириш сари ҳаракатларини бошлаб юборганлигини, Путин ўз баёнотида таъкидлаб ўтди.
Юқоридаги барча режаларни барбот қилиши мумкин бўлган ягона қувват, бу яқинда кутилаётган исломий Халифалик давлатини эълон қилиниши билан амалга ошади. 
Марказий Осиёни  кутаётган АҚШ ва Россия манфаалари йўлидаги сунъий пайдо қилиниши кутилаёган урушлар ва хатто Россияни парчалаш режалари ҳам, Халифаликни пайдо бўлгандаги унинг вахимаси ва хайбати билан барбот бўлиши кутилмоқда.

Туркистон.
Просмотров: 970 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz