Среда, 01.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Апрель 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Апрель » 1 » Хайрот Шотир Миср етакчилигига “Ихвон”нинг номзоди
22:09
Хайрот Шотир Миср етакчилигига “Ихвон”нинг номзоди
ihvon
Хайрот Шотир Миср етакчилигига "Ихвон”нинг номзоди

Туркистон:
"Ихвони муслимийн” (Мусулмон биродарлар) жамоати кеча шанба куни жамоат рахбарининг ноиби Хайрот Шотирни Хусни Муборак ағдарилгандан кейин ўтказилажак дастлабки президентлик сайловларида иштирок этувчи ўзиниг номзоди сифатида кўрсатди. Маълумки, олдинроқ бу жамоат келаётган май ойида бўлиб ўтадиган сайловларда бу мансабга ўзининг ноибини кўрсатмаслигини билдирган эди.

"Ихвони муслим” жамоатининг муршиди Мухаммад Бадеъга кўра, жамоатнинг маслахат кенгаши ва "Хуррият ва адолат хизби”нинг олий кенгаши Мисрдаги президентлик сайловларида иштирок этиши учун ноиб Хайрот Шотирнинг номзодлигига қарор қилганлар.

Мухаммад Бадеънинг кўшимча қилишича, Шотир сайловда иштирок этиш учун ноиблик мансабидан ва партиянинг олий кенгаши аъзолигидан воз кечган.

"Ихвони муслим” жамоатидан чиққан "Хуррият ва адолат партияси” рахбари Мухамад Мурсийга кўра, мисрликлар орасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсади бу жамоатни "Ихвон” жамоати билан бир бўлиб етакчиликка номзод кўрсатишга ундаган.

Хайрот Шотир 1950 йили 4 майда Нил дельтаси Диқхилийя мухофазасида туғилган. Жамол Абдуносир ва Хусни Мубораклар даврида бир неча бор қамалган. У собиқ муршид Мухаммад Махдий Окиф даврида "Ихвони муслим” жамоати бош муршиднинг иккинчи ноиби мансабида ишлаган. Хозирги муршид Мухаммад Бадеънинг эса, биринчи ноиби бўлган. Бу ўринга сайланган вақтда хам у қамоқда эди, тижорат ва идора ишлари билан шуғулланган, ширкат ва банкларнинг идора кенгашларида қатнашган.

Мисрдаги "Ихвони муслим” жамоати кеча шанба куни келаси сайловларда иштирок этиш ёки этмаслик хақида аниқ бир қарорга келишиб олиш мақсадида фавқулодда йиғин ўтказди. Кўтарилиб келаётган исломий тўлқинни бостиришга огохлантиришлар бўлиб турган бир вақтда жамоатнинг маслахат кенгаши 6 соат давом этди.

Ушбу жамоатнинг асосчиси бўлган Хасанул Баннонинг набираси ва шу жамоатнинг аъзоси Сайфул Ислом Хасанул Банно номзод президентликка сайланмай қолса, жамоат орасида бўлиниш хавфи пайдо бўлиши мумкинлигидан ўз хавотирини изхор қилди.

Бошқа номзодлар хам ўз номзодлигини кўрсатишди.

"Ихвони муслим” жамоатининг собиқ етакчиси Абдул Мунъим Абдул Фатух сайлов кенгашига ўз номзодлигини тақдим қилди. У жамоанинг шўро мажлиси қарорларига хилоф иш тутгани учун жамоадан четлатилган.

Салафий Хозим Салох Абу Исмоил жума куни минглаган тарафдорлари олқишлари билан ўз номзодлигини тақдим этди. Мисрда унинг хокимиятга келиши тахмин қилинмоқда.

Учинчи номзод Мухаммад Салим Афо. У мусулмонларнинг овозлари бўлиниб кетишидан огохлантириб, исломий жамоатлар сафларини бирлаштириб, битта номзодни қувватлаш лозимлигини таъкидлади.

Афо "Ихвони Муслим” жамоатини ўз номзодини қўйишидан огохлантирди. У жамоатни парламентдаги энг кўп ўринга эга бўлган жамоат хокимиятни монополия қилиб олмоқчи, бу Мисрнинг ташқи суратига зарар келтириши мумкин, деб танқид қилди.

Сайловларга номзодларнинг кўрсатилиши бир хафта мобайнида тамомига етади. Овоз бериш эса, келаётган май ойида бўлиб ўтади.

Қохиранинг юрагидаги Тахрир майдонида хозир хотиржамлик хукумрон. Кечагина парламентдан конститутция учун таъсис лажнасини қайта ташкил этиш талаб қилиниб, майдонга олиб борадиган кўчаларнинг бошларидаги бетон деворлар олдида,уларни бузмоқчи бўлган намойишчилар билан, айниқса миллий мажлис ва ички ишлар вазирлиги қароргохларига олиб борувчи Мухаммад Махмуд, Шайх Райхон кўчалари одамлар билан лиқ тўла эди.

Просмотров: 1435 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz