Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм
Главная » 2011 » Декабрь » 31 » Карзай Вашингтон Толибонни ўзига душман ҳисобламаслигини олқишлади
19:06
Карзай Вашингтон Толибонни ўзига душман ҳисобламаслигини олқишлади
Карзай Вашингтон Толибонни ўзига душман ҳисобламаслигини олқишлади
Карзай Вашингтон Толибонни ўзига душман ҳисобламаслигини олқишлади Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай Вашингтон Толибон ҳаракатини Америка душмани санамаслигидан мамнунлигини билдирган. Ой бошларида Америка Вице-Президенти Жо Байден Newsweek журнали билан суҳбатда Толибон Ал-Қоидага бошпана берганини ҳисобга олмаса, Қўшма Штатларга тўғридан-тоғри таҳдид солмаганини айтганди. 'Афғонистон ҳукумати Толибон идорасининг мусулмон мамлакатда очилишига рози' Толибон ҳаракати Афғонистон ҳукуматининг муҳим режасини қўлга киритганини айтмоқда Покистон Толибларни дастаклаётганини рад этмоқда Алоқадор мавзулар Толибон, АҚШ, Сиёсат Ўз ўрнида Баден жаноблари Толибон Ал-Қоида билан алоқаларини узиши кераклигини таъкидлаган. Жаноб Карзайга кўра, АҚШ Вице-Президенти Жо Байденнинг ушбу сўзлари Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни қарор топтиришга ёрдам бериши мумкин. Афғон раҳбари бу ҳақда Кобулда паштун миллатчиси ва сиёсий раҳбарларидан Абдул Самад Хон Ачикзай ўлимининг қирқ йиллиги муносабати билан уюштирилган хотира маросими чоғида гапирган.
Байден жаноблари Толибон Ал-Қоида билан алоқаларини узиши кераклигини таъкидлаган Жаноб Байденнинг чиқиши 10 йилдан бери Толибон етакчилигидаги исёнкорликка қарши курашаётган Америка Қўшма Штатларида кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлганди. Толибон билан музокаралар "Биз Америка Толибонни ўз душмани эмас, дея эълон қилганидан жуда хурсандмиз. Бу Афғонистон халқига тинчлик ва барқарорлик олиб келади", деб айтган Карзай жаноблари. Карзай жаноблари тинчлик музокараларига шароит яратиш учун Қатарда Толибон идораси ташкил этилишига ҳам тўсқинлик қилмаслиги, аммо Афғонистон жараёндан четда қолмаслиги кераклигини билдирганди. Ўтган сентябр ойида Олий Тинчлик Кенгаши раиси ва собиқ президент Бурҳониддин Раббонийга қарши суиқасд уюштирилган ва бунинг ортидан Толибон билан музокаралар истиқболлари мавҳум қолганди. Бироқ, яқинда пайдо бўлган тасдиқланмаган хабарларда Толибон шарт қўйгани ва АҚШ расмийлари Гуантанамодан кам сондаги Толибон маҳбусларини Дохага ўтказиш ҳақида ўйлаб кўраётганлари айтилганди. Расмий Кобул Толибон аъзоларининг Гуантанамодан Афғонистон қамоқхонасига ўтказилишини истайди. Толибон ҳаракати Афғонистон конституциясини тан олмаслигини, хорижий қўшинлар мамлакатдан чиқиб кетмагунча жанг қилишни тўхтатмасликларини айтиб келади. Бироқ, Афғон расмийлари Толибон билан тинчлик музокаралари истиқболи борасида некбин эканликларини билдиришган. Аммо, кўплаб афғонлар агар Толибон сиёсий жараёнга қўшиладиган бўлса, инсон ҳуқуқлари ва эркинлик билан боғлиқ вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдирадилар.
Сайфуллох: Бу АҚШни баёнотини қандай тушуниш мумкин - уни Толибонга нисбатан навбатдаги хақоратими ёки у ўзини хақиқатдан хам бир икки миллион мусулмонни ўлдиришида айибдор хис қилмаётганиданми. Негаки хар қандай мусулмон ёки жамоъа учун АҚШни ўзига дўст тутиши, шаръий нуқтаий назардан қараганда харом ва сиёсий ёки инсоний жихатдан ўта тубанлик хисобланади.